Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари асосида таниқли бастакор,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мустафо Бафоев басталаган «Бухоройи Шариф» достон-операси қадимий Бухоронинг 2500 йиллигига бағишлаб тайёрлаган эди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Asrlar o’tadi hamon o’shasan…
Сен ҳам яшасанг-чи, фикр қилсанг-чи,
Тош қотган қалбингга яқин келсанг-чи!
Бир дам бошдан олиб яғир дўппингни,
Ҳа деб ўйлайвермай озу кўпингни,
Тонгларни қаршилаб яйраб кулсанг-чи! Davomini o'qish
Ёшлигимиз қўшиқлари. Қурбон ўлам
Болалик қўшиқларимиз.Рашид Бейбутов. Бир қизни учратдим
Ёшлигимиз қўшиқлари. Ботир Зокиров. Араб тангоси
Ёшлигимиз қўшиқлари. Ботир Зокиров. Арабча қўшиқ
Abdug’afur Rasulov. Jasur qalam sohibi

Маълумки, ижодкор шахси, асарлари борасида фикр юритиш асносида, адабий портрет яратишнинг йўсинлари кўп. Биз Эркин Аъзам ижодини ёзган асарларига тақриз битиш йўлидан бориб ёритишни маъқул кўрдик. Davomini o'qish
Шуҳрат Ризо. Усмон Азим ижодий портретига чизгилар

Назаримда, Усмон Азимда доим ёшлик уфуриб туради. Бинобарин, мен таниган чамаси ўттиз йиллардан бери Усмон Азимни ҳамиша навқирон бир алпозда тасаввур этаман. Гарчи бир оз сергаплиги ошиб бораётган бўлса-да, қилиқлари ўша-ўша, ёниб-куйиши ўша, эҳтирослари ўша, сабрсизлиги, «мақтанчоқ»лиги, ёқимтой «жинни»ликлари ўша. Шу санаганим ва яна санамаганим хислатлари ичра Усмон Азим ҳамиша шоир, файласуф шоир, катта шоир. У ҳамма нарсани шеър қила олади, ҳамма нарсадан шеър ясай олади. Йўқ, шеър деганда, туроғу қофиянигина назарда тутаётганим йўқ. Бу-ку ўз-ўзидан. Унинг шеър дегани ҳамиша фикр, одам, тийнат ва табиат… Davomini o'qish
Abdulla Sher. She’riyat

Шеърият чидамдир, шеърият — сабот,
Умрга жабрдир, умрга жабр.
Шеър — дорда тебранган энг ўжар ҳаёт,
Энг сўнгги нафасдир ҳар битта сатр. Davomini o'qish
Mixail Lermontov. She’rlar.

Михаил Юрьевич Лермонтов [1814.3(15).10, Москва — 1841.15(27).7, Пятигорск] — рус шоири. Болалик чоғлари Пенза губернясидаги Тархан (ҳозирги Лермонтов) қишлоғида кечган. 1827 йилда бувиси Е.А.Арсеньева билан бирга Москвага кўчиб борган ва 1828 йилда Москва университети қошидаги пансионнинг 4-курсига ўқишга кирган. Дастлабки шеърлари, «Черкеслар» (1828) ва «Кавказ асири» (1929) достонлари шу ерда ёзилган. Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov: Klod Lorren suvratlarini ko’rganman & Xurshid Davron. She’rlar

Клод Лоррен сувратларини кўрганман.Уларда қасрларнинг вайроналари жуда қадим замонлардан қиссалар айтаётгандай.Сокин кўрфазлар,қанотли малоикалар,кўпириб ётган оқ булутлар,тонглар,тунлар,сўлим чошгоҳлар.Эски ғишт кўприклар чуқур оқаётган дарёлар узра…Дарахтлар эса…Клод Лоррен сувратларида дарахтлар доим марказда,доим борлиқ узра юксалиб сирли ҳикоятлар сўйлайдилар.Улар гўё кўп юриб,заминни айлана-айлана ҳориб шу ерда чўккандайлар,нафас ростлаётгандайлар.
Хуршид Даврон шеърларини ўқиганда Клод Лоррен сувратлари ёдимга тушади.Ўхшашлик бор эди улар ўртасида. Davomini o'qish
Majnun. Ikki she’r

Мажнун — еттинчи асрда яшаб, ижод қилган бани узро қабиласидан бўлган араб шоири Қайс ибн ал-Мулавваҳнинг тахаллуси. Ишқий шеърлари билан машҳур бўлган шоирнинг номи кейинчалик шарқ шеъриятида “ошиқ” сўзи тимсолига айланган. Davomini o'qish
