15 январ — Турк оламининг буюк шоири Нозим Ҳикмат таваллуд топган кун
Ўзбекистонда Нозим Ҳикмат ижодига қизиқиш 1928 йилдаёқ бошланган. Ғафур Ғулом, Шайхзода, Миртемир ва бошқалар Нозим Ҳикматнинг кўплаб асарларини ўзбек тилига таржима қилган. «Туркия ҳақида ҳикоя» пьесаси ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театрида, «Бир севги афсонаси» пьесаси асосидаги балет эса Навоий номидаги давлат академик катта театрида саҳналаштирилган. Шоирнинг муаззам асари «Инсон манзаралари» атоыли шоир Рауф Парфи томонидан щзбекчалаштирилган. Davomini o'qish











