Dilmurod Quronov. Jadid adabiyotida tarix kontsepsiyasi.

012
Тарих кўп аҳамиятли ва фойдали бир нарсадур. Тарихнинг фойдаларидан баъзиси ушбудурки, бир миллатнинг на тариқада, қайси йўл ила тараққий этганини ўқиб ибрат олмоқ ёки бир миллатнинг на сабаблардан таназзул этиб, охир мунқариз бўлуб кетганин ўқуб, мундан ҳам истифода этмак мумкиндур… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Mahmudxo’ja Behbudiyning yangi (topilgan) surati haqida.

011
Ҳамиша ва ҳар қандай шароитда  миллат тарихини, демак келажагини ўйлаган фидойи инсонлар борлиги учун биз ноёб асарларни ўқияпмиз, мусиқаларни тинглаяпмиз. Бизнинг юкимизни боболар кўтариб келди, келгуси насллар юкини биз ҳам ерда қолдирмайлик Davomini o'qish

Halim Sayyid. Jadidchilik — yangicha harakat.

021
Беҳбудий Самарқанд жадидларига карвонбоши бўлса, Мунаввар қори Тошкентда жадидларга йўлбошчи эди. Ўз вақтида «Ҳақ олинур, берилмас» каби даъватларни айта олган инсонлар ҳам улар эдилар. Қолаверса, бу инсонлар кўплаб сафдошларни атрофларига жамлагандилар. Фитрат, Абдулла Авлоний, Чўлпон, Садриддин Айний каби юрт фидойилари фикримиз далилидир. Davomini o'qish

Nusrat Rahmat.Jadid. Roman.

022

    Агар Туркистонда Навоий ва Улуғбекдан бошқа бирор илм ва маданият арбобига ҳайкал қўйиладиган бўлса, у Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳайкали бўлғусидир (Лазиз Азиззода).   «Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ аср бўсағасидаги Туркистоннинг орзу- армонларидан бири сифатида майдонга келди(Бегали Қосимов).
Davomini o'qish

1920 yilning aprelida butun Turkiston motam tutgan edi.

011

   Маҳмудхўжа Беҳбудий  ХХ асрнинг биринчи чорагида Туркистоннинг энг машҳур кишиларидан эди. Унинг номи Туркистон генерал губернатори у ёқда турсин, оқ подшонинг ўзига ҳам аён бўлган.  Бухоро хони  маишатпараст  Олимхон эса  уни ўзининг шахсий душмани деб билган.  «Беҳбудий афанди 1919-нчи йил 25-нчи мартда йўлдошлари Мардонқули ва Муҳаммадқул билан сафарга чиққанда (Бухоро тупроғида) Қарши шаҳрида Бухоро амирининг золим беклари томонидан қўлға олиниб, ваҳшиёна суратда шаҳид қилинди, ёши 45 да эди» (Ҳожи Муиннинг «Зарафшон» газетасида 1923 йилнинг 25 мартида босилган мақоласидан). Davomini o'qish

Mahmudxo’ja Behbudiy haqida uch maqola.

022
Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ аср бошларида ўз ғоявий маслакдош дўстлари Мунаввар Қори Абдурашидов, Убайдулла Хўжаев ва бошқалар билан бирга жаҳолат ва қолоқлик, диний фанатизм ва чор мустамлакачилик зулмига қарши ўлканинг иқтисодий-сиёсий ва маданий тараққиёти учун тинмай кураш олиб борди. Туркистонда миллий мустақил давлатчилик, давлат тили қонунлари, демократик йўл билан ўтказиладиган парламент сайловлари ва бунда ҳамма миллат ва элатларнинг тенг ҳуқуқли эркин иштироки масалаларини шу қадар дадиллик ва инсонпарварлик позицияларидан туриб кўтарганки, беихтиёр Маҳмудхўжа Беҳбудий бугунги мустақиллик кунларимизни ўшандаёқ башорат қилганлиги кишини ҳайратлантиради. Davomini o'qish

Begali Qosimov. Mahmudxo’ja Behbudiy.

09-1

    Маҳмудхўжа Беҳбудий Туркистон жадидчилик ҳаракатининг бонийсидир. Унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида 20-йилларда маҳаллий матбуотда Садриддин Айний, Ҳожи Муин ибн Шукрулло, Лазиз Азиззода каби замондошлари томонидан бир қатор мақола, хотиралар эълон қилинган. Кейинги йилларда, хусусан, мустақилликка эришилгандан сўнг жадидлар фаолиятини ўрганишга қизиқиш кучайиши билан Беҳбудий ҳам қайта кашф этила бошланди. Davomini o'qish

Mahmudxo’ja Behbudiy. Maqolalar.

09819  январ — Жадидчилик ҳаракати сардафтари,буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий  таваллудининг 140 йиллиги

  Маҳмудхўжа Беҳбудий қолдирган мерос бугунги авлод учун бебаҳодир. Замондошларидан бири  бу зотни «Турон-Туркистон қуёши»  деб таърифлаган эди.Бу қуёш бугуннинг зулматини ҳам ёритиб турибди. Улуғ донишманд бобомизнинг ҳикмату насиҳатларни ўқир эканман, буюк зиёкор тафаккури,матонати ва хотираси олдида бош эгаман. Davomini o'qish

Begali Qosimov. Qalblardan o‘chmagay nur (2005)

Ashampoo_Snap_2017.09.11_23h13m57s_002_.png  Бу ном сиёсат дунёсида Бухоро амиридан Туркистон генерал-губернаторигача, ҳатто сўнгги оқподшо иккинчи Николайгача маълум эди. Уни Русия жадидчилик ҳаракатининг тан олинган раҳнамоси Исмоилбек Гаспралидан машҳур “Шўро” журнали муҳаррири Ризоиддин Фахриддингача, сибирлик ўзбек Қози Абдурашиддан Сорбонна университетида дарс берган Садри Мақсудийгача жуда яхши билар ва юксак қадрлар эдилар. Davomini o'qish

Nusrat Rahmat. Jadid. Romanning birinchi bobi.

567

1868 йилнинг айни тут пишиғи маҳали, нақ саҳар чоғи кекса Самарқанд қаттол душман кўланкасидан сесканиб тушди; аниқроғи, титраб кетди. Манфур ёғий ҳарбийларининг бир қисми аллақачон Зарафшон дарёсидан ўтган, Чўпонота ёнбағирларида чодир тиккан эди. Ўзгалар қатори сокингина рўзгурзонлик қилиб келаётган аҳли Самарқанд дилига ғулғула-ю ваҳима солган ҳолда, ғайридинлар гармон чалишар, қийқириб рақсга тушишарди.
Илло, кўнгилхушлик ҳамда қон тўкиш истаги бир-бирига батамом зид, ғайри-ғайри тушунча бўлса ҳамки, бундай нохуш арафа, таассуфлар бўлғайким, рўй бериб бўлган эди.
Davomini o'qish

Turkistonda ilk dramatik asar chop qilinganiga 100 yil to’ldi.

06а

    Ўтган аср Туркистонининг биқиқ муҳитида театр асари ëзиб¸ уни саҳнага қўйишнинг ўзи жасорат бўлган.  Бу жасоратли ишнинг Самарқанд муфтийси лавозимини эгаллаган Маҳмудхўжа Беҳбудий тарафидан амалга оширилиши эса¸ икки карра жасорат сифатида кўрилади. Davomini o'qish

Наим Каримов. Возникновение джадидизма как первоосновы национальной идеи.

behbudi

Сегодня родился величайший мыслитель, лидер джадидского движения, известный просветитель, политический деятель, драматург Махмудходжа Бехбуди

Величайший мыслитель, лидер джадидского движения, известный просветитель, политический деятель, драматург Махмудходжа Бехбуди родился 19 января 1875 г. в г. Самарканде, в семье муфтия. Первоначальное образование он получил у своего дяди по матери Мухаммада Сиддика. Затем продолжил обучение в начальной старометодной школе и медресе. Знал арабский, персидский, русский и другие языки. Исполнял обязанности мирзы и казия, занимал должность муфтия в местечке Джанбай недалеко от Самарканда. В 1900 г. совершил паломничество в Мекку. В 1903–1904 гг. посетил Москву, Петербург, Казань и Уфу. В 1914 г. путешествовал по Турции, Египту и другим арабским странам. Davomini o'qish