
Биз учун ғайритабиий туюлувчи бу “салом-алик” Тоғай Муроднинг шиори эди ва у бир умр шунга амал қилиб яшади. Чунки у шундай феъл-аъмоли билан, қолаверса, ўзига хос ҳаёт тарзи билан бошқалардан ажралиб турарди. “Бу дунёда ўлиб бўлмайди” дея эрта башорат қилган ёзувчининг вафот этганига бир йилдан ошди. Лекин турли ижодий давраларда, ўқувчилар орасида унинг халқона ижоди, камтарона яшаб ўтган ҳаёти тез-тез эсланади. Мен ҳам суюкли адиб билан боғлиқ айрим ҳаётий ҳикояларни эслашга уриндим. Davomini o'qish

Бу қўшиқни ёшлигимда эшитганман. Кейинчалик унинг шеърини Омон Мухтор ёзганини билдим. Яқинда (бор йўғи Омон ака вафотидан бир ҳафтача олдин) қўшиқни эшитгим келгани учун, қидириб тополмагач, дўстлар кўмаги билан унинг аудиосини топтирган эдим. Тақдир экан, бугун қўшиқни youtubeга жойлаб, уни Омон ака хотирасига бағишлашни истадим. 







Рауф Парфи Ҳамлету Отелло тўғрисида ёзганда ҳам, Байрон ва Егише Чаренцга мактуб битганда ҳам, Тҳакур ва Вейденбаумга назира битганида ҳам Туркистон ва туркийларни, Ўзбекистон ва ўзбекларни ёзарди. Рауф Парфининг 1981 йилда ёзиган ва ўша замонда чоп этилган «Муктибодҳ дуоси» аталган шеъри гўё Ҳиндистон мавзуида. Аммо ундаги ташбиҳ ва тасвирга эътибор қилинг: