Nozim Hikmat. She’rlar & Nozim Hikmat. Inson manzaralari. Rauf Parfi tarjimalari.

Ashampoo_Snap_2017.12.16_01h32m55s_010_.png   Турк дунёсининг буюк шоири Нозим Ҳикмат 1902 йили Туркиянинг Селаник воҳасида туғилган. Бошланғич таълимни Гўзтепа Тошмактаби, Галатасарой лицейи ва Нишонтоши Намуна мактабларида олган. Davomini o'qish

1920 yilning aprelida butun Turkiston motam tutgan edi.

011

   Маҳмудхўжа Беҳбудий  ХХ асрнинг биринчи чорагида Туркистоннинг энг машҳур кишиларидан эди. Унинг номи Туркистон генерал губернатори у ёқда турсин, оқ подшонинг ўзига ҳам аён бўлган.  Бухоро хони  маишатпараст  Олимхон эса  уни ўзининг шахсий душмани деб билган.  «Беҳбудий афанди 1919-нчи йил 25-нчи мартда йўлдошлари Мардонқули ва Муҳаммадқул билан сафарга чиққанда (Бухоро тупроғида) Қарши шаҳрида Бухоро амирининг золим беклари томонидан қўлға олиниб, ваҳшиёна суратда шаҳид қилинди, ёши 45 да эди» (Ҳожи Муиннинг «Зарафшон» газетасида 1923 йилнинг 25 мартида босилган мақоласидан). Davomini o'qish

Usmon Azim. Xurshid Davronga bag’ishlangan ikki she’r.

022
1982 йилда ёзилган «Алпомишнинг уйғониши» шеърим эълон қилингач бир зукко танқидчимиз, мен у кишини зукко ва маърифатли инсон сифатида ҳозир ҳам ҳурмат қиламан, матбуотда чиқиш қилиб, “Хуршид Даврон кекса авлод билан ёш авлодни қарама-қарши қўйишга уриняпти, хўш,Алпомишни уйғотсак у нима қилиб берарди?” деган саволларни кўтарган эди. Ҳолбуки, шеър миллий уйғониш ҳақида, Алпомиш эса ана шу уйғонишнинг тимсоли эди. Усмон Азим ўшанда менга шеър бағишлаб, гап нимадалигини била туриб, гапни сиёсатга бурган танқидчига ўзига хос ҳаяжонли тарзда жавоб берган эди. Davomini o'qish

Mahmudxo’ja Behbudiy haqida uch maqola.

022
Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ аср бошларида ўз ғоявий маслакдош дўстлари Мунаввар Қори Абдурашидов, Убайдулла Хўжаев ва бошқалар билан бирга жаҳолат ва қолоқлик, диний фанатизм ва чор мустамлакачилик зулмига қарши ўлканинг иқтисодий-сиёсий ва маданий тараққиёти учун тинмай кураш олиб борди. Туркистонда миллий мустақил давлатчилик, давлат тили қонунлари, демократик йўл билан ўтказиладиган парламент сайловлари ва бунда ҳамма миллат ва элатларнинг тенг ҳуқуқли эркин иштироки масалаларини шу қадар дадиллик ва инсонпарварлик позицияларидан туриб кўтарганки, беихтиёр Маҳмудхўжа Беҳбудий бугунги мустақиллик кунларимизни ўшандаёқ башорат қилганлиги кишини ҳайратлантиради. Davomini o'qish

Begali Qosimov. Mahmudxo’ja Behbudiy.

09-1

    Маҳмудхўжа Беҳбудий Туркистон жадидчилик ҳаракатининг бонийсидир. Унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида 20-йилларда маҳаллий матбуотда Садриддин Айний, Ҳожи Муин ибн Шукрулло, Лазиз Азиззода каби замондошлари томонидан бир қатор мақола, хотиралар эълон қилинган. Кейинги йилларда, хусусан, мустақилликка эришилгандан сўнг жадидлар фаолиятини ўрганишга қизиқиш кучайиши билан Беҳбудий ҳам қайта кашф этила бошланди. Davomini o'qish

Mahmudxo’ja Behbudiy. Maqolalar.

09819  январ — Жадидчилик ҳаракати сардафтари,буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий  таваллудининг 140 йиллиги

  Маҳмудхўжа Беҳбудий қолдирган мерос бугунги авлод учун бебаҳодир. Замондошларидан бири  бу зотни «Турон-Туркистон қуёши»  деб таърифлаган эди.Бу қуёш бугуннинг зулматини ҳам ёритиб турибди. Улуғ донишманд бобомизнинг ҳикмату насиҳатларни ўқир эканман, буюк зиёкор тафаккури,матонати ва хотираси олдида бош эгаман. Davomini o'qish

Poyon Ravshanov. So’z allomasi / To’ra Nafasov. «Baliqchi» so’zining ma’nosi.

025
Ўзбекистонда Тўра Нафасовдек зукко ва фидойи олимлар борлигидан фахрланаман. Олимнинг Ўзбек Сўзи йўлида қилаётган залворли ва машаққатли изланишлари ҳақида ўйлаганимда ҳар гал Амир Темур ва чумоли ҳақидаги ривоят эсимга тушади. Чумолидек тиришқоқ бўлган олимгина Ҳимолайдек улкан ва чўққиси кўринмас тоғ — Ўзбек тили ҳайбати олдида чўчимай, чўққи томон йўл излайди ва бутун йўли давомида ҳар бир гиёҳ, ҳар бир оғоч, ҳар бир тош сирини билишга интилади. Тўра Нафасов, ҳурматли Поён ака эътироф этганидек, «Ярим аср давомида 500 дан зиёд мақола, 30 га яқин китоб, дарслик, қўлланмалар яратди, минглаб шогирдларга устозлик қилди,ўзбек тилшунослари орасида кўзга кўринган мартаба ва мақомга кўтарилди. Алқисса, булар бари бир тараф, 1988 йилда, 50 ёш устида яратилган «Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати» асари бир тараф, десам кўнглимдан кўп йиллар давомида кечган хулосани ошкор этган бўламан. Davomini o'qish

Halima Nosirova. Kim Desun? Muqimiy g’azali.

Ashampoo_Snap_2017.06.12_22h51m36s_001_.pngСаҳифани Ҳалима Носированинг 100 йиллигига бағишлаймиз

   Сизга тақдим этилаётган мусиқий файл интернет тармоғига жойлаштирилган Ҳалима Носирова сиймоси акс этган илк видеодир. «Хуршид Даврон кутубхонаси» кўп сонли мухлисларимиз илтимосига биноан буюк хонанда Ҳалима Носирова қўшиқларини ўз саҳифаларига жойлаштиришни давом этади. Davomini o'qish

Millat ruhiga e’tiqod. O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan suhbat.

Ashampoo_Snap_2017.03.04_23h49m09s_001_.png    Агар Усмон Азим, Шавкат Раҳмон ва яна бир қатор тенгдошларим билан ҳамнафас бўлмаганимда, уларнинг таъсири  бўлмаганида Хуршид Даврон деган шоир ижоди қандай бўларди, билмайман. Яқинда эски қоғозларимни титкилаб туриб, ёзилмай чала қолиб кетган бир битигимда бу  икки жўрам ҳақида “Улар менинг икки қанотим” деб ёзганимни ўқидим. Ҳаққаст рост! Тақдиримда муҳим роль ўйнаган икки буюк шоирдан абадул абад миннатдорман. Davomini o'qish

Hofiz Sheroziy. G’azallar. Xurshid tarjimalari.

09
Шамсуддин Муҳаммад Ҳофиз Шерозий Эроннинг Шероз шаҳрида туғилган. Лекин бутун умри давомида она шаҳридан четга чиқмаган бу «исонафаслик ринди Шероз» (Навоий) ўзининг ёниқ шеърлари билан ярим дунёни эгаллади ва ўзидан кейинги Шарқу Ғарб адабиётига катта таъсир кўрсатди. Буюк немис шоири Ҳёте Ҳофизни «ноёб услуб даҳоси», «муқаддас Ҳофиз» деб улуғлаб, унинг таъсирида «Ғарбу Шарқ девони»ни яратган бўлса, В. Жуковский, А. Пушкин, Ю. Лермонтов, А. Фет, С. Есенин каби рус шоирлари Ҳофиздан илҳомланиб, «ҳофизона» оҳангларда шеърлар ёзганлар, унинг ижодини юксак баҳолаганлар. Шарқда эса Шероз булбулидан таъсирланмаган шоирнинг ўзи йўқ ҳисоби. Davomini o'qish

Tursun Ali.Yashnayotgan daraxt

08

    Рауф Парфи ҳақида хотира ёзиш менга оғир. Негаки, устоз билан занжир ҳалқаларидай боғланган қатор йиллар беадоқ суҳбатлар қурганмиз. Рангин хаёллар сурганмиз. Буларнинг қай бирини ёзсам, деган ўй-хаёллар қаърида узоқ тентирадим, гўё кузги шамолдай…  Ва ниҳоят, менга катта мактаб бўлган хотирам осмонидаги айрим сабоқларни ёзишга журъат этдим. Davomini o'qish

Milorad Pavlich. Hikoyalar / Милорад Павич. Хазарский словарь — Фрагменты

011
Милорад Павич номини тилга олишганда, энг аввало, унинг илк романи бўлмиш «Ҳазар луғати» эсга тушади. «Роман-луғат»,»мифологик роман», «роман-миф», «роман-метафора» ва яна аллақандай таърифлар берилган бу асар том маънода ХХ асрнинг сўнгги чорагида яратилган энг машҳур романлардан бири бўлиб қолди. Роман  таркиби уч: қизил, яшил ва сариқ китобдан иборат. Умумий сюжет эга бўлмаган асарда VIII аср охири — IX аср бошида бўлиб ўтган тарихий воқеа: турк қавмига мансуб ҳазарлар томонидан қайси динга ўтиш масаласи мана шу уч китобда қайд этилган насроний, исломий ва яҳудий ҳужжатлар, нақлу ривоятлар асосида ёритилади. Davomini o'qish