Авазнинг замондоши Матфанобобо Худойберганов шундай ҳикоя қилади: «Бир куни шаҳарда жуда катта тўй бўлди. Ўнта сурнай ва кишиларнинг шовқинидан қулоқлар кар бўлиш даражасига келган эди. Аваз шеър ёзишга тутинди. Мен ундан: «Шу қадар нотинч вазиятда сизга қандай шеърий идрок келади?» деганимда, у: «Менинг бошимда шу қадар ғалвалар тўфони мавж урмоқдаки, уларнинг олдида бу шовқин ҳеч нарса эмас. Юрак қон, дард биган тўлган… Дилимдаги сўз дурлари шу қадар бешуморки, лабимни сўзга очсам, юз мисрани хат қилганимни билмай қоламан», деб менга ўқиш учун етти ғазал узатди. Бу характерли хотира Авазнинг нақадар сермаҳсул ижод эгаси бўлганлигидан далолат беради. Davomini o'qish