Буюк инсоннинг бу дунёдан кўз юмиши ҳам икир-чикирлардан, майда-чуйда таъмалардан холи бўлади. Буюк инсон умрининг сўнгги дақиқаларини ҳам буюклик билан якунлайди. Бу борада ҳам Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўз авлодларига ўрнак бўларли бир иш қилиб кетган экан. “Бобурнома»нинг «Тўққиз юз ўттиз олтинчи (1529) йил воқеалари” бобида ўғли Ҳумоюн қаттиқ касал бўлиб қолганида, бўлиб ўтган бир воқеа келтирилади… Davomini o'qish
Teglar: Mirzo Bobur
Hasan Qudratullaev. Bobur mirzoning qilichi
Агар эътибор берсак, шарқлик саркардалар, шоҳ ва султонлар, бек ва оддий аскарларнинг портретлари, муҳораба майдонидаги ҳолатлари чизилган cуратларда улар кўпинча қилич билан бирга тасвирланган. Бошқача айтганда, қилич жангчи қиёфаcининг яхлит бирлиги cифатида у билан бирга акс эттирилган. Қиличнинг катта-кичиклиги, қилич соҳибининг уни ушлаб турган қўли ҳолати билан бирга бу қуролнинг зеб-зийнати, ғилофининг нақшлар, қимматбаҳо тошлар билан безатилгани ҳам бундай cуратларда акc этган. Davomini o'qish
“Бобурнома” ўқув дастурига киритилиши шарт!”
Таниқли покистонлик журналист Аёз Амир “Бобурнома”дан таъсирланиб, “Биз қандай мусулмонлардан келиб чиққанмиз?” деб сарлавҳаланган мақола чоп этган. Davomini o'qish
Temir Qurbon. O’lim sharpasi.
Таҳликали тунни ҳали ўн саккизга ҳам тўлмаган Қоракўзбегим билан ўтказган Умаршайх мирзо ўз овозидан чўчиб уйғониб кетди. Хайрият, туши экан. У ҳали ҳам темирчининг босқонидек кўтарилиб тушаётган сержун кўкрагига туфлаб, ёнига ўгирилиб қаради. Мирзонинг эҳтиросли эркалашларидан толиққан Қоракўзбегим ҳеч нарсадан бехабар ширин уйқуда эди. У бегимнинг тим қора кўзларига соя ташлаб турган қалин киприкларига меҳр билан нигоҳ ташларкан, яна ўша бехосият туш эсига тушди. Тавба, туш ҳам шунчалик аниқ-тиниқ бўладими? Ахир, у сувларнинг ой нурида жимирлашини, ҳуркович оҳунинг тим қора кўзларини худди ўнгидагидек кўриб, ўт-ўланларнинг шитирлашини, хунук ириллаган товушни ўз қулоқлари билан эшитди-ку… Davomini o'qish
Muhabbat Sodiqova. Boburiy ijodkorlar
Ҳасанхожа Нисорийнинг 1556 йилда ёзилган «Музаккири аҳбоб» тазкирасида Бобур авлодидан бўлган, бевосита бадиий ижод билан шуғулланган шоирлар ҳам ўрин олган эди. «Музаккири аҳбоб» муаллифи Заҳириддин Муҳаммад Бобурга юксак баҳо бериб, «Чиғатой султонларининг энг сараси ва зўр шижоатлиси эди. Бобур подшоҳнинг фазилатлари бисёр ва камолатлари бешумордир. Аруз бўйича ёзган рисоласи бир денгиздурким, ичи тўла жавоҳиру дурдона», дейди.»Музаккири аҳбоб»да Бобур Мирзо сулоласидан етишган ижодкорлар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади. Davomini o'qish
Hasan Qudratullayev. «Keldi ul vaqtki…» Bir g’azal sharhi
Биз Бобурнинг бир ғазалида Афғонистон йўлини танлагани ва бу ҳолатни дард, изтироб билан ифодалаганини кўрамиз. Мазкур ғазалнинг ҳар бир байтини «Бобурнома»даги воқеа ва ҳодисалар, муаллифнинг ички олами, дунёқараши билан чоғиштиришни маъқул кўрдик. Чунки Бобурнинг насрий асарлари билан шеърий мероси орасида мустаҳкам боғлиқлик бор. Носир Бобур айта олмаган дард, изтироб ва руҳий кечинмаларни шоир Бобур ғазаллари ошкор этган. Davomini o'qish
Mirzaahmad Olimov. «Boburnoma»da qo’llangan sinonimlar lug’ati
Мирзааҳмад Олимовни нафақат адабиётшунос, тил илмининг етук билимдони, таржимон, балки нозиктаъб шоир ва инсон сифатида ҳам яхши билардик. Гарчи ҳозир орамизда бўлмаса-да унинг ўзидан кейин қолдирган маънавий мероси —»Ўзбек адабиётида пафос муаммоси», «Бобурнома»да Аллоҳ исмлари ва сифатлари», «Рисолаи сарф ёки анъанавий морфология», «Мирзоларнинг бошлари», «Бобурнома»да қўлланилган синонимлар луғати», «Рисолаи аруз» номли қўлланма ва китоблари, қатор мақолалари адабиёт назарияси, ўзбек тилшунослиги ва мумтоз адабиёти тарихига доир муҳим тадқиқотлар натижаси саналади. Davomini o'qish
Adham Arslonov. Arslon chorlaganda
Бобур ҳақида жуда кўп ёзилган, ёзилаяпти, бундан кейин ҳам, албатта, ёзилади. Буюк шахслар ҳақида ёзганимда бир андиша доимо кўнглимнинг бир четидан мўралаб қўяди: бу буюк зот ҳақида ёзишга кучим, иқтидорим етадими? Қош қўяман деб кўз чиқариб қўймайманми? Миллатдошларим ёзганларим ҳақида ўқиганда, мийиғида кулиб, ҳар кун эшитиб юрган гапларимиз-ку, дея таъна қилишмайдими? Davomini o'qish
Mirzo Bobur Abdurahmon Jomiy haqida
Мирзо Бобурнинг Жомий ижодига ва шахсига бўлган ҳурмати, эътиқоди Навоийдан кам бўлмаганлигини кўришимиз мумкин. Мирзо Бобурнинг ўзи таъкидлаганидек Ҳирот адабий муҳитининг “саромади ва сардафтари” Мавлоно Абдураҳмон Жомийнинг элликдан ортиқ асарлари борлиги илмда қайд этилган. Шоир, адиб, олим, мусиқашунос, адабиётшунос, муаррих, файласуф, мутасаввуф Жомий ижодининг серқирралиги, қамровининг кенглиги ҳам Мирзо Бобурни ҳайратлантирган, ҳаваслантирган ва ўзига чорлаган. Davomini o'qish
Tohir Qahhor. Bobur devoni dunyo kezadi / Ramiz Ravshan bilan suhbat.
Бобурнинг 1519 йилда тузилган “Кобул девони” ва 1528-29 йилларда тартибланган “Ҳинд девони”нинг бир қатор нусхалари турли музейларда сақланмоқда. Бир-биридан ҳажман фарқли бу девонларнинг энг мукаммал нусхаси Истанбул университети кутубхонасидаги 3743 рақамли “Девони Бобуршоҳи Чиғатойи”дир; 105 варақли тўпламда шоирнинг 119 ғазали ва турли жанрлардаги бошқа шеърлари, “Рисолаи волидия” таржимаси мавжуд (Париж миллий кутубхонасидаги 1230 рақамли иккинчи машҳур нусха эса 50 варақдир, унда 87 ғазал ва бошқа шеърлар бор). Истанбулдаги Тўпқопи саройидаги 741 рақамли қўлёзма эса 55 варақдир; “Девони султонул аъзам Бобур мирза вал-ғуфрон” ёзувли бу девонда 111 ғазал ва бошқа шеърлар мавжуд. Демак, бу ёдгорлик ҳажман катталиги билан Париж нусхасидан кўра қимматлироқдир. Davomini o'qish
Shafiqa Yorqin. Bobur oilasida farzand tarbiyasi.
Мирзо Бобур таваллудининг 531 йиллиги олдидан
«Бобурнома»да ёзилишича, Бобур ўз фарзандларининг таълим-тарбияси ҳақида ҳамиша ўйлаб, уларни ўқиш ва ўрганишга тарғиб қилар экан. У «Мубаййин» рисоласини Ҳумоюн ва Комронга диний масалаларни ўргатиш учун назмда ёзади. Бобурнинг Ҳумоюн ва Комронга ёзган мактублари ҳам шу мавзуга қаратилган. Davomini o'qish
Asqar Mahkam. Mirzo Bobur haqida ikki she’r
Асқар Маҳкам ижоди ҳали умуман тадқиқ этилмаган деса ҳам бўлади. Бу йўлда айрим уринишлар (Юсуфали Шоназаровнинг “Асқар Маҳкам” номли китоби, “Сўйладик гоҳ урён, гоҳи мунаққаш” туркум мақолалари, Абдулло Зуҳурнинг “Қаттиқ иймон шоири” мақоласи) албатта, қувонтиради. Жумладан, Неъматулло Иброҳим Асқар Маҳкамнинг “Ҳақ” китобига ёзган сўзбошисида шундай дейди: “Асқар Маҳкам ўз асарларида Инсонни бор мураккаблиги билан тасвирлайди. Юзаки тавсиф этиш унинг руҳиятига ётдир. Бошқача қилиб айтганда, у Инсонни нафрат билан севади, инкор билан эътироф этади, оғу билан даволашга, алам билан шодлантиришга интилади…” (Одил Икромнинг мақоласидан) Davomini o'qish