Ўша куни эрталаб мактабга жуда кеч қолаётган эдим; муаллимдан танбеҳ эшитишимни ўйласам, юрагим орқага тортиб кетарди. Устига устак, мосъе Амел биздан аввалги дарс мавзусини — сифатдошларни сўрамоқчи эди. Мен эса яримта сўз ҳам ёдламаганман. Бир зум хаёлимга дарсга кирмасдан сайр қилиб юриш фикри келди. Ҳаво жуда очиқ ва илиқ эди… Davomini o'qish