1786 йил қиш оқшомларининг бирида Вена шаҳри чеккасидаги мўъжазгина ёғоч уйда графиня Туннинг собиқ ошпази – кўзи ожиз қари чол жон бермоқда эди. Сирасини айтганда, бу кулбани уй деб бўлмас, балки боғ адоғидаги шалвираган қоровулхона эди. Боғ эса қуриган ва чириган шох-шаббага тўла, ҳар бир қадамдан сўнг улар қасир-қусур қилар, шунда занжирбанд кўппак ўз инида ғингший бошларди. У ҳам хўжайинига ўхшаб қариган, шу боис вовуллашга-да мадори йўқ эди. Davomini o'qish