Унинг юраги Туркистон эди, унинг қайғуси Туркистон эди, унинг боласию маъшуқаси Онаси Туркистон эди. Оламга ҳам “Туркистон” деб, унинг учун ҳар нарсадан азиз ва муқаддас бўлган шу кўҳна тупроқ кўзи билан боқди, Туркистон сари дарё бўлиб оқди… Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. Kenglik sog’inchi. She’rlarni shoirning o’zi o’qigan
12 сентабр — Шавкат Раҳмон таваллуд топган кун
Шоирларнинг баланд овозда шеър ўқишларига кўникиб қолганмиз. Эҳтимол, шундай бўлиши табиийдир. Лекин секин, бир маромда шеър ўқийдиган — Шавкат Раҳмонга ўхшаган — шоирлар ҳам бўладики, уларнинг овози ортида улкан қалб, буюк идрок яширинганини ҳис этганингда гўё ғафлат уйқусидан уйғониб кетасан киши… Davomini o'qish
Abu Rayhon Beruniy. “Javohirnoma”dan hikoyatlar & Hayoti va ijodi haqida animatsiyon ro’lik
4 сентябрь — улуғ ватандошимиз Абу Райҳон Беруний таваллуд топган кун
Илм даргоҳига кирар экансан, қалбинг кишини оздирувчи иллатлардан, одамни кўр қилиб қўядиган ҳолатлардан, чунончи, қотиб қолган урф-одатлардан, ҳирсдан, рақобатдан, очкўзликни қули бўлишдан озод бўлмоғи даркор Davomini o'qish
Abu Rayhon Beruniy. «Qadimgi xalqlardan qolgan yodgorliklar» («Osor-ul-boqiya»)dan
Буюк ватандошимиз, қомусий аллома Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Ал-Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Ҳиндистон”, “Масъуд қонуни” ва бошқа кўплаб йирик асарларидан саралаб олинган ҳикматлар, ривоят ва қайдларни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Davomini o'qish
Abu Rayhon Beruniy. O’gitlar.
Бугун улуғ ватандошимиз Абу Райҳон Беруний Беруний туғилган кун
Абу Райҳон Беруний Беруний 973 йил 4 сентябрда Хоразмнинг Қиёт (Кат) шаҳрида дунёга келган. Дастлабки таълимни она шаҳрида олган, машҳур олим Абу Наср ибн Али Ироқдан илми нужум, риёзат каби фанлардан дарс олади. У 17 ёшида илк астрономик кузатишларни ўтказади. У 150 дан ортиқ илмий асарлар ёзади. Буюк бобокалонимиз 1048 йил 13 декабрда Ғазнада вафот этган. «Берун» ёки «Бирун» сўзи «ташқари» деган маънони англатади. Davomini o'qish
Shoir G’ulom Fathiddin vafot etdi & Qahhorjon Yo’lchiyev. Kechinmaning badiiy ifodasi & G’ulom Fathiddin. She’rlar
Ҳам укам, ҳам дўстим бўлмиш шоир Ғулом Фатҳиддиннинг вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман. Яхши инсон ва яхши ижодкор эди. Оллоҳ раҳматига олсин. Бир пайтлар (2018 йили) унинг шеърларини тақдим этарканман, мана буларни ёзган эканман: Davomini o'qish
Xurshid Davron. Unutilmas sizning nomingiz

31 август — Қатоғон қурбонлари хотирасини ёд этиш куни
Шеърларининг бирида: “Устимдан асрлар, мозийлар ўтар”, — деб ёзган Хуршид Давроннинг битикларида боболар тоғдек виқорли, қоядек чўнг, булоқдек тоза, тоғ ҳавосидек тиниқ қилиб тасвирланганидан шеър ўқирмани уларни дарҳол суйиб қолади. Шоир ўз битикларида элу-юрт тарихининг нафақат шонли, балки қонли саҳифаларини ҳам яширмай акс эттирган. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Qo’rqoq bo’lsang, qo’rqoq bo’lar she’r
Эҳтимол, инжиқлиги, чўрткесарлиги, ҳатто исёнкорлигини кимлардир қабул этолмас. Шу “қайсарлик”лари билан у Хуршид Даврон. Бугун шу хусусиятларни кимга нисбат бериб бўлади? Сўзи, фикри, истеъдоди ва эркини сотмаган ижодкор борми ҳозир? Бўлса, нечта?.. Davomini o'qish
Feruza Bo’riyeva. Xurshid Davronning meditativ (sof) lirikasi
Мазкур мақола лириканинг алоҳида йўналиши бўлган медитатив(соф) лирика ҳақида. Шоир Хуршид Даврон ўз ижодининг илк даврларида кўнгил чизгиларини ифодаловчи назмий тасвирларга эътибор ажратиб, кўпроқ муҳаббат, яқинларга бўлган меҳр, дўстлик, соғинч туйғулари ҳақида қалам тебратган. Ва улардаги ҳиссий кечинмалар асосан шоирнинг ўзига тегишли бўлиб, ижодкорнинг ўзлигини, “мен”ини ифодалайди. Шоирнинг бу йиллардаги ижоди ниҳоятда самимийлиги билан эътиборга моликдир. Мақолада медитатив лирикани таърифловчи назарий қоидалар асосида шоирнинг шеърлари таҳлил этилди. Davomini o'qish
Chin yurakdan qutlaymiz!
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан «Дўстлик» ордени билан мукофотланган Миразиз Аъзам устозимизни, «Ўзбекистон Республикаси халқ шоири» фахрий унвони билан сийланган Абдулла Шер акамизни, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан қутланган Йўлдош Эшбек дўстимни, «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган Орзиқул Эргаш жўрамни ва барча мукофотланган ижодкорларни чин юракдан табриклайман. Умрлари узоқ, ижодлари янада баракали бўлсин! Davomini o'qish
Nozima Habibullayeva. Oblivinon. Hikoya & Oʼtkan Kunlar. Simfonik orkestlar uchun musiqiy miniatyuralar
Кенгликларга кун ёйилган. Баҳор қуёшининг нури дам майсалар узра ястанади, дам ариқдаги сувда жилваланади. Узоқдан майин мусиқами, шабадами эсарди. Яйдоқ далада якка соябон – тутнинг остида елкасига скрипка қистирганча Саида машқ қиларди… Davomini o'qish
Bibi Robia’ Saidova. «Ro’yo»… antiutopik asar
Ушбу мақолада Аҳмад Аъзамнинг “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар” романи ўзбек адабиётида антиутопик услубда ёзилган дастлабки асарлар намунаси сифатида таҳлил қилинади. Шунингдек, адабиётдаги утопик, антиутопик услубларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда шу йўналишдаги жаҳон адабиёти намуналари, жумладан Е.Замятиннинг “Биз” романига алоҳида тўхталади. Шахс ва жамият муносабатлари лейтмотив қилиб олиниши нуқтаи назаридан эса “Рўё ёхуд Ғулистонга сафар”нинг Нодар Думбадзе қаламига мансуб “Абадият қонуни” романи билан ҳамоҳанг жиҳатлари тадқиқ этилади. Davomini o'qish
