Муслимбек Мусалламнинг янги шеърлари билан таништирганимизга ҳам анча бўлиб қолди. Бугун ёш шоирнинг «Ёшлик» журналида эълон қилинган туркумини мамнуният билан тақдим этамиз. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Nodir Normatov. O’rol og’a saboqlari & O’rol Tansiqboev asarlari. Videoalbom
Ўрол оға ўзини табиат қўйнида худди ўз уйидагидек ҳис қилар, айниқса, тоғларнинг ашаддий ошиғи эди. Сон-саноқсиз тоғлар тасвири фикримизни тасдиқлаб турибди. Ҳатто, асарлар номи ҳам тоғ билан боғланган. Эътибор қилинг: “Тоғда куз”, “Тоғ ён бағирлари”, “Тоғ қишлоғи. Оқшом”, “Тоғда баҳор”, “Чимён йўли”, “Помирдаги баланд Қоракўл кўли”, “Тоғда колхозида”, “Олой водийси”. Рассом тоғнинг фақат рангларинигина илғабгина қолмай, у ердаги гиёҳларнинг ҳам номларини яхши билган. Davomini o'qish
Sherali Eshbo’ri. She’rlar & O’rolboy Qobil. Ishq tashrifi
Шералининг ёзганларида унинг қиёфаси акс этади. Унинг шеърларидаги лирик “мен” ҳам заиф, суст табиатли, дардсиз эмас. У – аниқ, телбаларча, девоналарча, дарвешона ошиқ. Унинг қалбида ишқ ташрифи жилоланади. Бу ишқ гоҳ Ватан, гоҳ она, гоҳ ота, гоҳ ёр тимсолида намоён бўлади… Davomini o'qish
O‘zbekiston xalq shoiri Halima Xudoyberdiyeva vafot etdi & Shoira xotirasiga bag’ishlov
Бугун (17.08.2018) ўзбек адабиёти яна бир азим чиноридан айрилди. Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди. Буюк шоира, яхши инсон эди опа. Аллоҳ раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илаҳи рожиун. Davomini o'qish
So’zlarni qayraylik, shoir jo’ralar! & Shavkat Rahmon. Yurak qirralari
Инсон умри қанча яшагани билан эмас, қандай эзгу ишлар қилгани билан, инсониятга қолдирган хизматлари билан ўлчанади. Кимдир мактаб қуради, кимдир кўприк тиклайди, кимдир уч-тўртта кўчат ўтқазади, кимдир ҳеч нима… Шавкат Раҳмон эса Шавкат Раҳмон аталмиш сўлмас шеърият боғини яратиб кетди, у кўнгилларга кўприк қурди, мангуликка иморатлар тиклади. У тоғлардай улуғвор ҳиссиётлар билан яшади, у юлдузлардай теран нигоҳлар билан яшади, у ҳақиқатни куйлаган қалби билан яшади. Davomini o'qish
Yo’ldosh Sulaymon. She’rlar & Yo’ldosh Sulaymon haqida xotiralar & Osmonga sig’magan muhabbat
12 август — Шоир Йўлдош Сулаймон туғилган кун
…Ўзинг самимий меҳр билан суйган, бениҳоя ҳурмат қилган, ҳаттоки бошингга кўтариб юргудай даражада чин кўнгилдан эътиқод қўйган Инсон ҳақида ёзиш жуда-жуда мушкул иш эканлигига мен Йўлдош ака мисолида қайта-қайта амин бўлганман. Davomini o'qish
Naim Karimov. Ilk o’zbek fotografi & Xudoyberdi Devonov haqida ikki hujjatli film
Бўлажак биринчи ўзбек фотография 1878 йили Хива шаҳрида Нурмуҳаммад девон (мирза) оиласида дунё юзини кўрди. Унинг отаси, айрим манбаларда айтилишича, хон саройида мунший (котиб) ва табиб бўлиб хизмат қилган. Бошқа бир манбада Нурмуҳаммад отанинг Хўжайли туманида ҳоким бўлганлиги айтилади. Худойберган Девоновнинг жияни Абдулла Юсупов эса тоғаси ҳақидаги хотираларида ёзилишича, Нурмуҳаммад Хўжайли туманидаги ер-сувнинг бошқарувчиси бўлган. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bir dona mix yoxud chalamullalik «kumir» bo’ldi
Битта ном учун шунча гапми, дейишга шошилманг. Битта нотўғри қўйилган ғишт, битта чириган оғоч эртага бутун бир иморатнинг қулаб тушишига сабабчи бўлиши мумкин… Davomini o'qish
Abdulla Boboyorov. She’rlar & O’rolboy Qobil. Ijod — qalbning yuksalishidir
Ижод — қалбнинг юксалишидир. Ҳа, мен ижод ҳақида шундай фикрдаман. Ҳар сафар қўлимга қалам олиб юрагимни туғёнга солаётган, ёки мени қалам олишга ундаётган туйғуларимни қоғозга битишга киришар эканман, ана шуни ҳис қиламан. Гуё ўзимни бутун борлиқдан узилгандек ҳис қилиб, қоғозу қалам билан ёлғиз қоламан. Davomini o'qish
Gulnoz Mo’minova. Yangi she’rlar
Гулноз Мўминова – туйғуларини, кечинмаларини биз кўра олмайдиган рангларда чиза оладиган ижодкор. Шоира ёзмишини шу рангларда кўрибдими, шу ҳолатни шеър қилиб чизмоқда. Гулноз опанинг шеърларини ўқир эканман, у ерда табиатан ожиз яралган аёлнинг маҳзун товушини эмас, ўз кечинмаларини мардонавор куйлаётган дадил овозни илғайман (Хуршид Абдурашиднинг «Рангин ҳислар мусаввири» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish
Zuhra Ochilova. Yangi she’rlar
Кутубхонамиз ихлосмандлари янги шеърларини интиқлик билан кутадиган шоирлардан бири шаҳрисабзлик иқтидорли, тажриба ва изланишлар йўлидан бораётган Зуҳра Очиловадир. Davomini o'qish
Mahmud Abulfayz. Hikoyatlar va badialar & Xurshid Davron. Donishmand

Маҳмуд Абулфайз айрим ижодкорлардек эшитгани ёки ўқиганини эмас, кўрганини ёзади, зеро у бизга ўхшаб тўрт девор орасида эмас, ҳаётнинг ичида яшайди. У ҳозирги айрим модернпараст адибларга ўхшаб ўзбек ҳаётини ғарбдан келган қолипларга солишга уринмайди, буни хаёлигаям келтирмайди, чунки у ўзбекнинг ҳаёти ҳеч қандай бегона қолипга сиғмаслигини яхши билади. Davomini o'qish
