
“Денгиз балиғини бермади…”, деб нола қилган шоирнинг дунёга келиши ҳақида халқ орасида ҳар хил ривоятлар юради. Ушбу сатрларни ўқиган бугунги авлод ўша пайтлари ҳам Орол чекиниб кетган экан-да, деб ўйлаши мумкин. Йўқ, денгиз ҳам, дарё ҳам балиққа тўла бўлган, лекин кемалару ов қуроллари зўравонларнинг қўлларида эди, баъзи жойларда камбағалларга ов қилиш маън этилганди. Балиқларга тўла дарё ва денгиздан камбағалнинг ризқи-насибасини Оллоҳдан сўраб, юртдошларини сабр-тоқат ва бардошлиликка даъват этган шоир бу дунёдан адолат ва эркинлик излаган эди. Davomini o'qish
Insonni insondek ko’rmoq orzusi. Shoir Eshqobil Shukur bilan suhbat.

Энг зўр ҳимоя – миллий туйғудир. Меҳр-оқибат, ор-номус, ғурур, ибо, ҳаё каби миллий туйғулар. Бир куни ўтириб санаб чиқсам, менинг билганларим ўн олтита экан. Ана шу ўн олти туйғу менга миллат руҳини тутиб турган ўн олти устун бўлиб кўринади. Уларсиз миллат руҳи тўкилиб кетиши муқаррар. Айни шу туйғулар униб-ўсаётган ёш кўнгилларни сақлаб қола олади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Navoiy kimdir? Turkmi? Chig’atoymi? O’zbekmi?

Айтишим лозимки,ҳозир, бу ёзувларга киришишдан олдин, бор-йўғи бир кун олдин (ҳали Темур оғанинг ёзмишларидан бехабарлигимда) Озарбайжоннинг янги чиқажак «Китобчи» нашри томонидан берилган саволларга жавоб ёзарканман, «Сиз учун аъанавийликнинг асоси нима?» деган саволга » Мен учун аъанавийликнинг замини, энг аввало, туркий тилим ва халқим руҳининг бир қисми бўлмиш юрагимдир» деб жавоб ёзганимни эсладим. Davomini o'qish
Zikir Muhammadjonov. Olim Xo’jaev va uning Shohidasi.

Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллиги олдидан
Бутун ҳаёти Миллий театрда кечган йирик санъаткор, Ўзбекистон Қаҳрамони Зикир Муҳаммаджоновнинг фарзанди, юридик фанлари доктори, профессор Омонилла Муҳаммаджонов хайрли ишга қўл уриб, падари бузруквори жамоадошлари — устоз санъаткорлар тўғрисида даврий нашрларда чоп эттирган мақолалардан туркум тайёрлаб бизга йўллади. Таниқли олимга миннатдорчилик билдирган ҳолда мазкур туркумдаги ўзбек театр ва кино санъатининг ёрқин намояндаси Олим Хўжаевга бағишланган дастлабки мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз. Davomini o'qish
Qozoqboy Yo’ldosh, Muhayyo Yo’ldosheva. Ruhiyatning betakror jilolari
Аҳмад Аъзам асарларида одатдагидай боши ва охири бор воқеалар, сабаб ва оқибат доирасида ҳаракатланадиган қаҳрамонлар тасвирланмайди. Бир қарашда ижтимоий салмоқдан маҳрум майда тафсилотларнинг адоқсиз силсиласи акс этгандай туюлгувчи бу асарларни тушуниш осон кечмайди. Чунки бу тафсилотлар замиридаги маънони ўқирманнинг ўзи топиши керак бўлади. Davomini o'qish
Maxtumquli Firog’iy. She’rlar.
Бу йил бутун турк оламида Махтумқули Фироғийнинг 290 йиллиги нишонланади. Туркманистонда 2014 йилни Махтумқули йили деб эълон қилинганлиги ҳам миллат мутафаккирига бугунги миннатдор авлодларнинг беқиёс эҳтироми тимсолидир.Атоқли шоир ижоди ўзбек халқи учун ҳам қадрли, ўзбеклар Махтумқулини ўзимники деб билади. Davomini o'qish
Quyoshga qarab yashash saodati. Yozuvchi Nazar Eshonqul bilan suhbat.

Китоб деган тушунча бу рамзий тушунча. “Китоб” деганда одамнинг қалби ва руҳини поклайдиган, унга қанот берадиган, уни оламий уйғунликда тарбиялайдиган, инсонни, оламни севишга ўргатадиган, чорлайдиган, даъват қиладиган, инсонни шафқатга, ҳалолликка, мардликка, адолатга, меҳрга, мурувватга, эзгуликка ундайдиган барча нарсалар тушунилади. Мен тоғли қишлоқда туғилганман. Тоғда болалиги уруш йилларига тўғри келган, шу сабабли ўқий олмаган жуда кўп қариялар бор, уларнинг саводлари ҳаминқадар эди. Аммо уларнинг эътиқоди, қарашлари, тушунчалари китоб ўқиган одамлардан ҳеч қандай кам эмасди: уларга ҳалигача ҳавас қиламан. Улар менинг назаримда, туғма китобга, туғма маданиятга, туғма камолотга ўхшашади. Davomini o'qish
Ibodat Rajabova. Dorbozlarday nurdan tikdim dor…

Анча йиллар олдин «Саодат» журналида Ибодат Ражабованинг шеърларини ўқиб, ўзига хос шоира эканини англаганман. Ибодат опа — жуда самимий ва сирли шоира. Сатрлари замирида кечмиш келажак, ёмғир билан шамол, нур билан зулмат туташ яшаЙди. Davomini o'qish
Alisher Nazar. Ko’zlarimga sog’inch quyilar…

Шеър Сўздан бошланиб, Сукутда тугайди. Сир кошида Сўз Сукутга айланади. Сир эса Fайб оламига тегишли бўлади. Шу боис Унга фақат бесас Ишора этилади.
Алишернинг битикларида ана шу тўрт унсур — Суз, Сукут, Сир, Ишора борлиги қувонарли. Ягона истак: улар янада қамровли, янада салмоқли бўлиб борса … Davomini o'qish
Джордж Оруэлл предупреждал нас. Но мы его не услышали…

111 лет назад, 25 июня 1903 года, родился Джордж Оруэлл и 65 лет назад, в июне 1949 года, вышел в свет его роман «1984»
Почему на Западе не любят Джорджа Оруэлла? Ведь, казалось бы, что он описывал «ужасы советского тоталитарного строя» — во всяком случае, как это нам сегодня преподносится. Между тем, действительность полностью отражает его роман-быль «1984»… Это было зашифрованное послание… Davomini o'qish
Halima Ahmedova. Basir.
Ҳалима Аҳмедованинг ҳар бир сатрида ўзгача бир жозиба, ҳарорат, жўшқинлик уфуриб туради. Шоира кўпчилигимизга оддийдек туюлган воқеликлардан ажиб янгилик топади, уни шунчаки айтиб қўя қолмайди, ўзигагина хос мусаввирона тил, мажнунона оҳанг билан ифодалайди. Davomini o'qish
Eduardas Mejelaytis. «Tungi kapalaklar» kitobidan.

Инсон ҳаётида унинг бутун келажагини белгилаб берувчи воқеалар бўлади. Ёзувчиларнинг йигирма йил муқаддам бўлиб ўтган машҳур бир йиғилиши мен учун ана шундай воқеа бўлди. Менинг адабиётдаги ҳақиқий йўлим ана шу воқеадан бошланади, ёзувчи меҳнати ҳақидаги барча мулоҳазаларим ўз ибтидосини шу воқеадан олади. Мен ушбу кузатиш ва мулоҳазаларни тахминан ўша вақтда ёзишга киришган эдим. Уларда изланишларнинг нотекис, машаққатли, мураккаб йўли акс этган. Ўшандан буён қанча сувлар оқиб кетмади. Кўплари аллақачонлар унут бўлиб кетди, ҳозир менинг ўзим учун ҳам ўзгача туюлади. Шундай бўлса ҳам ўзимнинг кўп йиллик қайдларим, мулоҳазаларим, хулосаларимдан айримларини саралаб, улар билан ўқувчини таништиришга журъат қилдим. Davomini o'qish
