Nosir Fozilov: Men sizga aytsam…

Ashampoo_Snap_2016.09.24_17h03m40s_003_.png     Ёзувчини қушга ўхшатаман. Қуш буғдойи ўриб олинган жой – анғизга боради, бошоқ териб, донини боласига олиб келади, ўзи ҳам ейди, шунинг эвазига яшайди. Ёзувчи ҳам ўша қушлардай жойма-жой кезиб, халқни кузатиши, одамлар оғзидаги теша тегмаган сўзларни, гапларни, ибораларни топиши, сайқаллаши ва ёзилажак асарларида ишлатиб, уларни яна эгасига қайтариб бериши керак… Davomini o'qish

Karim Mirhodiyev: Boshqa yo’l tanlashga hojat qolmagan

09Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Карим Мирҳодиевни 64 ёши билан қутлаймиз

Орзулар асосини хоҳиш ташкил этади, қачонки истак-интилишингиз “кучли хоҳиш” га айлангандагина, у амалга ошади. Саҳнада, экранда роль ижро этишимдан олдин аввал ўзим унга қаттиқ ишонаман, шундагина томошабинларни ҳам ишонтиришим мумкин. Davomini o'qish

Guljamol Asqarova. She’rlar & Feruza gulimizni asraylik. Shoira bilan suhbat

09   Назаримда, шеър туғилиши учун шоир руҳини ларзага соладиган куч керак. Дард, изтироб, ёруғ туйғулар лозим. Шеър изтироб бўғзингга тиқилганида ёзилади, қувонч руҳни кўкка парвоз эттирганида, завқу шавқ­қа тўлдирганида ёзилади… Davomini o'qish

Faxriyor. She’rlar & Shoir bilan ijodiy uchrashuv & Qozoqboy Yo’ldosh. Noziklashuv jarayoni

003    Фахриёрнинг шеърларини ўқиш ҳам, уқиш ҳам, таъсирланиш ҳам осон эмас. Лекин унинг битганлари миллий шеъриятимиз тараққиётининг шундай даражасидирки, уни билмаслик эстетик ва маънавий қиёфанинг кемтиклигига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам бугунги ойдин ўзбек Фахриёр асарларини ўқиши, ўрганиши, таҳлил қилишга эҳтиёж сезиши керак. Davomini o'qish

Qozoqboy Yo’ldosh. Modernizm: ildiz, mohiyat va belgilar & «Ko’zoynak» TVdasturida modernizm haqida gurung

034     Модернизм – фалсафа, санъат ва адабиёт со­ҳа­сидаги ноклассик қарашлар тизимини умумлаштирувчи атама. Кунботиш мамлакатларида 19 асрнинг сўнгги чорагида юзага келган ва французча “энг янги”, “замонавий” маъноларини англатувчи модернизм ўзини ўша замон ҳамда келажакдаги ягона ҳақиқий эстетик ва фалсафий йўналиш ҳисоблаб, оламни фалсафий ҳамда бадиий идрок этиш, изоҳлаш ва тасвирлаш борасида мавжуд бўлган анъанавий ёндашувларни инкор қилиши билан ажралиб туради. Davomini o'qish

Qurbon Muhammadrizo. Mushtarak tuyg’ular jilosi & Yangiboy Qo’chqorov. Yetti gujumning biri

00120 июль — Шоир ва ёзувчи Қурбон Муҳаммадризо туғилган куннинг 80 йиллиги

Умрим китоб ва китобот ишлари ичида кечмоқда. Мен бундан нолимайман. Яратганнинг бу неъмати учун ҳар қанча шук­рона этсам оз. Кўнглимда ҳали яна бир талай ижодий режаларим, орзуларим бор. Бу эзгу ишларни амалга оширишимда Ўзидан мадад сўраб қоламан. Davomini o'qish

Komiljon Otaniyozov kuylaydi. Musiqiy film va CD albom & Umid Bekmuhammad. Oxunlardan qolgan meros

Ashampoo_Snap_2017.06.10_18h21m55s_002_.png20 июль — Комилжон Отаниёзов таваллуд топган кун

Хоразм лазгиси, мақом, суворалари, достон ва халқ қўшиқларининг моҳир ижрочиси Комилжон Отаниёзов ўзбек миллий мумтоз қўшиқчилик санъатида ўзига хос ижрочилик мактабини яратди. Унинг санъати Хоразм мусиқаси ва маданиятини, умуман олганда, ўзбек санъатининг энг яхши анъаналарини ўзида тўла намоён этган улуғвор меросдир.
Davomini o'qish

Herman Vamberi. Buxoro yoxud Movarounnahr tarixi & Umid Bekmuhammad. Vamberining yashrin sayohati

08    Вамберининг венгер тилининг келиб чиқишини ўрганишга қизиқиши уни Истамбулга етаклади.20 ёшида Усмонлилар салтанатига келгач, обрўйли турк хонадонлари болаларига ғарб тилларидан таълим беради.Вамбери Истамбулдалик пайтида турк, ўзбек, араб ва форс тилларини ҳам чуқур ўзлаштириб олади.Ислом дини қонун қоидаларини чуқур эгаллайди.Шунингдек, у тилшунослик борасида катта иш қилиб, 1858 йилда 14 минг сўздан иборат «Немисча-туркча», 1860 йилда 40 минг сўзни ўз ичига олган «Ўзбекча-немисча» луғатни Истамбулда нашр этдиради. Davomini o'qish