Bahodir Karim. Lirotragik roman — «Qo’rqma» asari haqida

01“Қўрқма” янги даврнинг янги ва дардчил, янгича услубда ва ўзига хос янги оҳанг билан ёзилган янги романидир. Жавлон ўз фикри, нияти ифодаси учун шундай — ҳеч кимда ўйламаган бир бадиий усул-йўлни топибди. Янгилик топилдиқлар билан гўзал ва адабиётдаги оргиналлик тақлиддан қутилиш билан, янгича ранг билан бетакрор бўлади. Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. So’zni qanday tejash kerak & A.P.Chexov. Xameleon (Buqalamun). Abdulla Qodiriy tarjimasi

03  10 АПРЕЛ — БУЮК АДИБ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 125 ЙИЛЛИГИ

    Чеховнинг «Хамелеон» ҳикояси буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирий таржимасида “Шўро адабиёти” журналининг 1936 йил 3-сонида босилган эди. Саҳифа ҳошиясида “Буқаламун”га “Африқада бўлатурған бир турли эчкиэмар. Буқаламун ўзининг пўстини жуда тез ўзгартира олади. Қаерда турса, ўша ернинг тусига киради”, деб изоҳ берилган. Ҳикоядан аввал адибнинг “Майда ҳикоялар ёзганда сўзни қандай тежаш керак” номли мақоласи берилган бўлиб, унда А. Чеховнинг бадиий маҳорати таҳлил этилади.
Davomini o'qish

Bahodir Karim. Bir tovush tashvishi & Maxtumquli. Saylanma

Ashampoo_Snap_2017.11.13_22h58m01s_004_.png   Бугунги адабиётшунослик адабий матнга жуда яқин келди. Бу мавзудаги муҳокамалар тиниқлик ва аниқлик томон ўзгарди: энди товуш ва ранглар, структура ва семиотик белгилар, матн ва интермант устида фикрлашиш даври-мавриди бошланди… Davomini o'qish

Bahodir Karim. Dunyo olimlari nigohi.“Abdulla Qodiriy va germenevtik tafakkur” kitobidan

04410 апрел — Адабиётимизнинг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллуд топган кун

    Текис саҳрода тоғ ўз ўзидан пайдо бўлиб қолмаганидек, генетик нуқтаи назардан қараганда, ўзбек романи ҳам мавжуд мумтоз эпик тафаккурнинг янгича шароит берган маҳсулидир. Бир қанча бошқа эътирофлар ва мулоҳазалар бошқа қардош миллат ёзувчилари томонидан ҳам айтилган. Бундаги адиб новаторлигини, устозлигини улуғловчи фикрлар ўзбек адабиётшунослигида мавжуд қарашларга жуда ҳамоҳангдир. Шу боис, айнан қодирийшуносликка оид ўзгача талқинларни кузатиш ниятида хориж олимлари томонидан битилган манбаларни имкон қадар бир сидра кўздан кечирамиз. Davomini o'qish

Bahodir Karim. “Boshimni zo‘r ishga berib qo‘yibmen” & Saodat Fayziyeva. Yarim asrlik xazina

07Адабиётшунос олим Баҳодир Каримни 50 ёши билан чин дилдан  қутлаймиз

Адабиёт майдонида ҳам ўз ҳақиқатига содиқ қолиш жуда муҳим саналади. Биз ҳикоя қилмоқчи бўлган қаҳрамон айнан шу тоифага кирувчи шахс, кўнгли бутун инсонлардан бири Баҳодир Каримовдир. Davomini o'qish

Erkin Vohidov. She’r va hayot haqida & Bahodir Karim. Adabiy fikr javhari

033    28 декабрь – Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун

Ўзбек адабиёти тарихида ҳам адабиёт муаллимлари доимий равишда мурожаат қиладиган, тайёр адабиёт назарияси қонун-қоидаларидан нисбатан фарқланадиган, уларни тўлдирадиган фикр-мулоҳазалар бор, албатта. Абдулла Қодирийнинг «Ёзувчининг ўз иши тўғрисида», «Кулгу ҳақида» каби қатор мақолалари, Абдулла Қаҳҳорнинг «Ёшлар билан суҳбат»и, Ойбек ёки Ғафур Ғуломнинг, Пиримқул Қодиров ёки Одил Ёқубовнинг, Шукур Холмирзаев ёки Ўткир Ҳошимовнинг адабий қарашлари адабиётшуносларимиз учун, адабиёт муҳиблари учун шундай манблардир. Абдулла Ориповнинг адабий-эстетик қарашларининг маълум бир қисми «Эҳтиёж фарзанди» номли китобида жамланган Davomini o'qish

Anvar Suyunov. Oqtirnoq & Bahodir Karim, Normurod Norqobilov, Otabek Safarov: Hikoyani o’qib

022   Уни илк бор Ғўбдинтоғ этагида учратдим. Қуёш нурлари нимжўш рутубатни кесиб, тираманинг ачимтир иссиғи забтига олганида яйдоқ далада лўккиллаб кетиб борарди. Аҳён-аҳёнда бийдай ялангликда ис олиб чопар, гоҳида бўйнини чўзиб шувоқлар орасига ҳезланиб тикилиб қоларди… Davomini o'qish

Bahodir Karim. Bir tovush tashvishi

056    Бугунги адабиётшунослик адабий матнга жуда яқин келди. Бу мавзудаги муҳокамалар тиниқлик ва аниқлик томон ўзгарди: энди товуш ва ранглар, структура ва семиотик белгилар, матн ва интермант устида фикрлашиш даври-мавриди бошланди. Аслида, филолог мутахассис учун бағоят муҳташам объект саналган адабий матн майда унсурлар йиғиндисидан бино бўлади. Davomini o'qish

Matyoqub Abdullayev. She’rlar va xotira-hikoya & Umid Bekmuhammad. Matyoqub Abdullayev kim edi?

09    1938 йилнинг 4-7 октябрида миллатимизнинг улуғ зиёлилари қатл этилган эди

Матёқуб Қўшжонов “Шарқ юлдузи” журналида 90-йиллар бошида хоразмлик Матёқуб Абдуллаев тўғрисида “Ўтмиш фожеаларидан бир лавҳа” деган мақола ёзган эди. М.Абдуллаев 30-йиллари адабий жараёнда фаол бўлган. “Қилич” номли роман ҳам ёзган. Бу ижодкор урушда асирга олиниб, легионерга айланади. Аммо М.Қўшжонов унинг олмонлар томонидаги тақдиридан бехабар эди. Davomini o'qish

Zigrid Kleynmixel: Yana va yana Navoiy ijodiga qaytaman

08

Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 574 йиллиги олдидан

Зигрид Клейнмихел Германияда ўзбек адабиёти хусусида немис тилида нашр этилган антологиялар, энциклопедиялар учун қатор мақолалар ёзган, махсус илмий тадқиқотлар олиб борган забардаст адабиётшунос олималардан биридир. Сизга тақдим этилаётган суҳбатда олима ижодий фаолиятининг айрим қирралари билан танишишингиз мумкин. Davomini o'qish

Bahodir Karim. “O’tkan kunlar”ga qaytib…

1989
Орадан йиллар ўтгани сари Абдулла Қодирийдек фавқулодда истеъдод эгасининг бетакрор поэтик тафаккур меваси бўлган “Ўткан кунлар”дек биринчи ўзбек романи қадр топаётгани сир эмас. Романнинг таҳлил ва талқинлари махсус қодирийшунослик соҳасини ташкил этади. Айни чоғда, асар майдонга келган давр, романнинг журнал нусхаси билан биринчи нашрлар ўртасидаги матний фарқларга диққат қаратиш ҳам фойдадан холи бўлмайди. Davomini o'qish

Bahodir Karim. Ulug’bekning dil izhori.

1-UH
24 апрел — адиб,шоир,адабиётшунос олим Улуғбек Ҳамдам таваллуди куни.

   Улуғбек Ҳамдам насрий, назмий, адабий-танқидий асарлари билан, улардаги теран ҳис-туйғулари, кенг фалсафий фикрлари, адабиёт илмига фойдали мулоҳазалари билан, энг муҳими, адабиётга садоқати ва фидойилиги билан адабиёт муҳибларининг, илм аҳлининг ишончини қозонди. Davomini o'qish