Zebunniso. G’azallar & Devoni Maxfiy (Qo’lyozma) & Zebunniso. Sadu yak g’azal & Zebunissobegim va Nodirabegim: G’azallar va qo’shiqlar. 1962 yilda yozib olingan musiqiy dastur

0_1439c1_3ac2f698_orig.png    Зебуннисо бегимнинг шеърий мероси бизгача тўлиқ етиб келмаган. Зебуннисо бегим асарлари қўлёзмаси дунёдаги кўпгина кутубхоналарда, шу жумладан, Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида сақланади. 8000 мисрали бир девони (ғазаллари), 7 қасидаси, 5 таржеъбанд ва бир мухаммасигина сақланиб қолган. Баъзи манбаларда шоиранинг «Махфий» тахаллуси билан ижод қилгани айтилади.
Davomini o'qish

Ismoil Bekjon. Hind safari yoxud Imomqulixonning maxfiy topshirig’i & Boburiylar va Go’ri Mir maqbarasi

055     XVI аср иккинчи ярми – XVII аср биринчи ярмида яшаб ижод қилган, замонасининг беназир фарзанди – самарқандлик шоир ва адабиётшунос олим Мутрибий (1556 – 1530) ўзининг “Тазкират уш-шуаро” (1605) ва “Нусхайи зебойи Жаҳонгир” (1605 – 1628) номли тазкираларида Бобур, Ҳумоюн, Акбар, Муҳаммад Ҳаким бин Ҳумоюн, Жаҳонгир бин Акбар ҳамда улар даврида яшаган ҳиндистонлик шоирлар ҳақида қимматли маълумотлар берган.         Davomini o'qish

Ismoil Bekjon. Bobur va boburiylarga oid to’rt maqola

2d.png     “”Мажолиси Жаҳонгирий”да ёзилишича, Жаҳонгир ўтиришларида бу подшоҳ қизиққан мавзулар ичида Ўрта Осиёнинг ўтмиш тарихи билан боғлиқ ҳолда Шайх Нажмиддин Кубро ҳамда унинг шогирди Шайх Маждиддин Бағдодий билан Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ можароси, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг Улуғбек шогирди Али Қушчи билан анча чигал кечган муносабати, шайбоний Абдуллоҳхон Иккинчи билан отаси Искандархон ўртасида рўй берган фарзанд тарбиясига оид воқеалар ҳам қизғин баҳс-мунозара тарзида тилган олинган ҳамда Жаҳонгир ҳузурида Мовароуннаҳрнинг ўша кунги вазияти ҳақида сўз юритилган. Davomini o'qish

Turg’un Fayziyev. Zebuniso Begim.

099

    Заҳириддин Муҳаммад Бобур подшоҳнинг панневараси Абу Зафар Муҳийиддин Муҳаммад Аврангзеб (тахтбезаги) Оламгирнинг қизи. Унинг онаси Дилрасбону Шоҳнавозхоннинг қизи бўлиб, Бобурнинг Гулбадан бегим исмли қизига бориб туташади. Davomini o'qish

Muni Lal. Hindistonga yangi hayot baxsh etgan hukmdor

04     Буюк Бобурий подшоҳлар Ҳиндистонга ўзгача бир дабдаба ва ҳашамат, шону шуҳрат келтирди. Улар мамлакатга янгича кўриниш, услуб ва янги ҳолат бахш этишди. Уларнинг барчаси шон-шуҳратга ўралган эди. Ҳиндистон подшоҳлари сафида улар фақат ўз улуғлиги билангина эмас, балки ўз ниятларининг буюклиги билан ҳам алоҳида ажралиб турадилар. Davomini o'qish

Javoharla’l Neru. “Dunyo tarixiga nazar” asaridan & Temur G’iyosov. O’zbek xalqining sodiq do’sti

09914 ноябрь – Ҳиндистон давлат арбоби Жавоҳарлаъл Неру таваллуд топган кун

    Жавоҳарлаъл Неру “Дунё тарихига назар” асарида табиийки ўз мамлакати тарихини кенгроқ кўламда ҳикоя қилишга интилади, хусусан Бобурийлар сулоласи ҳукм сурган даврлар баёнига алоҳида урғу беради, Бобур ва Акбар каби улуғ зотлар фаолиятига, уларнинг Ҳиндистон тарихида тутган ўрнини муносиб баҳолайди. Davomini o'qish

Gulbadanbegim: Har kimki,meni so’rsa,salomimni degil

069     Гулбаданбегим ўз шахсияти ҳақида сўз юритганда оқилалик билан ўзини «бу ҳақир», яъни «бу ожиз банда» деб сўз юритарди. Аслида у нафақат оддий банда, балки Ҳиндистондаги буюк бобурийлар сулоласининг асосчиси Заҳириддин Муҳамммад Бобур подшоҳ Ғозийнинг кенжа қизи эди. У эртакларда учрайдиган афсонавий қаҳрамонларга хос нафис исм —  Гулбадан деган гўзал ном билан аталарди. Умрининг тўфонли ва шиддатли дамларида ҳам у ўзининг «Гулбадан»лигини сақлаб қола олган мўътабар бир инсон эди  (Маргарет Румер Годеннинг “Гулбадан” номли китобидан). Davomini o'qish

Boburiy shahzodalar hayoti haqidagi drama va dunyo sahnasidagi qonli o’yinlar

077 08 Аввал ўзингга боқ, кейин… 08 Принстон университети олимлари: Бугунги Америка демократик давлат эмас   08  BBCдан қўнғироқ ва ундан кейинги икки суҳбат 08  Баҳодир Йўлдошев эски пьесани шундай саҳналаштирдики… 08 Пол Крейг Робертс: Ғарб оммавий ахборот воситалари «алдоқчилар армияси»сига айланган, Ғарб дунёсида ҳақиқат ўлдирилган. 08 Ашраф ака айтган гапга мутлақо қўшилмайман.  08  Австралия телевидениеси журналисти Скотт Макинтайр нега ишдан ҳайдалди? 08  Эшитадиган қулоқ борми? Davomini o'qish

Avrangzeb: Kamol va zavol

08   Куни кеча «Бобурий шаҳзода ҳақидаги драма нима мақсадда Лондон театрида саҳналаштирилди?» деб номланган мақоламда бобурий шаҳзодалар Доро Шукуҳ ва Аврангзеб зиддиятига қурилган асар саҳнага аслида қандай мақсадда олиб чиқилгани ҳақида ёзган эдим. Бугун сизга тақдим этилаётган мақолада ўша драма қаҳрамонларидан бири — Муҳйиддин Аврангзебнинг ҳаёти, дунёқараши ва давлатчилик фаолиятига қисқа назар ташланган . Davomini o'qish

Boburiy shahzoda haqidagi drama nima maqsadda London teatrida sahnalashtirildi?

077

BBC ўзбек хизмати хабарида ёзилишича, бобурий шаҳзода, Шоҳ Жаҳоннинг вориси Дору Шукуҳ ҳаёти акс этган драма Лондоннинг Миллий театри саҳнасида намойиш этилмоқда экан. Тарихий драмада XVII асрда Ҳиндистонда Бобурийлар ўртасида тахт учун кечган шафқатсиз кураш тасвирланган экан . Хабарни диққат билан ўқиб, бугунги сиёсатлашган замонда, ғораткор Ғарб мусулмон Шарқ оламига қарши қақшатқич қирғин ўтказаётган муҳитда ушбу драмани саҳналаштириш замирида Исломни қоралаш мақсади ётганини англадим. Сиз ҳам BBC ўзбек хизмати хабарини ўқиб кўринг ва кейин бу хусусда ёзилган менинг мақолам билан танишинг.

Davomini o'qish

Muhabbat Sodiqova. Boburiy ijodkorlar

Ashampoo_Snap_2018.02.13_13h04m30s_002_.png   Ҳасанхожа Нисорийнинг 1556 йилда ёзилган «Музаккири аҳбоб» тазкирасида Бобур авлодидан бўлган, бевосита бадиий ижод билан шуғулланган шоирлар ҳам ўрин олган эди. «Музаккири аҳбоб» муаллифи Заҳириддин Муҳаммад Бобурга юксак баҳо бериб, «Чиғатой султонларининг энг сараси ва зўр шижоатлиси эди. Бобур подшоҳнинг фазилатлари бисёр ва камолатлари бешумордир. Аруз бўйича ёзган рисоласи бир денгиздурким, ичи тўла жавоҳиру дурдона», дейди.»Музаккири аҳбоб»да Бобур Мирзо сулоласидан етишган ижодкорлар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади. Davomini o'qish