Fayzulla Karomatov. Maqomlar haqida & Bu gulshan soz ekan, soz, ustiga soz etgani keldik

003 Шаҳрисабзда ўтказиладиган Халқаро мақом санъати анжумани олдидан

   Халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъати ўзининг қадимий тарихи, теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услуби ва бой ижодий анъаналари билан маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллайди.

“БУ ГУЛШАН СОЗ ЭКАН, СОЗ,
УСТИГА СОЗ ЭТГАНИ КЕЛДИК…”
011

Халқимиз маданий меросининг ажралмас қисми бўлган миллий мақом санъати ўзининг қадимий тарихи, теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услуби ва бой ижодий анъаналари билан маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллайди.

Асрлар давомида улуғ шоир ва олимлар, моҳир бастакорлар, ҳофиз ва созандаларнинг машаққатли меҳнати ва фидойилиги, ижодий тафаккури билан сайқал топиб келаётган ушбу ноёб санъат нафақат юртимиз ва шарқ мамлакатларида, балки дунё миқёсида катта шуҳрат ва эътибор қозонган.

Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти.

77Эл суйган таниқли ҳофизимиз Маъмуржон Узоқов ижросидаги “Бу гулшан соз экан…” ашуласи кўпчилигимизнинг севимли таронамизга айланган. Халқимизнинг бетакрор маданий мероси – мақом санъатини ҳам беназир гулшанга менгзаш мумкин. 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабзда ўтказиладиган Халқаро мақом санъати анжумани эса “устига соз этгани” келгувчилар билан гавжум бўлиши шубҳасиз.

Анжуман олдидан муштарийларимизни бу гулшан аро кичик сайрга таклиф этамиз.

МАҚОМ НИМА?

“Мақом” сўзи арабча макон сўздан олинган бўлиб, “ўрин”, “жой”, “босқич”, “даража” каби маъноларни англатади. Бу ислом, адабиёт, тасаввуф илмий-амалий йўналишда ва бошқа соҳаларда ҳам кенг истеъмол этилган бўлиб, махсус ибора сифатида айнан мусиқа санъатида энг кўп ва хилма-хил маъноларда ишлатилади.

Мусиқада “мақом” деганда куй товуш қаторларининг алоҳида мусиқа асари бочқичлари – парда тизимлари (лад бирликлари) лад тизимлари, алоҳида мусиқа асари (чолғу ёки ашула); мусиқа тури (жанри) – чолғу ва ашула асарларини бирлаштирувчи катта-кичик туркумли жанрни тушуниш керак. Турли халқлар маданиятида “мақом” иборали асар ва туркумлар мавжуд: мақом (ўзбек ва тожикларда), муғом (озарбайжон), муқом (уйғурлар), дастгоҳ (эрон) нўба (мағриб) каби ибораларнинг вариантлари кенг тарқалган.

Мақом йирик туркум ва асар жанри сифатида мумтоз мусиқа тоифасига киради. Мусиқа ижодиётининг бошқа турларидан у ўзининг бадиий мукаммаллиги, куй ва шакл тузилишлари, лад ва усул тизимлари ҳамда илмий ва амалий асосларининг пухта ишланганлиги билан фарқ қилади.

Мақом мусиқа, шеърият ва рақс санъатларини мужассамлаштирувчи муштарак бадиий жараёндир.

МАҚОМ ТАРИХИДАН

Илк бор VII-VIII асрларда халқ мусиқаси негизи ва маҳаллий профессионал ижрочилик анъаналарининг ривожи йирик туркумли жанрлар шаклланишига олиб келди. Жумладан, Борбод ижодига мансуб “Ҳусравоний” туркуми. IX-X асрларда мақомсимон чолғу ва ашула –чолғу асар ва туркумлар ривожланади. XI-XIII асрлардан бошлаб, то XVII асргача Яқин ва Ўрта Шарқда “Дувоздаҳмақом” – 12 мақом туркуми кенг тарқалиб, мусиқа амалиётида қўлланиб келди.

XVIII асрда Бухорода янги туркум – “Шашмақом” узил-кесил шаклланди. XIX асрда “Хоразм мақомлари” туркуми ва Фарғона-Тошкент мақом йўллари вужудга келади. Кейинчалик “Шашмақом” ва бошқа туркумлар асосида мақом асарларининг янги услублари ва кўринишлари замонавий талқинда ривож олади.

Мақомчилик санъати қонунларини шарҳлаш, асослаш, мусиқа назарияси ва амалиётига оид масалалар IX асрдан бошлаб “мусиқий рисолаларда ўз аксини топди. Мусиқа илми, жумладан, мақомчилик санъати ривожига Абу Наср Фаробий, Абу Али Ибн Сино, Сафиуддин Урмавий, Қутбиддин Шеърозий, Абдулқодир Мароғий, Абдураҳмон Жомий, Нажмиддий Кавкабий, Дарвеш Али Чангий каби мусиқа назариётчилари улкан ҳисса қўшганлар. Мақомларни тартиблашда, муайян тизимга туширишда Урмавий ва Шерозийларнинг (XIII-XIV аср) хизматлари катта.

XX асрда мақомчилик санъати ривожланиб, етук созанда-ю хонандалар ва бастакорлар ижоди ва репертуарларидан ўрин олди. Улар замонавий нота ёзувлари орқали тўпламлар сифатида нашр этилди, уларни назарий ва амалий ўзлаштириш ишлари амалга ошди.

2007 йили Исоқ Ражабовнинг “Мақомлар” номли йирик рисоласи ЮНЕСКО томонидан нашр этилди. 2003 йил ноябрь ойида “Шашмақом” ЮНЕСКО томонидан “Инсониятнинг оғзаки ва номоддий маданий маданий мероси дурдонаси” деб тан олинди. 2008 йили умумжаҳон Репрезентатив рўйхатига киритилди.

2017 йил 17 ноябрда Президентимизнинг «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

РИВОЯТ

Темурийлар даврида яшаган Хожа Абдулқодир Мароғий манбаларда зикр қилинишича, Соҳибқирон ғазабига учрагач, бир қанча вақт ёлғиз яшаб, қаландарона ҳаёт кечирди.

Кунлар ўтди. Амир ўз лашкари билан Ироққа юриш қилиш ҳаракатига тушди. Бундан хабар топган Абдулқодир Амирнинг қулоғига етиб борадиган бир назм тузишга қарор қилди. Шундай хаёл билан, у бир ғазал битди, уни басталади. Сўнг темирчига бориб, шу куй нағмаларини ҳосил қилувчи ҳар хил катталикдаги қўнғироқчалар ясатди. Сарбон билан келишиб, бу қўнғироқчаларнинг қайси туяга осилиши кераклигини ҳам келишиб олди ва куйни бехато ҳосил қиладиган бир тартибда туяларга остирди. Карвон йўлга чиқди. Туялар ҳаракатга келиб юра бошлагач, белгилаб қўйилганидек куй чалина бошлади. Амир мусиқа илмидан хабардор эди, мусиқани яхши тушунарди. Қўнғироқчалардан таралаётган бу ёқимли куй Амирни бефарқ қолдирмади. Бу куй Ироқ мақоми йўлида яратилган бўлиб, уни бастакор «Амали тарона» деб атаган эди. Амир куйга эътибор қилар, куй эса ўз оҳангидан адашмасди. Шунда у сарой мусиқашуносларининг пешқадами бўлиб қолган, айни пайтда бош хонандалик вазифасида турган ва ушбу тадбирдан огоҳ Хожа Абдуллоҳ Лорийни ҳузурига чорлаб, унга деди:

– Муғанний, эшитяпсанми, бу қўнғироқчалар бир чиройли куй чиқармоқда?

– Шоҳим, — деди Лорий, — бир бегуноҳнинг гуноҳидан кечсангиз, мен бунинг сирини айтаман.

Амир:
– Бўпти, мен унинг гуноҳидан кечдим, — деди.

– Хожа Абдулқодир сизга ўзининг содиқлигини изҳор қилиш ниятида «Ироқ» мақоми йўлида ушбу куйни басталади, — деди меҳтар ва Амир қошида ана шу янграб турган куй жўрлигида Абдулқодир ёзиб берган янги ғазални куйлай бошлади:

Чун мирави сўйи Ироқ фаромушам накун…
(Мазмуни: Ироқ сари йўлга, чиқсанг, мени унутма).

Натижада Амир Абдулқодирнинг содиқлигига шубҳа қилмай, унга аввалгидай марҳаматлар кўрсата бошлади.

МАҚОМ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Ўзбек мумтоз мусиқасини ташкил этувчи мақом йўналишлари қуйидагилардан иборат:

• Ялла (мақомот жанри асосида яратилган яллалар)
• Катта ашула.
• Бухоро “Шашмақоми”.
• “Хоразм мақомлари”.
• Фарғона-Тошкент мақом йўллари.

ЎЗБЕК МИЛЛИЙ МАҚОМ САНЪАТИ МАРКАЗИ

Марказ Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилди.

Унинг асосий мақсади ўзбек миллий мақом санъатини мукаммал ўрганиш, анъанага мос тарғиб қилиш, халқимизни мусиқий меросимизнинг энг гўзал анъаналаридан баҳраманд этишдан иборат.

Ўзбек миллий мақом санъати маркази таркибида Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли фаолият олиб бормоқда.

07ЮНУС РАЖАБИЙ НОМИДАГИ МАҚОМ АНСАМБЛИ

Ўзбекистонда дастлаб илк профессионал мақом ансамбли фольклоршунос, Ўзбекистон халқ артисти, академик Юнус Ражабий томонидан 1959 йили Ўзтелерадиоси қошида ташкил этилди.

Ансамбль томонидан 1960-1962 йиллари «Шашмақом» ва «Тошкент-Фарғона мақом йўллари» туркумларига кирувчи чолғу ва асосан, ашула йўллари илк бора граммпластинкага ёзила бошлади ва нашр этилди. Мазкур жараён ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда.

1976 йилда ансамбль раҳбари, академик Юнус Ражабий вафотидан сўнг Ўзбекистон халқ артисти Ориф Алимахсумов, Ўзбекистон санъат арбоби Шавкат Мирзаев, Ўзбекистон халқ артисти Ғанижон Тошматов, Ўзбекистон халқ ҳофизи Исроил Ваҳобов унга раҳбарлик қилиб келдилар. Айни пайтда ансамбль раҳбари – Ўзбекистон халқ артисти, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби ва кўплаб давлат мукофотлари совриндори Абдуҳошим Исмоилов.

Мақом ансамбли аъзолари шу кунга қадар бир неча чет эл мамлакатларида ижодий сафарларда бўлиб, ўз концерт дастурларини намойиш қилиб келишган. Узоқ йиллар давомида бу даргоҳда етук хонанда ва созандалар хизмат қилишган.

ХАЛҚАРО МАҚОМ САНЪАТИ АНЖУМАНИ

Анжуман 2018 йилдан бошлаб, хар икки йилда бир марта Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилади.

Анжуман доирасида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади:
“Мақом мусиқа санъати унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни” мавзусида илмий-амалий конференция;
Жаҳон ва Ўзбекистон мақомот санъати усталарининг якка концертлари;
мақом ансамбллари, хонанда ва созандаларнинг кўрик-танлови;
сайиллар, мамлакатимизнинг дунёга машхур шахсларни хаёти ва ижодий фаолияти хақида замонавий ва креатив усулда саҳналаштирилган дастур намойишлари;
мақом санъати тарихига оид кўргазма, ўзбек, форс, араб, инглиз ва рус тилларида нашр этилган илмий-тақдимот асарлари ҳамда илмий-маърифий адабиётлар намойиши.

МАҚОМ МУЗЕЙИ

Ҳукумат қарори асосида Шаҳрисабз шаҳрида мақом музейи ташкил этилмоқда.

Ўзбек мақом санъати мумтоз ва замонавий ижро намуналарининг фондини яратиш ҳамда музей ашёлари ва коллекцияларини илмий татқиқ қилиш ишларини кучайтириш ва унинг натижаларини эълон қилиб бориш музей фаолиятининг асосий вазифалари сирасига киради.

ТАРАДДУД

Айни пайтда анжуманга тайёргарлик жараёнлари қизғин тус олган.

Хусусан, анжуманнинг рамзий белгиси тасдиқланди. Совриндорларга топшириладиган диплом, сертификат лойиҳалари, статуэтка намуналари ишлаб чиқилди.

Миллийликни ўзида акс эттирувчи либослар, актёрлар жойлашуви ва Оқсарой ҳудуди атрофида уларнинг юришларини ташкил этиш, майдонларни ҳудудлар кесимида тақсимлаш, уларга хос бўлган миллий урф-одат, анъана ва қадриятлар акс этган сценарий ва дастурлар лойиҳалари, мос мусиқий кетма-кетлик ҳамда видеороликлар тайёрланмоқда. Ўзбек, рус, инглиз тилларида “Мақом нима?” деб номланган китоб нашр этилмоқда.

maqom.uz сайти ва бошқа манбалар асосида Нуриддин ЭГАМОВ тайёрлади.

Яна шу мавзуда:
Шашмақом (11 албомдан иборат) & Султонали Маннопов. Ўзбек халқ мусиқа маданияти. Шашмақом
Бири қувват ва шижоат бахш этади, бошқаси — шодлик ва фараҳ

Shahrisabzda oʻtkaziladigan Xalqaro maqom sanʼati anjumani oldidan

Xalqimiz madaniy merosining ajralmas qismi boʻlgan milliy maqom sanʼati oʻzining qadimiy tarixi, teran falsafiy ildizlari, betakror badiiy uslubi va boy ijodiy anʼanalari bilan maʼnaviy hayotimizda muhim oʻrin egallaydi.

“BU GULSHAN SOZ EKAN, SOZ,
USTIGA SOZ ETGANI KЕLDIK…”
011

Xalqimiz madaniy merosining ajralmas qismi boʻlgan milliy maqom sanʼati oʻzining qadimiy tarixi, teran falsafiy ildizlari, betakror badiiy uslubi va boy ijodiy anʼanalari bilan maʼnaviy hayotimizda muhim oʻrin egallaydi.

Asrlar davomida ulugʻ shoir va olimlar, mohir bastakorlar, hofiz va sozandalarning mashaqqatli mehnati va fidoyiligi, ijodiy tafakkuri bilan sayqal topib kelayotgan ushbu noyob sanʼat nafaqat yurtimiz va sharq mamlakatlarida, balki dunyo miqyosida katta shuhrat va eʼtibor qozongan.

Shavkat MIRZIYOYEV,
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti.

99El suygan taniqli hofizimiz Maʼmurjon Uzoqov ijrosidagi “Bu gulshan soz ekan…” ashulasi koʻpchiligimizning sevimli taronamizga aylangan. Xalqimizning betakror madaniy merosi – maqom sanʼatini ham benazir gulshanga mengzash mumkin. 6-10 sentyabr kunlari Shahrisabzda oʻtkaziladigan Xalqaro maqom sanʼati anjumani esa “ustiga soz etgani” kelguvchilar bilan gavjum boʻlishi shubhasiz.

Anjuman oldidan mushtariylarimizni bu gulshan aro kichik sayrga taklif etamiz.

MAQOM NIMA?

“Maqom” soʻzi arabcha makon soʻzdan olingan boʻlib, “oʻrin”, “joy”, “bosqich”, “daraja” kabi maʼnolarni anglatadi. Bu islom, adabiyot, tasavvuf ilmiy-amaliy yoʻnalishda va boshqa sohalarda ham keng isteʼmol etilgan boʻlib, maxsus ibora sifatida aynan musiqa sanʼatida eng koʻp va xilma-xil maʼnolarda ishlatiladi.

Musiqada “maqom” deganda kuy tovush qatorlarining alohida musiqa asari bochqichlari – parda tizimlari (lad birliklari) lad tizimlari, alohida musiqa asari (cholgʻu yoki ashula); musiqa turi (janri) – cholgʻu va ashula asarlarini birlashtiruvchi katta-kichik turkumli janrni tushunish kerak. Turli xalqlar madaniyatida “maqom” iborali asar va turkumlar mavjud: maqom (oʻzbek va tojiklarda), mugʻom (ozarbayjon), muqom (uygʻurlar), dastgoh (eron) noʻba (magʻrib) kabi iboralarning variantlari keng tarqalgan.

Maqom yirik turkum va asar janri sifatida mumtoz musiqa toifasiga kiradi. Musiqa ijodiyotining boshqa turlaridan u oʻzining badiiy mukammalligi, kuy va shakl tuzilishlari, lad va usul tizimlari hamda ilmiy va amaliy asoslarining puxta ishlanganligi bilan farq qiladi.

Maqom musiqa, sheʼriyat va raqs sanʼatlarini mujassamlashtiruvchi mushtarak badiiy jarayondir.

MAQOM TARIXIDAN

Ilk bor VII-VIII asrlarda xalq musiqasi negizi va mahalliy professional ijrochilik anʼanalarining rivoji yirik turkumli janrlar shakllanishiga olib keldi. Jumladan, Borbod ijodiga mansub “Husravoniy” turkumi. IX-X asrlarda maqomsimon cholgʻu va ashula –cholgʻu asar va turkumlar rivojlanadi. XI-XIII asrlardan boshlab, to XVII asrgacha Yaqin va Oʻrta Sharqda “Duvozdahmaqom” – 12 maqom turkumi keng tarqalib, musiqa amaliyotida qoʻllanib keldi.

XVIII asrda Buxoroda yangi turkum – “Shashmaqom” uzil-kesil shakllandi. XIX asrda “Xorazm maqomlari” turkumi va Fargʻona-Toshkent maqom yoʻllari vujudga keladi. Keyinchalik “Shashmaqom” va boshqa turkumlar asosida maqom asarlarining yangi uslublari va koʻrinishlari zamonaviy talqinda rivoj oladi.

Maqomchilik sanʼati qonunlarini sharhlash, asoslash, musiqa nazariyasi va amaliyotiga oid masalalar IX asrdan boshlab “musiqiy risolalarda oʻz aksini topdi. Musiqa ilmi, jumladan, maqomchilik sanʼati rivojiga Abu Nasr Farobiy, Abu Ali Ibn Sino, Safiuddin Urmaviy, Qutbiddin Sheʼroziy, Abdulqodir Marogʻiy, Abdurahmon Jomiy, Najmiddiy Kavkabiy, Darvesh Ali Changiy kabi musiqa nazariyotchilari ulkan hissa qoʻshganlar. Maqomlarni tartiblashda, muayyan tizimga tushirishda Urmaviy va Sheroziylarning (XIII-XIV asr) xizmatlari katta.

XX asrda maqomchilik sanʼati rivojlanib, yetuk sozanda-yu xonandalar va bastakorlar ijodi va repertuarlaridan oʻrin oldi. Ular zamonaviy nota yozuvlari orqali toʻplamlar sifatida nashr etildi, ularni nazariy va amaliy oʻzlashtirish ishlari amalga oshdi.

2007 yili Isoq Rajabovning “Maqomlar” nomli yirik risolasi YUNЕSKO tomonidan nashr etildi. 2003 yil noyabr oyida “Shashmaqom” YUNЕSKO tomonidan “Insoniyatning ogʻzaki va nomoddiy madaniy madaniy merosi durdonasi” deb tan olindi. 2008 yili umumjahon Reprezentativ roʻyxatiga kiritildi.

2017 yil 17 noyabrda Prezidentimizning “Oʻzbek milliy maqom sanʼatini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori qabul qilindi.

RIVOYAT

Temuriylar davrida yashagan Xoja Abdulqodir Marogʻiy manbalarda zikr qilinishicha, Sohibqiron gʻazabiga uchragach, bir qancha vaqt yolgʻiz yashab, qalandarona hayot kechirdi.

Kunlar oʻtdi. Amir oʻz lashkari bilan Iroqqa yurish qilish harakatiga tushdi. Bundan xabar topgan Abdulqodir Amirning qulogʻiga yetib boradigan bir nazm tuzishga qaror qildi. Shunday xayol bilan, u bir gʻazal bitdi, uni bastaladi. Soʻng temirchiga borib, shu kuy nagʻmalarini hosil qiluvchi har xil kattalikdagi qoʻngʻiroqchalar yasatdi. Sarbon bilan kelishib, bu qoʻngʻiroqchalarning qaysi tuyaga osilishi kerakligini ham kelishib oldi va kuyni bexato hosil qiladigan bir tartibda tuyalarga ostirdi. Karvon yoʻlga chiqdi. Tuyalar harakatga kelib yura boshlagach, belgilab qoʻyilganidek kuy chalina boshladi. Amir musiqa ilmidan xabardor edi, musiqani yaxshi tushunardi. Qoʻngʻiroqchalardan taralayotgan bu yoqimli kuy Amirni befarq qoldirmadi. Bu kuy Iroq maqomi yoʻlida yaratilgan boʻlib, uni bastakor “Amali tarona” deb atagan edi. Amir kuyga eʼtibor qilar, kuy esa oʻz ohangidan adashmasdi. Shunda u saroy musiqashunoslarining peshqadami boʻlib qolgan, ayni paytda bosh xonandalik vazifasida turgan va ushbu tadbirdan ogoh Xoja Abdulloh Loriyni huzuriga chorlab, unga dedi:

– Mugʻanniy, eshityapsanmi, bu qoʻngʻiroqchalar bir chiroyli kuy chiqarmoqda?

– Shohim, — dedi Loriy, — bir begunohning gunohidan kechsangiz, men buning sirini aytaman.

Amir:
– Boʻpti, men uning gunohidan kechdim, — dedi.

– Xoja Abdulqodir sizga oʻzining sodiqligini izhor qilish niyatida “Iroq” maqomi yoʻlida ushbu kuyni bastaladi, — dedi mehtar va Amir qoshida ana shu yangrab turgan kuy joʻrligida Abdulqodir yozib bergan yangi gʻazalni kuylay boshladi:

Chun miravi soʻyi Iroq faromusham nakun…
(Mazmuni: Iroq sari yoʻlga, chiqsang, meni unutma).

Natijada Amir Abdulqodirning sodiqligiga shubha qilmay, unga avvalgiday marhamatlar koʻrsata boshladi.

MAQOM YOʻNALISHLARI

Oʻzbek mumtoz musiqasini tashkil etuvchi maqom yoʻnalishlari quyidagilardan iborat:

• Yalla (maqomot janri asosida yaratilgan yallalar)
• Katta ashula.
• Buxoro “Shashmaqomi”.
• “Xorazm maqomlari”.
• Fargʻona-Toshkent maqom yoʻllari.

OʻZBЕK MILLIY MAQOM SANʼATI MARKAZI

Markaz Prezidentimizning 2017 yil 17 noyabrdagi “Oʻzbek milliy maqom sanʼatini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori asosida tashkil etildi.

Uning asosiy maqsadi oʻzbek milliy maqom sanʼatini mukammal oʻrganish, anʼanaga mos targʻib qilish, xalqimizni musiqiy merosimizning eng goʻzal anʼanalaridan bahramand etishdan iborat.

Oʻzbek milliy maqom sanʼati markazi tarkibida Yunus Rajabiy nomidagi maqom ansambli faoliyat olib bormoqda.

08YUNUS RAJABIY NOMIDAGI MAQOM ANSAMBLI

Oʻzbekistonda dastlab ilk professional maqom ansambli folklorshunos, Oʻzbekiston xalq artisti, akademik Yunus Rajabiy tomonidan 1959 yili Oʻzteleradiosi qoshida tashkil etildi.

Ansambl tomonidan 1960-1962 yillari “Shashmaqom” va “Toshkent-Fargʻona maqom yoʻllari” turkumlariga kiruvchi cholgʻu va asosan, ashula yoʻllari ilk bora grammplastinkaga yozila boshladi va nashr etildi. Mazkur jarayon hozirgi kunga qadar davom etib kelmoqda.

1976 yilda ansambl rahbari, akademik Yunus Rajabiy vafotidan soʻng Oʻzbekiston xalq artisti Orif Alimaxsumov, Oʻzbekiston sanʼat arbobi Shavkat Mirzayev, Oʻzbekiston xalq artisti Gʻanijon Toshmatov, Oʻzbekiston xalq hofizi Isroil Vahobov unga rahbarlik qilib keldilar. Ayni paytda ansambl rahbari – Oʻzbekiston xalq artisti, “Buyuk xizmatlari uchun” ordeni sohibi va koʻplab davlat mukofotlari sovrindori Abduhoshim Ismoilov.

Maqom ansambli aʼzolari shu kunga qadar bir necha chet el mamlakatlarida ijodiy safarlarda boʻlib, oʻz konsert dasturlarini namoyish qilib kelishgan. Uzoq yillar davomida bu dargohda yetuk xonanda va sozandalar xizmat qilishgan.

XALQARO MAQOM SANʼATI ANJUMANI

Anjuman 2018 yildan boshlab, xar ikki yilda bir marta Qashqadaryo viloyatining Shahrisabz shahrida oʻtkaziladi.

Anjuman doirasida quyidagi tadbirlar tashkil etiladi:
“Maqom musiqa sanʼati uning jahon sivilizatsiyasida tutgan oʻrni” mavzusida ilmiy-amaliy konferensiya;
Jahon va Oʻzbekiston maqomot sanʼati ustalarining yakka konsertlari;
maqom ansambllari, xonanda va sozandalarning koʻrik-tanlovi;
sayillar, mamlakatimizning dunyoga mashxur shaxslarni xayoti va ijodiy faoliyati xaqida zamonaviy va kreativ usulda sahnalashtirilgan dastur namoyishlari;
maqom sanʼati tarixiga oid koʻrgazma, oʻzbek, fors, arab, ingliz va rus tillarida nashr etilgan ilmiy-taqdimot asarlari hamda ilmiy-maʼrifiy adabiyotlar namoyishi.

MAQOM MUZЕYI

Hukumat qarori asosida Shahrisabz shahrida maqom muzeyi tashkil etilmoqda.
Oʻzbek maqom sanʼati mumtoz va zamonaviy ijro namunalarining fondini yaratish hamda muzey ashyolari va kolleksiyalarini ilmiy tatqiq qilish ishlarini kuchaytirish va uning natijalarini eʼlon qilib borish muzey faoliyatining asosiy vazifalari sirasiga kiradi.

TARADDUD

Ayni paytda anjumanga tayyorgarlik jarayonlari qizgʻin tus olgan.

Xususan, anjumanning ramziy belgisi tasdiqlandi. Sovrindorlarga topshiriladigan diplom, sertifikat loyihalari, statuetka namunalari ishlab chiqildi.

Milliylikni oʻzida aks ettiruvchi liboslar, aktyorlar joylashuvi va Oqsaroy hududi atrofida ularning yurishlarini tashkil etish, maydonlarni hududlar kesimida taqsimlash, ularga xos boʻlgan milliy urf-odat, anʼana va qadriyatlar aks etgan ssenariy va dasturlar loyihalari, mos musiqiy ketma-ketlik hamda videoroliklar tayyorlanmoqda. Oʻzbek, rus, ingliz tillarida “Maqom nima?” deb nomlangan kitob nashr etilmoqda.

maqom.uz sayti va boshqa manbalar asosida Nuriddin EGAMOV tayyorladi.

Yana shu mavzuda:
Shashmaqom (11 albomdan iborat) & Sultonali Mannopov. Oʻzbek xalq musiqa madaniyati. Shashmaqom
Biri quvvat va shijoat baxsh etadi, boshqasi — shodlik va farah

09

(Tashriflar: umumiy 1 890, bugungi 1)

Izoh qoldiring