Usmon Qo’chqor. Akssiz sadolar & Uyqudagi minora & Laylo Sharipova. Samimiyatga yo‘g‘rilgan she’riyat

12215 июл — Шоир Усмон Қўчқор таваллудининг 65 йиллиги

   Усмон Қўчқор ўз шеърларида тарихдан тимсоллар ахтаради”. Шоир ижодига хос жиҳатлардан яна бири айнан шу: тарихга мурожаат қилиш орқали халқ дардларини ифода эта олиш, бу дардлардан маърифий сабоқ чиқара билиш. Унинг “Бухоро триптихи”, “Амударё”, “Бухоронинг акс¬сиз садолари”, “Тарих” каби шеърлари фикримизни далиллайди… Davomini o'qish

Erkin A’zam. Hulo’l & Erkin A’zam “Ikki eshik orasi” teleloyihasida & “Ertak bilan xayrlashuv” hikoyasi asosida film

08  Бола ҳулўл теришга одатда Рашид жўраси билан бирга келарди. Рашид бугун йўқ – шаҳардаги аммасиникига кетган. У кечаёқ “пилони”ни тўлдириб қўйган эди-да. Шунинг учун бугун ўғил боладан бир ўзи, қизларга дугона бўлиб ҳулўл териб юрибди… Davomini o'qish

Rafiq Saydullo. Yangi she’rlar

007    Рафиқ Сайдулло тажрибани, ижодий изланишларни ижод иқлимининг табиий жараёни деб билади. Тажрибалар, энг аввало, шеърга, сатрга, оҳангга табиийлик бағишлайди. Бу унинг бизга йўллаган янги шеърларида ҳам кўриниб туради… Davomini o'qish

Zulxumor Mirzayeva.“Bir tush ko‘rdim, tushimda…”

09   Эдворт Олвортнинг “жадид адабиётида акс этган миллий уйғониш кайфияти Рауф Парфи каби ёш ижодкорлар шеъриятида ҳам акс этмоқда” қабилидаги фикрларидан “Рауф Парфи Бухоро мотиви воситасида миллатпарварлик ғояларини тарғиб қиляпти” деган қарашни илғаш мушкул эмас. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Bepoyon osmon

099   Хат қисқа ва зардали эди — “Ойтўлди энанг оғир ётибди. Жони узилмасдан кел!”— бунақа дағал жумлаларни фақат аммам ёздириши мумкин, бошқа ҳеч ким. Пашшанинг қанотидай келадиган шу бир парча қоғозда ҳам Ойтўлди энамга нисбатан бир умр тарк этмаган таъна-ю дашномини, ўзининг азалий муносабатини билдириш учун “Ойтўлди энанг” дея истеҳзо қилгани ва бундай пичингу киноялар фақат аммам­нинг қўлидан келишини хатни ўқигандаёқ тушунган эдим… Davomini o'qish

Oygul Suyundiqova. Cheksiz qoinotning zarrin lahzasi & Men tug’ilgan yurt (2007)

09    Шоира Ойгул Суюндиқова шеъриятини кузатиб, «майин», «дилбар» деган сўзлар ҳаёлимдан ўтди. Ойгул сўзларни ўз майлига қўйиб беради, оҳиста таърифларга олиб киради (Ойдин Ҳожиеванинг «Ойгулнинг кўнгил ватани» мақоласидан. Мақола билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish

Mirzo Maryamxon Xoniy. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.02.17_17h35m00s_001_.png
Шоира Хоний (асли исми Биби Марямхон) Қўқон яқинидаги Ойимчақақир қишлоғида китобдорлар оиласида туғилган. Қўқон адабий муҳити зийнати бўлмиш Нодира, Увайсий каби шоиралар шеъриятининг Хоний ижодига таъсири катта… Davomini o'qish

Nurulloh Muhammad Raufxon. Kitob haqida 10 savolga 10 javob.

Ashampoo_Snap_2017.02.01_18h45m58s_002_.png   Ўқилмаган китобнинг ахлатда ётган қоғоздан фарқи йўқ. Сотиб олиб ўқимаган одам эса, Қуръони карим таъбири билан айтганда, “…сўнгра уни кўтармаган (ўқимаган ё ўқиганига амал қилмаган) кимсаларнинг мисоли худди китобларни ортиб кетаётган эшакка ўхшайди” (Жума сураси 5-оятдан) маъносидаги таърифга тушиб қолиш эҳтимоли бор, Оллоҳ сақласин. Davomini o'qish

Salim Ashur. She’rlar

003   Мен дастлаб адабий оқимларнинг ишқибози бўлдим. Хусусан, поэзияда футуризм, акмеизмни, прозада сюрреализмни ўргандим. Уларнинг тажрибаларини ёзганларимда синамоқчи бўлганман. Синаганман. Лекин, ўша қораламаларим ўзимга ёқади. Уларда қандайдир эркинлик, дахлсизликни сезаман (Салим Ашур билан суҳбатдан. Мана бу саҳифада тўлиқ ўқишингиз мумкин.). Davomini o'qish

Mutolaa mo’jizasi. Suhbat

Ashampoo_Snap_2017.02.02_22h14m05s_003_.png     Китоб — лаганбардорлик қилмайдиган дўст. Унинг инсон камолотидаги ўрнини бошқа ҳеч бир восита боса олмайди. Шундай экан, бугун ана шу дўст билан боғлиқ ҳолда кўп тилга олинаётган китобхонлик қандай мезон ва талабларни қамраб олади? Ўзи, аслида, китобхонлик маданияти қандай бўлиши керак? Davomini o'qish

Sayfi Saroyi. Asarlaridan namunalar & Sayfi Saroyi. Gulistoni bit-turkiy

12    Бизгача Сайфи Саройининг 10 дан ортиқ ғазал, қасида, қитъа, рубоий, «Суҳайл ва Гулдурсун» достони, «Гулистони бит-туркий» асари етиб келган. «Синдбоднома»ни ўзбек тилига қилган таржимаси сақланмаган. Шеърларида ватанпарварлик, одамийлик, инсон қадр-қиммати, дўстлик, муҳаббат мотивлари билан бирга ижтимоий мавзу ҳам куйланган («Кўнгул», «Топилмас», «Эрур» ва б.). Davomini o'qish

Sanjar Tursunov. Nuqtasiz gap

12   Мен болалигимдан синиқиб улғайдим. Укам менинг аксим: чўрткесар, қайсар, юзинг кўзинг демай гапиради. Айби бўлса менга ўхшаб бўйнини эгиб турмайди, ҳа мени айбим ўзим биламан, деб юзингга тикилиб тураверади. Davomini o'qish