6 июль — таниқли шоир Шукур Қурбон таваллуд топган кун.
Умуман олганда, шоирлик қайси даврда осон бўлган? Айниқса, Навоий, Бобур, Машраб каби шоирларни дунёга берган халқ қалбидаги гапни айтиш менимча ҳамма давр ижодкоридан ҳам юксак масъулият талаб этади. Қолаверса, ўша йилларда мамлакатимизда мустабид тузум ҳукмрон эди. Бу давр шоирларининг қиладиган иши, энг аввало, халқ ҳаётидаги ҳақиқатларни ёзиш бўлган Мен ҳам ўшалар қаторида баҳоли қудрат, Эркин Воҳидов таъбири билан айтганда, «аччиқ ҳақиқат»ларни қоғозга туширишга уринганман. Davomini o'qish