Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон «Алғул» (Мирзо Улуғбек) пьесаси учун 2013 йил «Шарқ юлдузи» журналида эълон қилинган «Энг яхши бадиий ва илмий асарлар» танлови ғолиби бўлди. Мазкур пьеса бундан қарайиб 20 йилча аввал ёзилган бўлса-да, Davomini o'qish
Teglar: Mirzo Ulug’bek
Xurshid Davron. Alg’ul. Asar asosida radiospektakl & Abdug’afur Rasulov. Alg’ul yulduzi — iztirob ramzi
27 октябрь — Мирзо Улуғбек хотираси куни
Хуршид Давроннинг “Алғул” трагедиясида фалсафий мулоҳаза, воқеа-қаҳрамонларни қиёслаш, узлуксиз ривожланиб, бир-бирини тўлдириб бораётган фикр таянч нуқта вазифасини ўтайди. Драматург асарида рамз, қиёс, ўхшатиш кўп. “Алғул” матнига қулоқ тутсангиз қаердандир “Чўли ироқ”, “Тановар”, “Сегоҳ” сингари куйлар борлиғингизни сеҳрлаётгандай бўлади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (5 -yakunlovchi qism).
22 март — Буюк мутафаккир олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун
Улуғбек ичкарига қадам қўйди-ю, бобосининг қовоқлари юмилганини кўриб, қўрқиб кетганидан, ялт этиб бибисига қаради. Бибиси “яқинроқ ўт!” дегандек ишора қилгач, бобосига яқинлашди. Ўша заҳот бобосининг қовоқлари сезилар-сезилмас пирпираганини илғади. Бобосининг кўзларида нур йилтиради. Боланинг бўғзига нимадир тиқилиб келди, аммо ўзини тутиб, бобоси олдида тиз чўкди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Olis yulduz nuri & Mirzo Ulug’bek. Videoshe’r
Mirzo Ulug’bek tavalludining 600 yilligiga bag’ishlangan tantana (1994)
22 март — Улуғ ватандошимиз Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун
Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллигига бағишланган мусиқий-хореографик томоша. Самарқанд шаҳри, Регистон майдони, 1994 йил, октябрь. Саҳналаштирувчи режиссёр — Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошев. Сценарий муаллифи — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон.
Davomini o'qish
Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (4).
22 март — Буюк мутафаккир олим ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллуд топган кун
Муҳаммад Тарағай баҳодир оламдан кўз юмган чоғида Темурбек энди ўн етти ёшга тўлган эди. Кекса амир ўлими яқинлашганини сезгач, фарзандини қошига чорлади. Фарзанди ёнига чўккалагач, кекса барлос хотиржам сўз бошлади: — Толеингда битилган бўлса, ҳукмфармо бўлурсан, аммо ким бўлмагин, мусулмон бўл!..
Davomini o'qish
Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (3).
Бу сафар ҳам Амир Темур Хитойга эмас, мағрибга қараб юриш бошлашининг ўзига хос сабаблари бор эди. Аввало, Ҳиндистон юриши арафасида забт этилган ғарбий вилоятларнинг ҳокими бўлмиш ўғли Мироншоҳ мирзо ҳақида етиб келган миш-мишлар, юришдан сўнг эса унинг ҳузурига эрининг рухсатисиз қочиб келган келини, Олтин Ўрда хони Ўзбекхоннинг набираси бўлгани шарафига Хонзодабегим деб улуғланган Севинбеканинг арзу-доди, ундан сўнг Ҳиндистон сафаридан қайтиб Боғи Дилкушода дам олаётганида Миср мамлуклари султони Барқуқ (Барқёруқ)нинг вафот қилгани, Қайсарий-Сивас мулкининг ҳукмдори Қози Бурҳониддин Аҳмаднинг ўлдирилгани ҳақида хабар олгани бу юришни кечиктириб бўлмаслигига сабаб бўлди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (2).
Улуғ аждодларимиз Амир Темур таваллудининг 680 ва Мирзо Улуғбек таваллудининг 622 йиллиги олдидан
Тасодифми ёки маросим шарофатими, худди ўша куни Амир Темур ҳузуридан ёш меҳмонга, Гавҳаршодбегимга ва уғруқдаги маликаларга тенги йўқ тортиқлар билан чақалоқнинг тоғаси – эндигина мўйлаби сабза ура бошлаган Муҳаммад Сўфи тархон етиб келди. У совғалар билан баробар Амир Темур мактубини Сароймулкхонимга топширди. Соҳибқирон ўз мактубида туғилган набирасига Муҳаммад Тарағай деб ном қўйганини, Аллоҳдан куну тун унга омонлик тилаётганини маълум қилган эди.
Davomini o'qish
Xurshid Davron. Sohibqiron nabirasi yoki Mitti yulduz qissasi (1).
Улуғ аждодларимиз Амир Темур таваллудининг 680 ва Мирзо Улуғбек таваллудининг 625 йиллиги олдидан
Азиз ёш китобхон дўстим, Сизга Амир Темур ва Мирзо Улуғбек ҳақида ҳикоя бошлашдан аввал асардаги воқеалар кечган жўғрофий ҳудуд, тарихий давр ва шахслар хусусида қисқача сўзлаб бермоқчиман. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Ulug’bekning qasosi & Osmonda quyosh yo’q edi…
27 октябр — Мирзо Улуғбек хотираси куни
Мирзо Улуғбек бир неча дақиқадан кейин ўлишини сезди. Хотиралар чақмоқ ёруғида кўринган тасвирлар каби, ҳаддан ташқари тезлик билан бирма-бир унинг хаёлидан ўта бошлади. Бу хотираларнинг ҳаммаси онгу шуурида ҳеч қандай туйғу уйғотмасдан, учиб ўтарди. Davomini o'qish
Maqsud Shayxzoda. Mirzo Ulug’bek. Drama & Radiospektakl & Naim Karimov. «Mirzo Ulug’bek»ning yaratilishi
Тақдирнинг инояти билан Шайхзода шўролар дўзахидан тирик қайтибгина қолмай, Шарқнинг буюк сиймоси — Улуғбек ҳақидаги шекспирона буюк асарини яратиш имкониятига эришди. Агар шоир вафот этган куни ўғирланмаганида унинг Беруний тўғрисидаги яна бир муҳташам асари адабиётимиз хазинасини бойитган бўларди… Davomini o'qish
Ali Qushchi — o‘z davrining Batlimusi & I.Abdullayev, H.Hikmatullayev. Samarqandlik olimlar
“Ўз даврининг Батлимуси” деб танилган Али Қушчининг тўлиқ номи Алоуддин Али ибн Муҳаммад ал-Қушчи бўлиб, у Самарқандда туғилиб ўсган ва XV асрда илмий фаолият кўрсатган математик ва астрономлардандир. Davomini o'qish