Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаро — Ҳусайнийга ўзининг «Мажолисун-нафоис» тазкирасидан махсус боб — саккизинчи мажлисни ажратади. Унда Ҳусайний девонидан бир юз олтмиш тўртта шеърининг матлаъ (биринчи байт)ини келтиради ва шоир қўллаган поэтик образ, восита, гўзал маъно ва умуман шоирнинг шеъриятдаги ихтиролари юзасидан фикр юритадн ва иқтибос — цитаталар келтиради, шуларга ўз муносабатини билдириб ўтади. Davomini o'qish
Husayn Boyqaro. Devon & Suyima G’aniyeva. Husayn Boyqaro haqida
Озарбайжоннинг таниқли олими профессор Ҳамид Орасли ёзади: «Навоий машҳур «Ҳилолия» қасидасидан бошлаб, бутун асарларида Ҳусайн Бойқаро ҳақида сўз юритади, унинг томонидан амалга оширилган муҳим тадбирларни олқишлайди. Бойқаро Навоийнинг таъсири билан қатор илғор сиёсий, маданий тадбирларни ҳаётга тадбиқ этган, ўзбек халқининг тарихида прогрессив роль ўйнаган, айни замонда даврининг кўзга кўринган шоири бўлгандир» Davomini o'qish
Mamadiyor Allayorov. 1916 yil Jizzax qo’zg’oloni
Халқ қўзғолонининг 100 йиллиги олдидан
Бу ҳужжатларнинг ўз тарихи бор. Даврлар кечиши билан саҳифалари сарғайиб кетган учта қўлёзма китоб. Оддий катак дафтарларга битилган хотиралар жамланиб, картон билан муқоваланган. Айниқса, учинчи қўлёзмани варақлаб туриб, одам даҳшатга тушиб кетади. Davomini o'qish
Ibratga aylangan maskan ( Xurshid Davron bilan suhbat) & Xurshid Davron. She’rlar
Маънавият сўзининг замирида маъно, моҳият тушунчалари ётади. Китоб ўқимоқчи бўлган одам ўзини маънога тўлдиради. Зиё билан йўлини ёритади. Шу маънода, китоб инсониятнинг энг юксак кашфиётларидан биридир. Дунёда ғилдирак ихтиро қилиниб, узоқ масофалар яқин бўлганидек, китоб баайни оламни бир-бирига қалбан яқинлаштирди. Дилларни бирлаштириб, ҳаётнинг, яшашнинг асл маъноси нелигини ифодалаб берди. Ахир, яхшилик дарахтини суғориб турадиган нарса ҳам китоб-ку! Мен ҳаётимни китобларсиз тасаввур қила олмайман. Davomini o'qish
Isajon Sulton. Men, Onam va O’rta Yer dengizi

Бу маконларга уни қўярда-қўймай олиб келганман. Шу гўзалликларни, шу оромни жуда илинганман. Кўрса завқланади, қалби қувнайди деганман. Саҳролару тоғ-тошлар оша уча-уча, ниҳоят, манзилимизга қўндик. Davomini o'qish
Iste’dod — namoyon bo’lishni, e’tirof etilishni istaydigan mo»jiza (Yozuvchi Isajon Sulton bilan suhbat)
Юртимиз бетакрор бўлгани каби, ўзбек кишиси ҳам бетакрордир. Биз эъзозлаган қадриятларнинг кўпини бошқалар англаёлмайди. Тоғай Муроднинг “Ойдинда юрган одамлар” асари эсингиздами? Ўзбек кишисининг ҳаётидаги энг муҳими фарзанд эканини намоён қилган бебаҳо асар. Тагмаъносида “Авлодим давом этсин, жаҳонда номим ўчиб кетмасин” деган ёруғ орзулар ётади. Davomini o'qish
Alisher Razzoqov. Alisher Navoiy haqida ikki maqola
Ижод қилишни одамлар ўртасида ном қозониш ёки арзимас, арзон кечинмаларни тўкиб солиш воситасига айлантириб олган, адабиётнинг асл мақсади, миссияси нима эканлигини унутиб қўйган қаламкашлар ҳамма замонларда бўлган. Шу мулоҳазалар асносида яна мумтоз адабиётимизнинг муаззам сиймоларидан бири ҳазрат Алишер Навоийга юзланамиз. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Fevral she’rlari
Устоз Абдулла Ориповнинг янги шеърларини интизорлик билан, худди қиш давомида юракларни тўлдирган соғинчу илҳақлик билан кутаётган муштарийларимизга шоирнинг феврал ойида ёзган шеърларини тақдим этамиз. Бу соғинч бардавом бўлсин. Шу ойнинг 21 куни устозни муборак 75 ёши билан қутлаш ҳаммамизга насиб этсин. Davomini o'qish
Baxtiyor Nuriddinov. Salom, bahor, alvido, Bahor!
Биласанми, қишлоққа яна баҳор келди. Ҳаммаёқ ям-яшил тусга кириб, жонланаётгандек гўё. Дарахтлар ҳам гуллай бошлади. Эндигина тугуни ечилаётган гулбарглар кўзингни қамаштирворади: ҳаммаси пушти рангда. Қир-адирлар қип-қизил лолақизғалдоққа бурканган. Сен яхши кўрган бинафшалар ҳам очилди. Ариқ бўйларидаги чучмомаларни яшнаганини кўрсанг эди… Davomini o'qish
Husain O’zboy. Bevaqt vidolar. Esse
Бу кечинмаларни Шукру Қорачани абадий оламга кузатганимиздан сўнг қоғозга туширдим… Шууримни шундай бир муросасиз туйғулар қамраб олди-ки, сўз билан ифодалаш мушкул. Ҳеч кимга айтмасдан, ҳазиллашган каби орамиздан кетиб қолди Қорача. Қалбидаги улкан дунё гўзалликларини борича биз билан баҳам кўрмасдан (кўра олмасдан), қора тупроқ бағрига кетган беназир инсонлар карвонига қўшилиб кетди. Davomini o'qish
Abduqayum Yo’ldoshev. Mix
29 феврал – ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошев таваллуд топган кун
Ўзбековуллик Беркин носфурушнинг тўнғичи то “Элмурод домла” бўлиб танилгунига қадар кўп қийинчиликларни бошдан ўтказди. Болапақир вилоят марказидаги ўзи тугаллаган институтда иш бошлаганида, кўпи билан тўрт йилда номзодлигимни ҳимоя қилиб оламан, деб мўлжаллаганди. Бироқ бу муддат нақ тўққиз йилга чўзилиб кетди, орада Элмурод пойтахтдаги университет аспирантурасида таҳсил олиб ҳам қайтди. Davomini o'qish
XX asr rumin she’riyatidan.
ХХ аср румин шеъриятининг ёрқин вакиллари Тудор Аргези, Василе Николеску, Марин Сореску, Йон Карайон, Ана Бландиана, Ион Александру шеърларини Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Раҳмон ва Мирпўлат Мирзо таржимасида тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
