Об-ҳаво нобоп кунлар Холхўжага таъсир қилмайди. Бироқ бугун шомданоқ негадир ичи хира, бекордан-бекор эзилиб кетяпти. Костюмини елкасига ташлаб, деразадан боқса, қора тун қўйнида нимадир бўғиқ гумбурлаб… йўқ, момақалдироқ эмас, самолёт ё вертолёт ҳам эмас, ер қаъридан ваҳимали, бўғиқ гувиллаш кўтарилаётгандай. Бир зумдан кейин бўлса, узоқ-яқинда итлар вовуллаб, тинчликни бузди. Холхўжа шаҳар жойда итнинг бундай чиябўридай хунук улишини эшитган эмасди. Машъум нишона… Davomini o'qish