Бир куни кечаси онам мулойим, аммо маъюс ҳолда:
– Мен сени янги дунёйингдан чалғитмаслигим лозим. Менга ҳам французчани ўргат… – дедилар.
Шундай қилиб янги замоннинг тузоғи заиф илдизларимга болта уришга улгурди. Ўша кунлардаги аҳмоқона такаббурликларимни эсласам, ўзимдан уялиб кетаман. Она қўлида француз журнали билан ўғлининг столи рўпарасида сукут сақлаб ўтирарди. Қаҳри қаттиқ мактаб боласи эса ундан жим ўтиришни, нима деса шуни ортидан қайтаришни талаб қилади…
Шундай кейин қалбимда фарзанд ва она ўртасидаги бегоналикни ҳис қилдим. Биратўла ўз она тилимни ҳам, онамни ҳам бой бераётган эдим! Davomini o'qish