Omon Muxtor. Qishloq chetidagi daraxt.

07
— Ака, ўтирибсизми?! — Сўнг, пойгакка омонат чўкиб, Шарофат бибининг ҳозиргина марҳум бўлганини хабар қилди… Шаҳарга йўл олган Жумабой қишлоқ четидаги тут қаршисида машинани тўхтатибди. У онасини кабинада қолдириб, тут остидаги ариқдан машинага сув келтириб солибди. Аммо кабина эшигини қайтиб очса, шу ўртада онаси жон берган экан… Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Momoqo’shiq.Qissa.

023
Қўшиқ хаёлни торқилаб-торт­қилаб олис-олисларга, хаёлот, орзу, самимият ва мўъжизалар гуллаб ётган болалик адирлари томон олиб қочарди. У хасис дунёнинг қўйнидан бу гўзал оҳангларни парча-парча қилиб қўпориб олаётгандай ва жароҳатлар бижғиб ётган қалбларга малҳам қилиб босаётгандай эди… Ота-боболардан мерос қолган, қувғин қилинган, қатл этилган, ёқиб юборилган, лекин охир-оқибатда зулмлардан, қатллардан яна тирилаверган, яна ҳам гўзаллашган… қўшиқ Davomini o'qish

Omon Muxtor. She’rlar.

021
16 июль – Шоир ва адиб Омон Мухтор таваллуд топган кун.

   Ўтган аср эллигинчи йиллар охири, олтмишинчи йиллар бошланишида шахсга сиғиниш иллати фош қилиниб, ҳаётда ўз даври шароити даражасида янги бир «кўтарилиш эпкини» сезилган, адабиётимизга гуриллаб янги бир авлод — Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ҳусниддин Шарипов, Хайриддин Салоҳ, Юсуф Шамансур, Азиз Абдураззоқ, Сайёр, Жамол Камол, Эркин Самандар, Маъруф Жалил, Рауф Парфи, Омон Матжон, Чўлпон Эргаш, Машраб Бобоев ва бошқа қатор шоирлар—катта саф кириб келган эди. Бу сафда ўшандаёқ Омон Мухторнинг ҳам ўзига хос овози ва сўзи бор Davomini o'qish

Yashar Qosim. Meni she’r bog’iga yetaklagan kim?

001

Бадиий ижод ҳодисаларига, адабий сиймоларга ҳаққоний баҳо бериш учун уларнинг генезисини, яъни келиб чиқиш ва вужудга келиш тарихини, адабий-маънавий сарчашмаларини, умуман, бадиий таъсирланиш ва маънавий-руҳий озиқланиш манбаларини аниқлаш жудаям зарурдир. Бунингсиз исталган шоир ёки санъаткор тўғрисида тугал тасаввур ҳосил этиш мушкул. Мумтоз адабиёт намояндаларига ҳам, замонавий ёзувчилар ижодига ҳам шу йўсинда ёндашилса, асл бадиий ҳақиқатни англаб етиш бирмунча осон кўчади. Davomini o'qish

Nodira Afoqova. Cho’ponona munojotlar.

0861938 йил 14 июл куни миллатимизнинг буюк фарзанди Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон ҳибсга олиниб, кўп ўтмай (4 октябрда), Тошкент шаҳри атрофида отиб ташланган эди.

   Шеъриятимизнинг буюк сиймоларидан бўлмиш Абдулҳамид Чўлпон ижоди қарайиб 90 йил мобайнида халқимиз юрагида яшаб келмоқда. Ўтган вақт давомида шоир шеърлари замондошлари ва кейинги авлод ижодкорлари учун илҳом манбаи бўлиб келди. Унинг шеърлари оҳангига эргашмаган, тажрибаларини ўзлаштирмаган ижодкор камдан кам топилса керак. Бугун сизнинг диққатингизга бухоролик шоира Нодира Афоқованинг Чўлпон ғазалларига боғлаган мухаммасларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Abdulla Avloniy. She’rlar & Tanlangan asarlar.

052
Абдулла Авлоний шоир сифатида ўнлаб, юзлаб шеърлар битган. Улар хоҳ эски урф-одатлар ҳақида бўладими, хоҳ муҳаббат ёки мактаб-маориф ҳақида бўладими, ҳамма-ҳаммасида инсон ва тарбия, ахлоқий гўзаллик ва маънавий бойлик ҳақида куйлайди. Шунинг учун ҳам унинг шеърларида халқ дидактикаси билан янги замон педагогикаси уйғунлашиб кетади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bibixonim haqida afsona.

032
«Бибихоним қиссаси ёхуд тугамаган достон» асари Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ижодида муҳим ўрин тутади. У биринчидан, адабиётга шоир сифатида кириб келган ижодкорнинг илк насрий асари, иккинчидан, ҳали мустақиллик йилларидаёқ қатағон этилган Амир Темур мавзусини ёритишга бўлган дастлабки уринишлардан бири сифатида эътироф этилади. Қиссада Амир Темур, Бибихоним билан боғлиқ тарихий воқеалар билан бирга улар ҳақида  халқ орасида ва тарихий  битикларда мавжуд ривояту афсоналар акс этган. Davomini o'qish

Behzod Fazliddin. Dunyo tovlanishdan charchamadi hech…& Sen qachon gullaysan & Xurshid Davron. Shoir haqida

Ashampoo_Snap_2018.02.03_15h29m32s_002_.png  Ҳар куни шеър ёзиш билан машғул юзлаб одам китоб дўконларини шаклан шеърга ўхшаган “эъжод”лари билан тўлдириб ташлаётган бир замонда Шеъриятнинг муқаддас даргоҳи томон пул эмас, нур излаб чиққан шоирнинг ихчамгина туркумини ўқиб, кўксимдаги сўлғин туйғулар бирмунча уйғонгандек, анчадан буён руҳимни қийнаб келаётган тоза шеър соғинчи камайгандек бўлди. Davomini o'qish

Ikrom Otamurod. O’rin. Doston.

003
Ёзишдан аввал, кангулга монанд сўзни қидираман. Сўзнинг маъно йўсинларини, шакл тарзларини қидираман. Тилимизда ҳар бир сўзнинг турфа маънолари, турфа шакллари мавжуд. Халқ оғзаки ижоди, мумтоз адабиётимиз, шева жиҳатларимиздан тортиб, бугунги сўз сираларига бир назар солиб кўринг-а? Омоним сўзларга қаранг. Синоним сўзларга қаранг. Бу тилимиз майдонида ўсиб келаётган маъно дарахтлари-ку. Ана шу дарахтларни ўзига муқобил номи билан аталса, дарахтлар, яъни сўзлар яшайди. Энди иккинчи саволингизга келсак. Асарим бошламасида охирини белгилай олмайман. Фақат фикримда, канглумда нималардир айланади. Ёзувда фавқулоддаликка суянаман. Ёзувим охирини фавқулоддаликдан топаман, фавқулоддаликдан ҳис қиламан (Икром Отамурод билан суҳбатдан). Davomini o'qish

Orif Tolib. Ming yillik hikmatlar.

77
Кайковуснинг “Қобуснома”си минг йил олдин ёзилган, шунча вақтдан буён авлодларга панд-ҳикмат улашиб келяпти. Бироқ унда бугунги кун билан боғлиқ кўплаб масалалар ҳақида сўз юритилмаган. Ҳаётда биз дуч келадиган муаммолар китоб билан ҳал этилмайди. Китоб – қоғоздаги ҳикмат, у кишининг тафаккур даражасига қараб жонланади. Каримберди бувага ўхшаган нуроний отахонлар эса тирик ҳикматнинг ўзи. Улар бугунги ёки йигирма-ўттиз йилги хулосаларни айтмайдилар. Бундай панд-насиҳатларни улар оталаридан, боболаридан, улар эса ўз аждодларидан эшитган. Бобо айтган гаплар минг йиллардан бери наслдан наслга ўтиб келаётган ҳикматларнинг замонавий кўриниши. Davomini o'qish

Самарканд попал в список «50 городов мира, которые обязательно надо посетить» ( The Top 50 Cities to See in Your Lifetime)

065
Она юртимизнинг кўрки ва фахри  саналган  қадимий  Самарқанд “Дунёдаги кўриш керак бўлган 50та шаҳар” рўйхатига киритилди. У рўйхатда 41 ўринни эгаллади.
Самарканд попал в список «50 городов, которые обязательно надо посетить», согласно рейтингу опубликованному 7 июля известным американским интернет-изданием Huffington Post.
Davomini o'qish

Abdurashid Abdug’afurov. Ikki maqola & Nusratullo Jumaxo’ja. Zabardast olim edi.

011
Ўзбек адабиёти тарихининг забардаст тадқиқотчиси Абдурашид  Абдуғафуровнинг Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муқимий, Фурқат, Огаҳий ва бошқа ижодкорлар тўғрисидаги ўнлаб китоблари, юзлаб мақолалари адабиётшунослигимиз тарихида сезиларли из қолдирган. А.Абдуғафуров меҳнатсевар, ўта синчков, толмас тадқиқотчи эди. У ўзбек адабиёти тарихининг дунё миқёсида ўрганилишини кузатишга ҳаракат қиларди. Davomini o'qish