
Шоир Фахриёр бутун ижоди давомида шеър ихлосмандларининг тасаввур чегараларини бузишга ҳаракат қилади, тўғрироғи, уларни шунга ундайди. Умуман, адабиётга, образга, фикрга қараш дастлаб бу ҳақдаги тасаввурни ўзгартиришдан бошланади. Биз кўникиб қолган шеърлар бир пайтлар ўз даврининг тасаввурини бузганди. Аслида, адабиёт янгиланмайди. Тасааввур, сўзга, инсонга, фикрга, гўзалликка бўлган тасаввур янгиланади (Назар Эшонқулнинг Фахриёрнинг «Геометрик баҳор» китоби ҳақида ёзган «Тасаввурга дош берсанг бўлди…» мақоласидан). Davomini o'qish











