Baxtiniso Mahmudova. She’rlar & Eshqobil Shukur. Baxtiniso she’rlarini o’qidim…& Yig’lamay qo’ydim. Baxtiniso Mahmudovaga bag’ishlov

0_1ba604_259cfad8_orig.png     Ёниқ шеърлари билан асл шеърият ихлосмандлари кўнглидан жой олган шоира Бахтинисо Маҳмудова тирик бўлганида роппа-роса 30 ёшга бўлган бўларди. Бахтинисодан қолган барча шеърларда ёруғ Изтироб, Умид, Меҳр ва Муҳаббат балқиб туради. Ҳар бир сатрида кўнглининг ёруғ ва самимий табассуми акс этарди. Унинг оғир хасталик туфайли ҳаётдан эрта кетиши кўпчилик дўстлари қатори мениям бениҳоят изтиробга солди. Аммо, вақт ўтар экан Бахтинисо қизимнинг ёнимдан кетмаганини сезяпман. Унинг тирик нафасини шеърларида илғаяпман. Бахтинисонинг охирати обод бўлсин! Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudova. Xudo va yig’i

0_15c724_23be802d_orig.png   Бахтинисо, сенинг умидларинг чиройли. Бир кун қўнғироқ қилиб сен билан узоқ суҳбатлашдим. Гап орасида: «Баъзан югургинг, дарахтларга тирмашиб чиққинг келадими?» деб сўрадим. Сен эса умидингдай чиройли овозда: «Югургим ҳам, дарахт¬ларга тирмашиб чиққим ҳам келади. Аммо, армонни кўп ҳам безовта қилмайман, ҳеч қачон тушкунликка тушмайман, дединг, худди тўқайзорни оралаб, арслон наърасидан ҳузурланаётган одамдай (Ҳалима Аҳмедованинг «Менга ўша қуёшни юбор. Бахтинисога мактуб» идан. Уни мана бу саҳифада ўқинг)… Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudova. Agarda qaytmasam…& Eshqobil Shukur. Baxtiniso bilan xayrlashuv

09   Бундан уч йил аввал Туркияга даволаниш учун кетган, ўз оёқлари билан юриб келади деб кутган шоира қизим Бахтинисо Маҳмудова вафот этган эди. Бокира қизимни раҳматингга ол, Аллоҳим! Инна лиллаҳи ва инна илайҳи ражиъун! Davomini o'qish

Bugun Baxtinisoning tug’ilgan kuni

BM
31 октябрь — шоира Бахтинисо Маҳмудова таваллуд топган кун

Шоиранинг “юрагига юрагини тўккан шомлар, кўзига илиниб, кўнглига кўриниб ўтган ёмғирлар, пойига йиқилган хазонлар, дарё-дарё оққан шамоллар, кўзига ажинлар солиб ўтган ойдин фасллар” тароватини ҳис этиш, мусиқасини тинглаш ва англаш учун инсон… бу дунёнинг одами бўлмаслиги керак.
Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudovaning so’nggi intervyusi & Nuriddin Egamov. Baxtinisoga

04  Саҳифа иқтидорли шоира Бахтинисо Маҳмудова хотирасига бағишланади

  Саҳифада Бахтинисо Маҳмудованинг вафотидан бир неча кун муқаддам берган интервьюси билан танишасиз. Уни Қашқадарё вилоят радиоси муҳаррири Лобар Ҳайдарова тайёрлаган. Мазкур суҳбат файлини кутубхонамизга тақдим этган Нуриддин Эгамов таъкидлаганидек, «Бу суҳбатда шоира синглимизнинг ҲАЁТГА МУҲАББАТи яшаяпти…» Davomini o'qish

Abdunabi Boyqo’ziyev. Baxtinisoga ikkinchi maktub

077Хуршиджон! Кутубхонангизнинг кашфиёти бўлган талантли шоира Бахтинисонинг вафот этганини эшитиб юрагим эзилди. Ёдингизда бўлса, унга илгари мен ҳам бир гаплар ёзиб эдим. Бугун ҳам юрагимдан тўкилганганини сизга юборяпман. Абдунаби Бойқўзиев. Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudova. She’rlar & Suhbat & Baxtinisoga umid va baxt beraylik. Videorolik

04    Ассалому алайкум, азиз устоз. Саломатмисиз?  Анчадан бери қўнғироқ қилиб, тушолмаяпман. Аҳволларингиз яхшими? Суҳбатларингизни, кутубхонангизни соғиндим. Кимдир Сизни чет давлатга сафарга кетди, деган эди. Қаерда бўлсангиз ҳам омон бўлинг! Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudova. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.10.29_21h47m59s_001_.pngШоира қизим Бахтинисо, туғилган кунинг қутлуғ бўлсин!

Бу қалб сизни Қайғу билан ҳам кулиб таништиради. Мен шоира кўнглининг ёруғ табассумини ҳис этаяпман. Ҳаммаси рост, ҳаммаси кўнгил сатрлари. Мен бу шеърларни ўқиётиб, Бахтинисонинг қалбини кўраяпман, Бахтинисонинг ўзини англаяпман. Муҳими шу! (Эшқобил Шукурнинг «Бахтинисо шеърларини ўқидим» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish

Halima Ahmedova. Menga o’sha quyoshni yubor. Baxtinisoga maktub

Ashampoo_Snap_2017.09.06_22h50m42s_001_.png  Бугун ҳам осмон булутга тўлган. На ёғади, на қаергадир бош олиб кетади, бу қайсар булутлар. Нимагадир булутларнинг оғирлигида ёдимга сен тушасан. Шошилиб телефон рақамингни тераман. Узоқ кутаман, аммо сен жавоб бермайсан, хавотир оламан… Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudova. Yangi she’rlar

Ashampoo_Snap_2016.12.02_02h44m05s_001_.png    Неча вақтдан бери Бахтинисо шеърларини кутиб юрдим. Ўша Тошкентда даво излаб келган кунларида шеърларини эълон қилганимдан буён кутаман.  Унга » бирор марта «Шеър юборинг» деб ёзмадим. Фақат кутдим. Унинг Тошкент журналларида босилаётган ҳиссиз шеърларга ўхшамаган шеърларини кутдим. Бугун, ниҳоят, шоира қизимдан мактуб олдим: Davomini o'qish

Baxtiniso Mahmudova. She’rlar

033   Бахтинисо Чироқчида туғилган. Бугун Тошкентдаги шифохоналардан бирида даволанмоқда. Дўстим Шуҳрат Дарё ўша шифохонага бориб концерт берганида бу шоира синглим билан танишган экан. Мана шу воқеа сабаб бўлиб, Бахтинисонинг фейсбукдаги саҳифасида қўйилган шеърларини ўқиб чиқдиму  улардаги маҳзун туйғулардан осонликча қутулолмай турсам-да, юрагим шодланди.  Ёшликда бўладиган ҳали нотамом сатрларига қарамай   ҳаётга бўлмиш буюк муҳаббат  туйғулари  бор эди бу шеърларда. Яна бу шеърларда  мен соғинган  гўзал, шоирона ҳикматлар бор эди. Ҳали ёш  қалбнинг Буюк тажрибаси  бор эди.  Davomini o'qish