Ассалому алайкум, азиз устоз. Саломатмисиз? Анчадан бери қўнғироқ қилиб, тушолмаяпман. Аҳволларингиз яхшими? Суҳбатларингизни, кутубхонангизни соғиндим. Кимдир Сизни чет давлатга сафарга кетди, деган эди. Қаерда бўлсангиз ҳам омон бўлинг! Davomini o'qish
Salim Ashur. Shavkat aka, Shavkat Rahmon desam… & Shavkat Rahmon. Saylanma
2 октябрь — Шавкат Раҳмон хотираси куни
3-курс талабасимиз. 1987 йил. Аудиторияда дарс чоғида курсдошим Рустам Худоёров билан шивирлашиб ўтирибмиз. Домла бир-икки қараб қўйди. Бўлмагач, «Салимбой, туринг-чи, нима мавзуда тинмай гаплашаяпсизлар, дарсдан ҳам қизиқарли эканми?..»- деб қолди. Турдим-да, фурсат ўтказмай, «Шавкат Раҳмон ижодида халқ ва Ватан мавзуининг бадиий таҳлили» мавзуида,- дедим, ҳар ҳолда дарсга яқинроқ мавзуда гаплашаяпмиз, десам жазо енгилроқ бўлар, деган хаёлда. Аслида, бу мавзу аввалдан кўнглимда бор эди. Шоир ижодини шу ракурсда таҳлил қилишни ўйлаб юрардим. Davomini o'qish
Muhammad Bayramxon. She’riy merosidan & Muhammad Bayramxon — ishq kuychisi.
Байрамхон, Муҳаммад ибн Сайд Алибек (тахм. 1501-1561.1.2) — Бобурийлар подшоҳлигидаги йирик саркарда ва давлат арбоби, шоир. Келиб чиқиши қорақуюнли турк бўлмиш отаси Сайд Алибек Мирзо Бобурнинг мулозимларидан бўлган. Онаси Накиби (Нигина) хоним Нақшбандий хожалар авлодидан. Davomini o'qish
Soʻnggi himoya quroli yoxud raketadan qudratli, guldan nozik kuch. Shoir Eshqobil Shukur bilan suhbat
Миллий манфаат дегани миллий маҳдудлик эмас, худбинлик ҳам эмас. Асло! Миллий қадриятлар, миллий ғурур, миллий тафаккур, имон ва бурч ҳимояси ҳам айни шу манфаат ичида бўлади. Шоирнинг, борингки, бир қамиш ҳақида ёзаётган икки қатор шеъри зимнида ҳам шу сезги ётиши керак. Унинг ижодий маданияти шугина сезгидан бошланиши ҳам мумкин. Davomini o'qish
Kulu Oqsas. She’rlar
Ўзбек-озарбайжон адабий алоқаларини мустаҳкамлаш учун хизмат қилаётган адабиётшунос олимлардан бири, филология фанлари доктори Саодат Муҳамедовадир. Унинг озарбайжон шеърияти ҳақидаги жуда кўп мақолалари Тошкент ва Баку матбуотида чоп этилган. Саодатхоним озарбайжон шоирларини ижодини тадқиқ этиш билан бирга уларнинг шеърларини таржима қилиб ўзбек ўқувчисига етказишга ҳаракат қилаётган таржимон ҳамдир. Бугун унинг таржимасида иқтидорли шоир Кулу Оқсас шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Dilorom Karimova: “San’at yolg’izligingga arzimaydimi?”
Санъаткор ким? Санъаткор ўз кўксига инсоният қалбини сиғдира олган инсон, дейман мен. Бу фикрга мени ҳамиша саркаш, ҳамиша ўйчан, ҳамиша мағрур Дилором Каримованинг бедор дунёси олиб келди. Davomini o'qish
Esse — erkin ijod. Shukur Xolmirzayev bilan suhbat
29 сентябр — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев хотираси куни
…Шофёр одам машинанинг машинадан фарқини, чавандоз йигит отнинг отдан фарқини билганидек, адиб дегани ҳам адабиёт илмидан баҳоли қудрат хабардор бўлиши керак. Бу – аксиома. Энди менинг «эссе»га, унинг «табиати»га доир мулоҳазаларимга келсак, маълумингиз, асосан ҳикоянавис сифатида гапни ҳикоядан бошласам… Davomini o'qish
Nazar Shukur. She’rlar & Shoir haqida videofilm & Qozoqboy Yo’ldosh. Isyonkor tuyg’ular kuychisi
Таниқли адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдош эътироф этганидек, «Назар Шукур оригинал поэтик назарга эга шоир эди. Шунинг учун ҳам у олам ҳодисаларини мутлақо бетакрор йўсинда идрок этади ва тасвирлай билади». Мунаққид ҳақ. Назар Шукур покиза туйғулар таржимони эди. У қисқа умри давомида ёзган шеърларида шаффоф Сўзга бурканган туйғулар шамнамлардай порлайди. Davomini o'qish
Olim Oltinbek. Rauf Parfi Ona tili haqida
Рауф Парфи она тилига бағишланган биринчи шеърини ёзганида ўн саккиз ёшда эди. Бу шеър 1958 йилда тартиб берилган дафтарда келади. У “Ўзбек тили” деб номланган, тўрт банддан иборат, ҳар банди сўнгида “Ўзбек тили, ўзбек тили” сўзлари рефрен сифатида такрорланиб келган… Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Rauf Parfi va Turkiston
Устоз Рауф Парфи таваллудининг 75 йиллигига
Бу ҳали қуёш юксак тоғлар узра бош кўтармаган, қадим миноралар устига ин қурган лайлакларнинг марварид кўзларида сузмаган, булбуллар оҳангига жўр бўлмаган, булоқнинг тиниқ сувига қўшилиб оқмаган бир онда содир бўлади. Оппоқ қушларим покиза осмон бағрида Афросиёб ҳақидаги қадим қўшиқларни куйлаб, у ҳақдаги орзуларимни оламга сочади, барчага жар солади. Турон учун… Туркистон учун… Davomini o'qish
Rauf Parfi. Sarbast va mansur she’rlar
27 сентябрь — Устоз Рауф Парфи таваллудининг 75 йиллиги
ХХ аср ўзбек адабиётининг энг ёрқин сиймоларидан бири Рауф Парфи нафақат анъанавий бармоқ ва аруз йўлида бетакрор асарлар яратган, шунингдек, миллий шеъриятимизга ўтган аср бошида кириб келган сарбаст (верлибр), мансур шеър жанрлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган новатор шоирлардан биридир. Davomini o'qish
Rauf Parfi. Qora devor & Siyovush
«Қора девор» ва «Сиёвуш» устоз Рауф Парфи умрининг сўнгги йилларида ёзган “Тавба” сонетлар туркумидан ўрин олган бетакрор асарлардан десак асло хато қилмаймиз. Шоир таваллудининг 75 йиллиги арафасида тақдим этилаётган саҳифада бу икки туркумни мутолаа қилишингиз, аудиода эса уларни ўқиган шоир овозини эшитишингиз мумкин. Davomini o'qish
