Абсурд театри эса тилнинг эски шаклини имкони борича қийматидан айиради: асар тили, поэтикаси саҳнадаги конкрет образлар силсиласи таъсирида юзага келиш керак. Тил элементлари фақатгина юқоридаги фикрга бўйсуниб саҳнада муҳим ўрин эгаллайди холос, лекин саҳна ва ҳаётдаги воқелик, кўпинча, персонажлар тилидаги сўз билан уйғун келмайди. Ионесконинг “Стуллар” пьесаси сийқа ва шаклга кириб бўлган тилдан фойдаланмайди, аксинча, асардаги стуллар миқдори ошиб бориши билан персонажларда янги поэтик тил кучга кира бошлайди. Davomini o'qish