Sulaymon Rahmon. Tinch oqar daryo. Esse. Ikkinchi qism.

Ashampoo_Snap_2016.11.14_21h17m23s_003_.png    Асқад Мухторнинг сўзи ўткир, залварли, фикри теран, салмоқли эди. Уни кўпчилик адабий савия ва бадиий диднинг юксак мезони (эталони) деб биларди ва шу боисдан бўлса керак, ҳамкасбларининг аксарияти унинг фикрини ҳурмат қиларди.  Асқад Мухтор тинч оқар дарё эди. Унинг долғаларини кўриш учун бу дарёга шўнғиш – унинг асарлари руҳига кириш керак.
Davomini o'qish

Sulaymon Rahmon. Tinch oqar daryo. Esse. Birinchi qism & Oydin diyor. She’rlar to’plami

Ashampoo_Snap_2016.11.14_21h17m02s_002_.png 12 январ – Шоир ва таржимон Сулаймон Раҳмон таваллуд топган кун 

   Эсимни таниб билдимки, Асқад Мухтор шеърларини ўзинг билан ўзинг гаплашгандай хотиржам, осойишта ва албатта ёлғиз ҳолда ўқиш керак экан. Ана шунда бу шеърларнинг оҳангини топасан, фикрлар тубида яшириниб ётган туғённи, жозибани ҳис этасан, улар сени аста-секин ўз оламига тортиб кетганини сезмай қоласан, шоирнинг кайфиятини, дардини туясан, фалсафасини уқасан. Авваллари ўзинг кўрган, билган, эшитган, ҳис қилган нарсаларни қайта кўргандай, билгандай, эшитгандай бўласан. Davomini o'qish

Asqad Muxtor: Vaqt insonsiz hech narsa!

Ashampoo_Snap_2016.12.06_15h53m12s_002_.png    Дақиқа ва абадийлик, кун ва тун, ёруғлик ва зулмат, ҳаёт ва ўлим тазод-жуфтлиги Асқад Мухтор лирикасида алоҳида мазмун-моҳиятга эга. Ўтган, ўтаётган кунни сарҳисоб қилиш, ўз-ўзини мунтазам тафтиш этиш унинг қаҳрамонига хос хислатлардан. Davomini o'qish

Nusrat Rahmat. Farzandga o’gitlar & Mirsharif Xo’jayev. Sarkash

045Таниқли ёзувчи ва журналист Нусрат Раҳматни   75  ёшга тўлгани билан чин дилдан қутлаймиз

Ёзувчи ва журналист Нусрат Раҳматнинг қўлингиздаги «Фарзандга ўгитлар» китоби олдин «Ўгитнома» номи билан нашр этилган ва кейинчалик ҳам бир неча марта чоп этилган асар ҳар сафар ўқувчилар томонидан илиқ қаршиланди. Davomini o'qish

Asqad Muxtor. Fano va baqo & Barno Hasanova. “Fano va baqo” hikoyasi – falsafiy teranlik

045    Об-ҳаво нобоп кунлар Холхўжага таъсир қилмайди. Бироқ бугун шомданоқ негадир ичи хира, бекордан-бекор эзилиб кетяпти. Костюмини елкасига ташлаб, деразадан боқса, қора тун қўйнида нимадир бўғиқ гумбурлаб… йўқ, момақалдироқ эмас, самолёт ё вертолёт ҳам эмас, ер қаъридан ваҳимали, бўғиқ гувиллаш кўтарилаётгандай. Бир зумдан кейин бўлса, узоқ-яқинда итлар вовуллаб, тинчликни бузди. Холхўжа шаҳар жойда итнинг бундай чиябўридай хунук улишини эшитган эмасди. Машъум нишона… Davomini o'qish

Asqad Muxtor. Uyqu qochganda. Tundaliklar. Ikkinchi daftar & To’plamning to’liq matni

045     Устоз Асқад Мухторнинг “Уйқу қочганида…” деб номланган “тундалиги”нинг биринчи дафтарини кеча – атоқли ёзувчи таваллудининг 95 йиллиги арафасида тақдим этган эдик. “Тундалик”нинг навбатдаги қисми – иккинчи дафтарини  тақдим  қилар эканмиз, мутафаккир адибимизнинг туғилган куни билан яна бир карра унинг ижоди ихлосмандлари,шогирдларини қутлаймиз ва Оллоҳдан устозимизга раҳматлар тилаймиз.
Атоқли адиб қаламидан тўкилган ва сизу бизга мерос қолган донишмандлик ва сабот чўғи сўнмасин!
Davomini o'qish

Asqad Muxtor. Dol qoya

077   Устоз Асқад Мухтор таваллудининг 95 йиллиги олдидан

    Умри охирлаб қолган паллада унинг “Дол қоя” достони ва туркум ғаройиб ҳикоялари “Шарқ юлдузи”да босилган эди. Шу даврда (қаттиқ хасталаниб ётиб қолишидан олдин) муҳарририятга гоҳо кирар, анча суҳбатлашиб ҳам ўтирар эди… (Омон Мухторнинг «Менинг тутинган акам» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада) Davomini o'qish

Asqad Muxtor. «Sizga aytar so’zim» kitobidan she’rlar

056Устоз адиб Асқад Мухтор таваллудининг 95 йиллиги олдидан

Кейинги авлодлар томонидан «Устоз»  деб улуғланган  Асқад Мухтор лирик шоир, таниқли адиб, моҳир таржимон сифатида ўзбек маданияти тараққиётига катта ҳисса қўшган. У бутун умри давомида  шеъриятга «қалбга қанот», «дардга даво» берувчи деб қараган ижодкордир. Davomini o'qish

Erkin A’zam. O’zi bir chinor edi

034    Устоз адиб Асқад Мухтор таваллуд топган куннинг 95 йиллиги олдидан

Шеър тинглаётган жўралар менга саволчан тикилади: ким, қайси шоиринг бу? Овоз таниш, жуда таниш, шу қадар юракка яқин, қадрдонки, баайни болаликдан бу оҳангларни тинглаб ўсгансиз, баайни ҳикматларга кон мўйсафид бобонгиз бошингизни силайтуриб ҳасратли бир кўйда арзу ҳол этмоқда. Davomini o'qish

Asqad Muxtor. She’rlar & Abdulla Sher. Jannatmakon shoir

05   Асқад Мухтор ҳақида ёзиш, бу – тоғни тавсифлаш демак. Тоғнинг салобати, тошларга урилиб, жаранглаб тушаётган ирмоқлари, дабдурустдан харсангни ёриб чиққан булоқлари, шифобахш гиёҳлари, тўп-тўп наъматаклари, баҳайбат чўққилари, арчазорлари, гўзал ёнбағирларини бир варакай тасвирлаш мушкул. Асқад Мухтор ҳам шундай: истеъдодли носир, тенги кам шоир, ёш истеъдод эгаларининг мураббийси, зукко зиёли, фидойи муҳаррир, гўзал ва улуғвор инсон; унинг ҳаёти, асарларида акс этган қалби, ақли ва истеъдоди бир эмас, бир неча китобга ҳам мавзу, ҳам мазмун бўла олади. Davomini o'qish

Alisher Ibodinov. Hayotimni o’zgartirgan xat

08

   Хатлар орасида одатдагидан бошқача, оддий конвертдан каттароқ ва кўк рангдаги хатжилд  диққатимни тортди. Тепасида «Гулистон» журнали тамғаси. Қизиқиб дарров очдим. Журналнинг расмий хат қоғозига ўнг томонга хиёл қийшайтириб ёзилган дастхат. Умримнинг охиригача бирор сатри хотирамдан ўчмайдиган хат. Худди шу хат кейинчалик бутун ҳаётимни ўзгартириб юборди. Davomini o'qish

Shuhrat Rizayev. Olam dardi cho’ktirgan odan yoxud Asqad Muxtor haqida so’z.

001

Асқад домла “Тундаликлар”ида “Бизнинг авлодда замондан қочганлар қутулди” деб ёзган эдилар. Аммо замонадан қоча олган бирор авлоддошининг номини айтолмагандилар. Чунки бундай ижодкорнинг ўзи йўқ эди бу аводда. Шуни теран англабми, мутафаккир зот ўз авлодининг аламу азоби ҳақида яна шундай умумлашма берадилар: “Сизиф афсонасини биласиз, “абадий харсанг”ни ҳам биласиз. Менинг авлодим ўша харсангни 70 йил давомида «чўққи»га юмалатди. Ичимда нола бор… Davomini o'qish