Оқсоқолнинг энг машҳур саволи Олтариққами, Яйпангами, ишқилиб, водийнинг гўзал гўшаларидан бирига меҳмон тушган чоғларида, узоқ суҳбатлардан ҳориб уйқуга кетган Эркин Воҳидовни туртиб сўрагани: “Анув…Клара Цеткин дегани… нечанчи йилда туғилган эди, Эркин?..” Davomini o'qish
Teglar: BBC
Odil Ikrom bilan BBC suhbati
Одил Икром 1960 йил, 26 январда Исфара шаҳрининг Кўлкент қишлоғида туғилган.1977-81 йилларда Ленинобод Давлат Педагогика институти (ҳозирги Хўжанд Давлат Университети)нинг тарих-филология факултетида таҳсил олган.1990-йилда СССР Ёзувчилар Иттифоқига аъзо қилинади. Илк китоби «Уфқ дарахти» 1991 йилда чоп этилган.Шоирнинг шунингдек, «Таҳажжуд»(2007), «Таҳаммул», «Узлат»(2012) каби китоблари адабиёт ихлосмандларига яхши маълум. Davomini o'qish
Halima Xudoyberdiyeva. Suhbat va she’rlar.
17 май — Таниқли шоира Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун.
Ҳалима Худойбердиева — Ўзбекистон Халқ шоираси, «Илк муҳаббат», Чаман», «Суюнчи тоғларим», «Бобо қуёш», «Иссиқ қор», «Садоқат», «Муқаддас аёл» ва «Тўмариснинг айтгани» каби қатор шеърий китоблар муаллифи. Шу билан бирга у- 5 фарзанднинг онаси, 9 набиранинг бувиси.
У 1947 йил 17 майда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида Умматқул Худойберди ўғли ва Шафоат Хонназар қизи оиласида дунёга келган. Davomini o'qish
BBC O’zbek. Adabiyotlar orasidagi ko’prik: bir tomonlama harakat.
Таржима жараёни – тилларни бир-бирига қиёсан мукаммал ўрганиш, тиллар муҳити ва стихиясига эгалик қилиш, муайян таржимага сидқидилдан тайёргарлик кўриш – турли илмий адабиётлар, маълумотномалар, ранг-баранг луғатлар билан ишлаш, мамлакатлар, уларнинг маданиятлари, адабиётларини яхши билиш – бунда олтин малака ва кўникма ҳосил қилиш – таржима жараёнида ҳозиргача назариётчилар ҳам, амалиётчилар ҳам айтарли эътибор бермаган, ҳисобга олмаган – изчиллик ва муттасиллик мавжудлигини кўрсатади. Барчасига изчил, муттасил, яъни узлуксиз риоя қилингандагина, орадаги жараён ҳалқаларидан биронтаси ҳам эътиборсиз қолиб кетмагандагина жараён юксак маърифатли тус олади, таржима муваффақиятлар гаровига айланади Davomini o'qish
Nafisa Mo’minova o’zbek qiz-ayollari orasida tarixda birinchi bo’lib “xalqaro grossmeystr” unvoniga erishdi.
Саҳифамизда ушбу мақоланинг пайдо бўлишига ҳам фахру қувонч туйганим,ҳам унда фақат шахмат ҳақида эмас,адабиёт ҳақида ҳам сўз юритилгани сабаб бўлди. Биз Нафиса Мўминовани ўзбек қиз-аёллари орасида тарихда биринчи бўлиб бундай юксак унвонга эришгани билан чин юракдан қутлайман. Фахр билан айтишим керак: туркий миллат тарихида ҳам. Кимдир «Татаристонлик Алиса Михайловна Галлямова-чи?» дейиши мумкин. Аммо,Алиса Галлямова рус-татар оиласида дунёга келганлигини унутмаслик керак.< Нафисани етук шахс этиб тарбиялаган, унга адабиёт билан шахматга бўлган муҳаббатни сингдирган отаси — Алишер Мўминовга «Қуллуқ бўлсин!» дейман. Бундай юксак мақомга жуда узоқ давом этган машаққатли меҳнат, катта сабр ва матонат туфайли эришилади. Айни шу сабабдан ҳам бу ғалаба фақат Нафиса ва отаси учун эмас, ўзбек миллати учун ҳам қимматлидир. Davomini o'qish
Tohir Malikning BBC O’zbek xizmati maqolasiga munosabati.
Би-би-си Ўзбек Хизмати вебсаҳифасида чоп этилган «Китоби энг кўп босилаётган адиб» мақоласида ўзбек адабиётининг энг забардаст ёзувчиларидан бири Тоҳир Малик ижоди ҳақида сўз борганди. Ушбу мақолага адиб ўз муносабатини билдириб мактуб ёзган. Тоҳир Малик Би-би-си мақоласига муносабатида адабиёт билан боғлиқ қатор баҳсталаб мавзуларга диққат қаратади. Айни мана шу ҳолат боис қуйида ёзувчининг ўзи йўллаган жавоб мактубини ҳеч бир ислоҳсиз тўла чоп этишга қарор қилдик. Davomini o'qish
BBC O’zbek xizmati: Kitobi eng ko’p bosilayotgan adib.
Айни китобхонлик бошқа адиблар каби Тоҳир Маликни ҳам ўйлантираётган масалалардан биридир. «Китобхонлик масаласи фақат ёзувчиларнинг ташвиши эмас. Жамият ташвиши бўлиши керак. Чунки маънавий олам фақат ва фақат китоб билан бойийди. Маънавий қашшоқ жамият оламаро юксала олмайди,» дейди ижодкор. Davomini o'qish
Taniqli adabiyotshunos olim Naim Karimov bilan suhbat.
Ўзбек адабиётшуноси, филология фанлари доктори, профессор Наим Каримов 1932 йил 12 декабрда Тошкентда зиёли оиласида туғилган. Наим ака отаси Фотиҳ Каримий мактабда физика ўқитувчиси бўлса ҳам, шеърият ва адабиётга ошно инсон бўлганини, ўзидаги китобга қизиқиш ҳам аввало оиладаги муҳитда бошланганини айтади.
У 1955 йилда САГУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факультетини тамомлайди. Университетни битиргач, Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтига ишга киради.
Ярим асрлик ижодий ва илмий фаолияти ушбу даргоҳ билан узвий боғланган олим ўнлаб китоблар, юзлаб мақолалар яратди, матншунослик соҳасига катта ҳисса қўшди.XX асрдаги ўзбек ёзувчиларининг, жумладан Ойбек, Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом, Ҳамза Ҳакимзоданинг кўп жилдлик асарлар тўпламларини тайёрлаб, нашр қилдиришда қатнашди. Davomini o'qish
«Unutma, har bir qo’l telefonida musulmon O’zbek otaxoni yashirin!»
‘Унутма, ҳар бир қўл телефонида мусулмон Ўзбек отахони (аслида, донишманди,деса бўларди.Х.Д.) яширин!’
«Ҳар гал қўлингга мобил телефонингни олганда, унутма, унинг ичида мусулмон Ўзбек отахон яширин ўтиради!»
Атоқли Британ журналисти Эндрью Марр (Andrew Marr) жаҳон тарихи ҳақида Би-би-си телеканали учун тайёрлаган телекўрсатувиларидан бирида ал-Хоразмий ҳақида гапириб, худди ана шундай хитоб қилади. Davomini o'qish
O’zbek tilini rivojlantirish uchun yangi qadamlar ko’tarilmoqda
اوزبیک تیلینی رواجلنتیریش اوچون ینگی قدملر کوتریلماقده
O’zbek tilini rivojlantirish uchun yangi qadamlar ko’tarilmoqda
Habiburrahmon Quyosh
30 dekabr, 2012
Afg’onistonlik bir qancha o’zbek yozuvchilari, O’zbekistonda yozilib, bosmadan chiqqan 5 tomlik “O’zbek tilining izohli lug’ati” kitobini kirill alifbosidan arab alifbosiga o’girish ishlarini boshlaganlar.
Mazkur kitob bir qancha savodli o’zbek yoshlari tomonidan arab alifbosiga o’girilmoqda. Davomini o'qish
BBC Uzbek: Taniqli o’zbek xonandasi Sevara Nazarxon
Келгуси бир неча ҳафта ичида ўзбекистонлик машҳур хонанда Севара Назархон ўзининг илк инглиз тилидаги қўшиқлар альбомини муҳлисларига тақдим этиши кутилади. “The Sun that Bleaches” (Доғлардан халос қилувчи қуёш) деб номланган янги альбом Британияда тайёрланмоқда. Альбом продьюсери ёш британ мусиқашуноси Олли Смит. Биз ундан Севара Назархон альбомини тайёрлаш унинг учун қандай тажриба бўлганини сўрадик. Davomini o'qish
BBC Uzbek: O’zbek adibi Isajon Sulton ijodiga chizgilar.
Румий айтадики, инсон учун емоқ, ухламоқ ва ўйин-кулги қилмоқдан бошқа яна бир озуқа бор. Кўпчилик дунёда шу озуқани унутади-да, ўзгаси билан машғул бўлади. У от, у улов — вужуддир, Тангри таоло инсонни вужуд деган бир от билан сийлаган. Кимдир у вужудни кеча-кундуз моддий озиқ билан боқади, бироқ, отнинг озуқаси унинг эгасининг озуқаси бўлолмайди. Эгасининг, яъни руҳнинг ўз озуқаси, ўз неъматлари бор. Шу сабабдан ҳам санъат аҳли ҳар доим ҳимояда бўлиб келган. Айнан юксак санъатнинг бозор қонунлари оёқ остида қолиб кетмаслиги учун ҳам уни давлат ўз ҳимоясига олиши керак. Бу ҳимоя глобал шаклда бўлади, санъат шу ҳимоя остида ўз дурдонасини яратади. Демакки, бозор — санъатни ўлдиради ва товарга айлантириб сотиб юборади, шу боисдан ҳам фабрикадан чиққан мол каби кунига ўн минглаб, юз минглаб маҳсулот талаб қила бошлайди. Юксак санъатнинг жойи бозор эмас, унинг иши — айнан Руҳ озуқасини яратиш. Davomini o'qish