Бу саҳифа илк маротиба кутубхонамизда 2009 йили эълон қилинган эди. 24 февраль куни машҳур сайёҳ ва муаррих Ибн Баттута таваллудига 720 йил тўлиши муносабати билан саҳифани янгиладик.
Биз оғир даврларни бошдан кечирдик. Болалигимиздан билиши шарт бўлган оддий ҳақиқатларни англаш учун умримизнинг ярмини бериб қўйдик. Бизни гўё ҳавосиз бўшлиқда ушлаб турдилар, бировларни маънавий ўлдириб, бошқаларни мажруҳ этдилар ва кўпларни лоқайдлик ниқоби билан яшашга кўниктириб қўйдилар. Бугун эса маълум бўлдики, кўксимизни тўлдирадиган ҳаво, ярамизга шифо бўлгувчи малҳам, юзимиздаги лоқайдлик ниқобини тортиб олиб ташлашга қодир куч — тарих экан. Davomini o'qish