Атоқли адиб Асқад Мухторнинг «Чодирхаёл» ҳикояси (1988 йили эълон қилинган) қаҳрамонлари ўзларининг фикрсизликлари билан… ўзгаларни фикрлашга, фикрий фаолликка ундайдилар. Ўз инсоний қадр-қимматини англаб етмаслик, ҳаётдаги ўрнини фарқлай олмаслик, сурункали фикрий танбаллик одамни маънавий тубанлик сари тортиб кетаверади. Ҳикоядаги етти қаҳрамоннинг қисмати шу, уларнинг ҳатто исм-шарифи ҳам йўқ: Биринчи, Иккинчи, Учинчи… Еттинчи, холос. Демак, фикрсиз одамга исм ҳам шарт эмас, у жисман мавжуд, лекин инсоннинг том маънодаги мўътабар зотлиги унинг тафаккур соҳиби эканлигида акс этади…(Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Фикр шоирининг ҳикоялари» мақоласидан). Davomini o'qish