Damin Jumaqulov. Ikki hodisaning bir xil sababi.

012

Шуҳрат Сирожиддиновнинг мазкур асари Навоий ҳаётига оид энг пухта тадқиқотлардан бири бўлибди. Чунки олим бу асар устида жуда кўп вақт сабр-тоқат билан ишлаган, баъзи ўринларда бир сўзда ишлатилган ҳарфларни аниқлаш мақсадида ўнлаб қўлёзма манбаларни қиёсий ўрганган. Натижада, шу вақтга қадар биз тўғри деб ҳисоблаб келган ҳодисалар аслида бошқачароқ эканини аниқлашга, бизни асл маълумот билан таништиришга эришган. Китобнинг ҳар бир қисмида ўқувчини ҳайратга соладиган, баҳсга чорлайдиган мавзулар бисёр, биз эса ўшалардан айримларинигина танлаб олдик, холос Davomini o'qish

Botirxon Akramov. «So’z lavhi»ga bitilgan mo’jiza.

032
Камтарин, саховатпеша, диёнатли, сабр-қаноатли, олийҳиммат, заҳматкаш навоийшунос олимни бутун умри фаолиятида тўғри ва ҳалол меҳнат қилган азиз инсон сифатида хотирлаймиз. Устознинг юксак ахлоқий фазилатлари бизга намуна, ўрнак бўлиши керак, албатта. Адабиётнинг вазифаси ҳам ана шунда. Инсон руҳиятини тарбиялашдек мураккаб вазифани ўз олдига қўйган адабиёт замирида, аслида, кечинмалар яшайди. Davomini o'qish

Mirza Kenjabek. Navoiy devonining fazilatlari.

1441
Алишер Навоий аввал «Бадойиъ ул-бидоя», кейин «Наводир ун-ниҳоя» девонларини, сўнг умр бўйи ёзган ғазал, мухаммас, мусаддас, таржиъбанд, рубоий ва (достонлардан бошқа) барча шеърий асарларини жамлаб, «Хазоин ул-маъоний» девонини тузган, бу эса умрнинг тўрт фаслини ифода этувчи тўрт девондан иборат эканлиги шеърият муҳибларига маълум. Davomini o'qish

Shuhrat Sirojiddinov. Alisher Navoiy zamondoshlari e’tirofida.

033
9 феврал — Буюк ўзбек шоири,мутафаккири,давлат арбоби,туркий адабиётнинг буюк сиймоси Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Алишербек тенги йўқ киши эди. Туркий тил била то шеър айтубтурлар, ҳеч ким онга кўп ва хўб айтқон эмас. Олти маснавий китоб назм қилибтур, беши «Хамса» жавобида, яна бир «Мантиқ ут-тайр» вазнида «Лисот ут- тайр» отлиқ. Тўрт ғазалиёт девони тартиб қилибтур: «Ғаройиб ус-сиғар», «Наводир уш-шабоб», «Бадойи ул-васат», «Фавойид ул-кибор» отлиқ. яхши рубоиёти ҳам бор. Яна баъзи мусаннафоти борким, бу мазкур бўлғонларга боқа пастроқ ва сустроқ воқи бўлубтур. Ул жумладин иншоларини мавлоно Абдураҳмон Жомийга тақлид қилиб жам қилибтур. Ҳосияи калом, ҳар кимга ҳар иш учун ҳар хатким битибдур, йиғиштурубтур («Бобурнома»дан).
Davomini o'qish

Gulnoza Odilova. Alisher Navoiyga bag’ishlangan maqola va suhbat.

099
9 феврал — Буюк ўзбек шоири,мутафаккири,давлат арбоби,туркий адабиётнинг буюк сиймоси Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун.

   Алишер Навоий ғазалларининг маъно ва мазмунини теран англаб етинг, у билан фахр-ифтихор этинг. Бошингизни баланд кўтаринг, зеро, сиз шундай буюк зотнинг авлодларисиз. Ул зотнинг туғилган кунлари сизнинг туғилган кунингиз! Ўзбек адабиётининг, гўзаллик ва нафосатнинг туғилган кунидир! Davomini o'qish

Aftondil Erkonov. Jahonda yagona qo’lyozma.

022
Филология фанлари доктори Афтондил Эркинов изланувчан навоийшуносларимиздан. У ўзбек мумтоз адабиёти намуналари, хусусан, таркибига Алишер Навоий асарлари ҳам киритилган қўлёзма манбалар устида илмий тадқиқотлар ўтказади. Олим Германия, Франция, Туркия, Япония ва Австрия мамлакатларидаги қўлёзмалар хазиналари билан танишган; шу мамлакатлар илмий марказлари ва университетларида тадқиқотлар олиб борган. У ДААД ва Дидро, Макс ван Бершем номидаги халқаро илмий стипендияларга сазовор бўлган. Айни вақтда, Англиядаги ислом даври қўлёзмалари халқаро илмий ташкилоти аъзоси.
Davomini o'qish

Shuhrat Sirojiddinov. Alisher Navoiy. Manbalarning qiyosiy-tipologik,tekstologik tahlili.

088

Сирожиддинов Шуҳрат
Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили – Т.Akademnashr, 2011.–326 б.

Даҳо шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятига қизиқиш ўз замонасидан бошланиб, бугунги кунгача сўнмай келаётир. Аёнки, ижтимоий-тарихий тараққиёт илгарилагани сари инсон тафаккури муайян воқеа-ҳодисага нисбатан турли қарашларни намоён этади. Бу қарашлар, аввало, ҳар бир даврда пайдо бўлган ғоявий-эстетик йўналишлар негизида туғилади. Тарихий шахслар фаолияти талқини ана шу ғоявий-бадиий ҳодисанинг мураккаб тафаккур мевасидир. Алишер Навоий сиймоси ҳам беш асрдан зиёд муддат мобайнида тадқиқотчилар томонидан турлича талқин этиб келинган. Монографияда Алишер Навоий ҳаёти ва фаолияти манбалар асосида қайта ўрганиб чиқилган, мавжуд талқинлар таҳлил қилинган. Китоб илмий ходимлар, олий ўқув юртлари филология ва тарих факультетлари талабалари, барча Навоий мухлисларига мўлжалланган. Davomini o'qish

Yusuf Çetindağ. Ali Şîr Nevâî hakkinda iki makale

001
Ali Şir Nevâî Türk medeniyetinin ilk Rönesansındaki önemli aktörlerden birisidir. O, bu rönesansın sanat ve edebiyat ayağı olan Herat’ta bir yandan şehrin ve sanatın hamiliğini yaparak, bir yandan da edebiyata katkılarıyla bu rönesansın en etkili ve simge isimlerinden birisi olmayı başarmıştır. Nevâî, Herat Okulunun da baş muallimlerindendir. Bu okulda onun hamiliğinde resim, minyatür, hat, katı, muamma, tezkirecilik, mesnevi, gazel, vb. dallarda yepyeni bir tarz ve üslup gelişmiş ve İslam sanatlarına belirgin bir şekilde Türk damgası vurulmuştur. Nevâî, can çekişmekte olan Türk kültürüne ve diline ruh üflemiş, tabiri cazise âb-ı hayat olmuştur. Kendi ifadesiyle şuur sinnine ulaştığında, yani aklı başına geldiğinde kendini Türkçeye ve Türk şiir dilinin oluşmasına ve gelişmesine adadı. Davomini o'qish

Botirxon Valixo’jayev. Alisher Navoiyning Samarqanddagi qadamjolari.

01
Закий аллома Ботирхон Валихўжаевнинг кўпқиррали фаолиятида Навоий даҳосига садоқат сермазмун саҳифаларни ташкил этади. Ўзбек навоийшуносларининг ўрта авлоди борасида гап кетганда, шубҳасиз, рўйхат бошида бу заҳматкаш олимнинг ҳам номи тилга олинади. Унинг “Хамсачилик анъанасининг баъзи-бир хусусиятлари”, “Мажолис ун-нафоис” типидаги бир тазкира ҳақида”, “Навоийнинг поэтик миниатюралар яратиш маҳорати”, “Навоий ва Шайхим Суҳайлий”, “Навоий ва унинг издошлари ижодида туюқ”, “Навоийнинг мўътабар дастхати” каби мақолаларида улуғ ўзбек шоири ижодининг кўпгина масалалари ёритилган. Davomini o'qish

Atoqli adabiyotshunos olim Shuhrat Sirojiddinovni yuksak mukofot bilan tabriklaymiz!

0223

Биз веб-сайтимизда таниқли адабиётшунос олим Шуҳрат Сирожиддиновнинг «Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили» ( Т.: Akademnashr, 2011. – 326 б.) номли китоби билан даставвал китоб тақдимоти саҳифасида таништирган, кейинчалик асарнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига тавсия этилгани муносабати билан Акмал Саидов ва Эшқобил Шукурнинг мақолаларини эълон қилган эдик.
Бугун эса Шуҳрат Сирожиддиновнинг асари Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига сазовор бўлгани ҳақида хушхабарни эшитиб, бошимиз кўкка етди. Ҳазрат Алишер Навоий набиралари номидан олимни бу олий мукофот билан чин қалбдан табриклаймиз ва унинг янги асарларини интизорлик билан кутиб қоламиз. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Dante,Navoiy,Shekspir.

777

Биз бугун бобомиз Навоийни Ғарбнинг мунозарасиз буюк даҳолари саналмиш икки сўз санъаткори билан қиёслаш орқали ҳазратнинг улуғлар ичида улуғ шоир эканини яна бир бор ҳис этишни истадик. Davomini o'qish