Abduvohid Hayit. Ivan Vasilyevich (chindan ham) kasbini o’zgartiradi

021“Агар Клеопатранинг бурни кичикроқ бўлганида бутун ер юзи ўзгача қиёфага эга бўлган бўлар эди ”, – деган француз олими ва мутафаккири Близ Паскал фикрининг маъноси шуки, аслида инсоният тарихи бир бутун ҳодиса, шу боис бугунги воқелигимизнинг илдизлари фақат ўз тарихимиз эмас, баъзан бошқа халқлар тарихига ҳам бориб тақалиши мумкин. Davomini o'qish

Islom Ibodulla. Ikki hikoya: Ajrim & Itodam

05«… Ассалому алайкум, Хуршид ака, устоз. Соғлиқларингиз яхшими? Чарчамасдан юрибсизми? Сизга иккита ҳикоя жўнатаяпман. Отим Ислом. Йигирма уч ёшдаман. Истанбулдан жўнатаяпман ушбу ёздиқларимни. Қусуримга боқмайсиз! (Ибодулланинг менга ёзган мактубидан. Мен ҳам унга ёздиқлари ҳақида албатта хат ёзишни кўнглимга тугиб қўйдим) Davomini o'qish

Orziqul Ergash. Onamning ertaklari & Olis yulduzlar. Radiospektakl

09    Мана орадан неча замонлар берида туриб, баъзан ўйлаб қоламан. Қийратма уруш борарди ўшанда. Ваҳима, қўрқув, хавотир. Ҳатто уруш бошларида кечалари уйимизда чироқ ёқишга ҳам қўйишмас, деразаларга қора парда тутишни буюришарди. Хуллас, шунақа бир серҳадик, нотинч замонларда ҳам биз бийдай дала-даштларда ҳалигидақа ўйин-кулгулар, ҳангомалар қилардик.Тавба, дейман, ёшлик экан-да. Davomini o'qish

Shomirza Turdimov. Chechanning og’zida qissa o’ynaydi & Ergash Jumanbulbui dostoni asosida «Oysuluv» radiospektakli

002   Эргаш шоир “Гўрўғли «(туғилиши ва болалиги), “Холдорхон», “Хушкелди”, “Авазхон”, “Ҳасанхон”, “Далли”, “Равшан”, “Хиромон”, “Қундуз ва Юлдуз”, “Нурали”, “Алпомиш”, “Юсуф — Аҳмад», “Алибек билан Болибек”, “Кунтуғмиш», “Якка Аҳмад”, “Вомиқ — Узро”, “Қумри”, “Ошиқ Ғариб”, “Қизжибек”, “Тулумбий”, “Махтумқули” каби йигирмадан ортиқ достонни, жуда кўп термаларни айтган. Бу асарларнинг ярмига яқини ёзиб олинган, холос. Шундай бўлса-да, ундан қолган ёзма мероснинг ўзиёқ Эргаш Жуманбулбул ўғли “Ўзбек фольклорининг Навоийси” (Абдулла Орипов таърифи) эканини тасдиқлаб турибди. Davomini o'qish

G’aybulla Hojiyev xotirasiga bag’ishlov

03Кеча — 26 февраль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиев уйқусида вафот этди. Бу ҳақда унинг ўғли Равшан Ҳожиев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирди. “Тунда осуда ҳолатда, уйқуда отам оламдан ўтди…” деб ёзади ўғли. Яратган Эгамдан биродаримизни раҳматига олишини сўраймиз. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, Davomini o'qish

Javlon Jovliyev. Stalinga maktublar

088 Сталинга хат ёзгим келаверади. Сабабини билмайман. Балки, қондан ўтган. Кичкина бобом – онамнинг отаси ғирт коммунист бўлган. Бунинг устига ўлгудай зиқна чол эди. Этагига ёпишиб пул тиласак, қўйнидан кир-чир парварда чиқариб бир-бир ялатарди-ю, ўраб-чирмаб яна жойига тиқиб қўярди… Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Qaytish. Hikoya matni & Hikoya asosida radiospektakl & Qil ko’prik. Roman

02 Қумрихон опа етмиш ёшдан ошиб қолди. У давладан пенсия олади, эпизодик ролларда чиқиб тургани учун театр ҳам ойлик тўлайди. Умрининг қирқ икки йили шу театр даргоҳида кечди. Бир замонлар опа ўрта бўй, тўлагина, гажак қўйган қизча эди. Ўша кезларда донғи Доғистонга кетиб, шу киши ўйнагани учун ҳам театрга томошабин ёпирилиб келган пайтлар кўп бўлган. Айниқса уруш йилларида жуда машҳур бўлиб кетган эди. Davomini o'qish

Madina Baxshulloyeva. Varaxsha kengliklarida

09Варахша ёдгорлиги мил.авв.II — милодий ХII асрга оид бўлиб, Хоразм ва Бухоро оралиғидаги карвон йўли устида жойлашган .Варахша саройида ишланган бўртма тасвирлар мавжуд. Варахша ёдгорлиги археологик жиҳатдан яхши тадқиқ этилган. Деворий суратлар ҳақида ёзма маълумотлар мавжуд бўлиб ,рус олимлари В.А.Шишкин 1937-1938 йилларда, ўзбек олими А. Муҳаммаджонов 1975-1977 йилларда тадқиқот ва қазилма ишларини олиб боришган. Davomini o'qish

Rahmat Bobojon. Yangi she’rlar

09 Кеча шеърияиимизда алоҳида ўрин эгаллаган шоир Матназар Абдулҳаким туғилган кун эди. Ўша куни Раҳмат Бобожон ўзининг фейсбукдаги саҳифасида мана бу ёзувни қолдирибди: «Бу шеърни ёзганимга ҳам икки йил бўлибди… Ўша кунни ҳамон тип-тиниқ эслайман, Самарқанддан Хоразмга эрталаб соат 8 да келиб тушганмиз поезддан. Ўша кун Матназар Абдулҳакимнинг университетда юбилей тадбири бўлаётганди. Самарқанддаги тадбирлар, йўл шундай чарчатган эдики, оёқда туришга кучим йўқ эди. Камига зал одам билан лиқ тўла, ўтирадиган жой топиш мушкул. Бир маҳал ўриндиқлар ўртасидаги узун йўлакчанинг ўртасига чордона қуриб ўтириб олдим. Davomini o'qish

Aziz Said. Assalomu alaykum, bibi! & Jontemir. Shoir. Mutahhara bibi xotirasiga

034Миллатни аёллар тарбиялайди! Одамзод пайдо бўлганидан буён битилган жамики бадиий, тарихий-фалсафий асарларни ўқиб чиқсак ҳам, дунё бўйлаб сўровномалар уюштириб кўрсак ҳам – қачонлардир айтилган ана шу ҳақиқатга келиш мумкин. Ёинки, оддийгина бир аёлнинг – у қайси миллатга мансублигидан қатъий назар – ҳаётига, табиатига, сўзларига озгина эътибор билан, юзига меҳр билан назар ташланса ҳам кифоя… Davomini o'qish