Mamadiyor Allayorov. 1916 yil Jizzax qo’zg’oloni

045     Халқ қўзғолонининг 100 йиллиги олдидан

Бу ҳужжатларнинг ўз тарихи бор. Даврлар кечиши билан саҳифалари сарғайиб кетган учта қўлёзма китоб. Оддий катак дафтарларга битилган хотиралар жамланиб, картон билан муқоваланган. Айниқса, учинчи қўлёзмани варақлаб туриб, одам даҳшатга тушиб кетади. Davomini o'qish

Begali Qosimov. Milliy uyg’onish davri o’zbek adabiyotini o’rganishning dolzarb masalalari

021   Устоз Бегали Қосимов жадид мутафаккирларининг анъаналарини ўз фаолиятида давом эттирган фидойи олим эди. У жадидчилик ҳаракатини кенг кўламда, бутун омиллари, йўлбошчилари, асосий ғоялари, географик кўлами, машҳур шахсиятларигача тадқиқ қилинган бой ва жиддий ўрганишга лойиқ илмий мерос қолдирди. Davomini o'qish

Umar Sayfiddin. Naqarot

090

   Юрагим йиртилиб кетгудек зирқирайди. Тиззаларим оғрийди. Билакларим устида гўё чумолилар юради. Лабларим, яноқларим титрай бошлади. Майхоначи қўрққанидан юзимга қарай олмайди. Чайқалганча эшик томон юрдим. Қоронғи зинадан тушар эканман, руҳимга, виждонимга кутилмаганда келиб теккан бир қамчининг кишини нобуд этувчи шартиллаган овозини энди аниқ-тиниқ эшитаётгандек эдим. Davomini o'qish

Begali Qosimov. Abdurauf Fitrat & Fitrat. Hujjatli Film.

Ashampoo_Snap_2016.06.07_02h01m03s_008_.png   Абдурауф Фитрат ижоди ва фаолияти яқин тарихимизнинг энг порлоқ саҳифаларидан бирини ташкил қилади. У бутун умри давомида Она-Ватанни озод ва обод қилиш дарди билан яшади. Бу буюк иштиёқ уни Ватан ва Миллат фидойиларидан ташкил топган «Ёш бухоролилар» жамиятини тузишга муваффақ этди. Сўнгроқ мустақил партия сифатида фаолият юритган ушбу жамиятнинг пировард мақсади қадам-бақадам бориб, истиқлолни қўлга киритиш ва ислоҳотлар ёрдамида мустақил демократик давлат қуришдан иборат эди. Davomini o'qish

O’zlikni anglash va anglatish a’moli edi.

03
Бегали ака беқиёс даражада ички муштаракликка эга инсон бўлиб, теран мушоҳада, мулоҳазаси ва ўз фикрида қатъий туриши билан ҳамкасблари, шогирдларининг ҳурматини қозонган эди. У кишининг ички муштараклиги бирор режани иккиланмасдан амалга оширишида эмас, балки сўзи билан иши, тили билан дили бирлигида, ўз имон-эътиқодига, инсоний мартабасига хиёнат қилмасдан, унга мос яшаб, касб танлаб, ижод қилганида намоён бўлди. Davomini o'qish

Begali Qosimov. Vatan va millatning o’tlig’ kuychisi

056
Тавалло таваллудининг 130 йиллигига.

    Тавалло адабиётимиз тарихида кўпроқ 10-йиллардаги миллатни эрк ва адолатга уйғотган жўшқин эҳтиросли шеърлари билан қолди. Бу шеърлар янги ўзбек шеъриятининг майдонга келишида муҳим бир босқич бўлиб тарихга кирди. Хусусан, Чўлпон шеъриятининг юзага чиқишида маънавий омиллардан бўлди. Ойбекнинг шоир шеърларини алоҳида бир самимият билан эсга олиши сабаби шунда. Davomini o'qish

Begali Qosimov. Qalblardan o‘chmagay nur (2005)

Ashampoo_Snap_2017.09.11_23h13m57s_002_.png  Бу ном сиёсат дунёсида Бухоро амиридан Туркистон генерал-губернаторигача, ҳатто сўнгги оқподшо иккинчи Николайгача маълум эди. Уни Русия жадидчилик ҳаракатининг тан олинган раҳнамоси Исмоилбек Гаспралидан машҳур “Шўро” журнали муҳаррири Ризоиддин Фахриддингача, сибирлик ўзбек Қози Абдурашиддан Сорбонна университетида дарс берган Садри Мақсудийгача жуда яхши билар ва юксак қадрлар эдилар. Davomini o'qish

Hoji Muin. Mahmudxo’ja Behbudiy vasiyatnomasi haqida.

09-11

      Таниқли драматург, публитсист, дин ва жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875 йили Самарқандда туғилган. Яссавий авлодидан. 18 ёшидан қозихонада мирзалик қилади, қози, муфти даражасига кўтарилади.
Беҳбудий ҳаж сафарида бўлган чоғида Арабистон, Миср, Туркияни кезиб чиққан (1899—1900). Саёҳат давомида янги мактаб (усули жадид) очиш фикри мустаҳкамланиб борди. Самарқанд яқинидаги Ҳалвойи қишлоғида Ажзий, Ражабаминда Абдулқодир Шакурийлар билан ҳамкорликда янги мактаб очади. Davomini o'qish