Rustam Behrudiy. Salom,dor og’ochi!

Ashampoo_Snap_2018.03.28_00h21m23s_003_.pngБиз ”Салом, дор оғочи” калимасини эшитган замон устоз Рауф Парфини эслаймиз. Бу шеър устознинг «Сакина» номли китобидаги изоҳда ёзилишича, 1988 йили ёзилган. Худди ўша йили Рауф ака билан бир неча озарбайжон шоирлари Самарқанд сайрига боришган ва кўп кўҳна обидалар қатори Соҳибқирон Амир Темур мақбараси бўлмиш Гўри Мирни ҳам зиёрат қилишган. Манимча, Рауф ака боргунчами ёки сайр пайтидами ”Салом,дор оғочи” шеърини ўқиб бергани эҳтимоли бор. Бу гапларни эслашдан мурод шулдирким, бир йилдан кейин — 1989 йили озарбайжонли истеъдодли шоир Рустам Беҳрудий (Rüstem Behrudi) томонидан айни шу номдаги шеър эълон қилинган ва шеър Озарбайжонда катта муҳаббат қозонган, вақт ўтиб Озарбайжон,Туркия ва бошқа кўплаб мамлакатлар нашрларида чоп этила бошланган. Алал- оқибат,”Салом,дор оғочи” шеъри том маънода Рустам Беҳрудийнинг номини туркий халқлар адабиёти дафтарига киритди. Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudova. She’rlar & Eshqobil Shukur. Baxtiniso she’rlarini o’qidim…& Yig’lamay qo’ydim. Baxtiniso Mahmudovaga bag’ishlov

0_1ba604_259cfad8_orig.png     Ёниқ шеърлари билан асл шеърият ихлосмандлари кўнглидан жой олган шоира Бахтинисо Маҳмудова тирик бўлганида роппа-роса 30 ёшга бўлган бўларди. Бахтинисодан қолган барча шеърларда ёруғ Изтироб, Умид, Меҳр ва Муҳаббат балқиб туради. Ҳар бир сатрида кўнглининг ёруғ ва самимий табассуми акс этарди. Унинг оғир хасталик туфайли ҳаётдан эрта кетиши кўпчилик дўстлари қатори мениям бениҳоят изтиробга солди. Аммо, вақт ўтар экан Бахтинисо қизимнинг ёнимдан кетмаганини сезяпман. Унинг тирик нафасини шеърларида илғаяпман. Бахтинисонинг охирати обод бўлсин! Davomini o'qish

Xurshid Davron. She’rlar

077     Хуршид Давроннинг бошқа ҳеч кимга ўхшамаган ўз мавзуси,  ўзига хос фалсафий оҳанги, фақат у айтиши мумкин сўзи бор. Биргина «Бошим узра учиб ўтар қуш, хаёлимнинг давоми каби» сатри ёш шоирнинг келажакда  етук  ишлар қилишига ишонтиради. Унинг айни шундай сатрлари ХХ аср ўзбек шеъриятининг  саҳифаларига муҳрланиб  қолишига ишонаман (Озод Шарафиддиновнинг Хуршид Давронни Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилиш учун ёзган тавсияномасидан (1979)). Davomini o'qish

Premchand. Sut haqi & Vafodor xotin. Radiospektakl

003     Гударнинг оиласи бу қутлуғ аёмга бир неча ойдан бери тайёргарлик кўрмоқда эди. Улар фақат бир нарсадан чўчирди — у ҳам бўлса, ишқилиб қиз туғилиб қолмасин, унда суюнчига атаб қўйилган бир рупия пул ва битта сарий ўшандоқлигича қолиб кетади, дейишарди… Davomini o'qish

Muhammad Rahmon. She’rlar & Bahodir Sodiqov. She’riyatning ona tili & Abadiy nido.Audiodoston

045     Покиза поэтик юксакликда шоирлар иккига: бевосита ва бавосита шоирларга ажраладилар. Муҳаммаджон Раҳмонов — бевосита шоир. Бу дегани, унинг юраги шоир демак. Унинг кўпгина ва ҳал қилувчи шеърлари бевосита шеърлар бўлиб, улар шеъриятнинг она тилида ёзилган. Davomini o'qish

Aleksandr Kuprin. Minnatli non. Hikoya & Yoqut ko’zli bilaguzuk. Radioqissa

02   Таниқли рус ёзувчиси Александр Купринга бағишланган саҳифада адибнинг «Миннатли нон» номли ҳикояси ва рус адабиётидаги муҳаббат қиссаларининг гултожларидан бири сифатида тан олинган «Ёқут кўзли билагузук» қиссаси асосида тайёрланган аудиокитоб билан танишасиз. Davomini o'qish

Usmon Nosir. She’rlar & O’tkir Rashid. Usmon Nosir haqida & Nodira Rashidova. Usmon Nosir. Spektakl

04513 НОЯБРЬ — УСМОН НОСИР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

“Усмон шеъриятимизга шамолдай кириб келди. Балки бўрондай! У шундай тўполон ва тўлқин билан келдики, унча-мунча шеърий услуб ва ижодни тўс-тўс қилиб юборди. Уни ўзимизда “Ўзбекнинг Лермонтови”, Москва газеталарида “Шарқда Пушкин пайдо бўлди” деб ёзишди”, деганди унга замондош шоир Туроб Тўла. Davomini o'qish

Yannis Ritsos. She’rlar (2)

089    Машҳур юнон шоири Яннис Рицос шеърий дунёсини ўзимга  яқин деб билганим учун бўлса керак, унинг шеърларини 80-йилларда севиб таржима қилганман. Ҳозиргача деярли ҳар йили шоир шеърларини қайта-қайта ўқийман.  Шоирнинг бир қараганда содда бўлиб кўринган сатрларида инсоннинг буюк ҳаяжони ва изтироби яширин Бундан бир ярим йилча аввал ҳам Яннис Рицосдан қилган таржималаримдан бир туркумини сизга тақдим этган эдим. Уларни мана бу саҳифада  ўқишингиз мумкин
Davomini o'qish

Nikolay Gumilyov. She’rlar. Xurshid Davron tarjimasi

09     Николай Гумилёв тақдир тақозоси билан шеър ёзмасдан, фақат машҳур рус шоираси Анна Ахматовага уйланган тақдирдаям тарихда қолган бўлар эди. Аммо, у истеъдодли шоир сифатида ўз номини рус шеърияти тарихида қолдира олган ижодкор эди. Davomini o'qish

«Xurshid Davron kutubxonasi»ning yutubdagi kanalida: «Rost» maqomi. 1961 yil yozuvlari

434Рост мақоми. Мумтоз мусиқа санъати хазинасидан. 1961 йилда ёзиб олинган нодир ёзувлар. Огаҳий, Мунис, Комил, Нодира, Фурқат, Увайсий ғазалларига басталанган мумтоз қўшиқларни Юнус Ражабий раҳбарлигидаги Ўзбекистон радиоси мақом жамоаси ижро этган. Davomini o'qish