Saodat Fayziyeva. Yangi she’rlar

045 Саодат Файзиевадан янги шеърлар олиб, анча қувондим. Чунки унинг кутубхонамизда тақдим этилган шеърлари охирги марта 2 йилча аввал эълон қилинган эди. Мана шу орадан ўтган вақт ичида Саодат ҳаётида ўзгаришлар юз берди, табиий равишда бу ўзгаришлар унинг кейинги шеърларида аксини топган. Бу шеърларда ширин орзулар оғушида яшаган, шеърий эртаклар битган қизнинг эмас, ҳаётнинг машаққату шодлигини тотган, юраги фарзанд меҳридан ёришган онанинг, ўша олис эртакларини унутишни истамаган шоира юрагининг янги ҳистуйғулари билан суҳбатдош бўласиз. Davomini o'qish

Nodira. Firoqnoma & Devon & Turob To’la. Nodirabegim. Radiospektakl

f8b2d0d4c37af40b24bd4a6c1cf1e731.png

    Шоира таржимайи ҳолидан яхши биламизки, у ҳаётининг сўнгги йигирма йилини умр йўлдошидан айрилганидан кейинги ҳижрон азобида ўтказди. Бу унинг шеърларига таъсир қилмай қолмади. Ҳатто, фироқнома асарлар битиш, бошқача айтганда, шеърларида ҳижронни куйлаш шоира ижодининг асосий йўналишларидан бирига айланди. Davomini o'qish

Sherzod Ortiqov. Uch esse

07 Ўшанда ўн саккиз ёшда эдим. Институт аудиториясида, банкни қандай қилиб муваффақиятли бошқариш хусусида домла маъруза ўқир, мен эса биринчи партада Лев Толстойнинг мактублар тўпламини ўқиб ўтирар, домла билан сира ишим йўқ, у нима ҳақда гапираётганига эътибор қаратмас, маърузанинг зарур жойларини ҳам дафтаримга қайд этмас, улуғ адиб мактубларининг ичига кириб кетгандек, китобдан бошимни кўтармасдим. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Alisher & Buyuk Shoirning armonli maktubi

34Устоз Абдулла Ориповнинг қизлари Шоира Орипова бугун ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидаги матнни эълон қилди: Навоий таваллудига бағишланган отамнинг табрикларини, интернетга ишонмай, Туркиядан Ўзбекистонга самолётда етказиб келиб, 2014 йил 6 февралда Ёзувчилар уюшмаси рахбариятига (Муҳаммад Алига. ХДК изоҳи) берган эдим. Бугун ўша мактуб матнини аямнинг хотиралари билан бирга сизга улашяпман. Davomini o'qish

Mirzohid Muzaffar. «Xudosiz kunlar» turkumidan ikki hikoya

04Гулдон синибди. Уйдан чиқиб кетганимдан бери ўша ерда, икки кийим жавонининг ўртасидаги атай қарамаса кимсанинг кўзи тушмайдиган жойда турарди. Унинг нариги токчага безак учун қўйилган гулдон билан бир хил шаклдалигини синиқларни тера туриб сезиб қолдим… Davomini o'qish

Qora kamar. Shukur Xolmirzayev pyesasi asosida radiospektakl

077 Қора камар. Шукур Холмирзаев пьесаси асосида Аброр Ҳидоятов номидаги Ёшлар театрида таниқли режисёр Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган спектаклнинг радиопостановкаси. Ўтган асрниг 90-йилларида ёзиб олинган. Мууаллиф матнини Шукур Холмирзаевнинг ўзи ўқиган. Бош ролларда: Фарҳод Аминов, Обид Юнусов, Тўйчи Орипов.


Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Ona tilimizning abadiyati nima bilan kafolatlanadi?

045Бизда ота билан ўғил, она билан қиз, дўст билан дўст, оила, борингки қариндош-уруғлар муҳим гапларини ўзаро гаплашиб олишга ўрганган. Ўзаро! Бу жуда яхши одат. Энди замон шуни тақозо қилаяптики, бутун миллат ҳам худди шундай зарур гаплар ҳақида гаплашиб олишга ўрганиши керак экан…
Davomini o'qish

Umid Ali. Uchliklar

07 Сизга тақдим этилаётган машқларини юборган Умид Али ёзади: «Кейинги вақтларда хойкулар – учликлар ёзяпман. Бу шеърий жанр мени ўзига тобора тортиб бораётир. Ёзганларим бу шеърий жанр йўлида илк қадам. Шунинг учун уларни ҳали машқ дегим келади. Машқлар кейинчалик баркамол хойкуларга айланиши учун сиздек мўътабар устозлар ва зукко, зийрак, фикри теран шеърхонларнинг фикр ва таклифлари менга суву ҳаводай зарур…» Davomini o'qish

Shohsanam Nishonova. She’rlar

07Шоирлик кутилмаган тарзда ниманидир инкор этиб, ниманингдир бошқа томонига эътибор қаратишдир. Шоҳсанам Нишонованинг муваффақиятли бир жиҳат шу:

Мен тоғни тоғ десам бир қара,
Кўкси тўла муз-қорлигини.
Осмон, қайдан билай мен сенда,
Осмон қадар дард борлигини.

(“Ёшлик”, 4-сон, 51-б.) Davomini o'qish

Go’zal Ro’ziyeva. Quyoshning orqa tarafi

42 Қуёш ер юзига баробар нур сочади – Африкадан Осиёгача, Европадан ҳар икки Америка қитъасигача, Австралиядан олис Шимолий Қутбгача; ўзбегу-япон, корейсу-испан, ҳинду-мўғул, инглизу-арабгада баробар тақсимлайди ёғдуларини. У ирқ ажратмайди – европаликнинг оппоқ терисию, осиёликнинг қизғиш рангли кўриниши, америкаликнинг кўк-яшил кўзлари-ю африкаликнинг қалин қора-қўнғир сочлари уларни бир-биридан ажратувчи фарқ эмас. У дин билан табақаламайди нурларини – олам яралибдики тириклик неъматини христианми яҳудий, буддистми мусулмон демай баб-баробар улашади… Davomini o'qish

Nodirabegim Ibrohimova. Ikki hikoya: Adibning vafoti & Yonayotgan yurak

19 Ўлганнинг орқасидан ўлиб бўлмайди. Кунлар ўтиб бу шумхабарни одамлар унутди, ой ўтиб мухлислари бошқа китоблар ўқий бошлашди, йил ўтиб оиласи ҳам ўз орзу-ташвишлари билан бинойидек яшаб кетишди. Фақат ўша кимса унинг қабрини ҳар куни зиёрат қилишдан, ҳаққига дуо ўқишдан тўхтамади. Қўлидан унинг китоблари тушмасди, ёзган асарлари ёд бўлиб кетганди. Адибнинг руҳи ҳам буни сезди: уни тушларида кўп йўқларди. Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. So’zlar bilan so’zlasuv

11 “Ўз” сўзи катта тарихга эга сўзларимиздан бири саналади. Бу сўзда инсоннинг моҳияти намоён бўлади. Ҳазрат Навоий айтганлар:

Булбуллар олур нолани таълим, агар этса
Боғ ичра Навоий ўз-ўзи бирла тараннум. Davomini o'qish