Mumtoz yapon she’riyatidan: Xokkular (Rauf Parfi tarjimalari) & Olim Oltinbek. Xokkuning ilk tarjimoni

Ashampoo_Snap_2016.11.19_14h36m41s_002_.png   Хокку тасвирий санъатга яқиндир. Рассомлар хоккуда тасвирланган ифодани расмда акс эттириши ёки шоир рассом чизган суратга қараб хокку ёзиши мумкин. Шамол, булбул навоси, какку овози, умуман, ҳар бир товушнинг ўз маъноси бор ва бу ҳар хил кайфият ва ҳиссиёт уйғотади. Эътиборсиз ўқилган учлик ўзининг асл маъносидан маҳрумдир (Рауф Парфининг сўзбошисидан). Davomini o'qish

Ikkyu Sodzyun. Tankalar (Beshliklar).

Ashampoo_Snap_2018.02.27_19h35m49s_008_.png     Иккю Содзюн — буддавийлик динидаги фалсафий оқим — дзэн таълимотининг ёрқин намояндаси, аёл гўзаллигини куйлаган шоир,моҳир мусаввир ва каллиграф сифатида Япония тарихида ўчмас из қолдирган тенгсиз сиймо —  Иккю Содзюн 1394 йилнинг 1 февралида Япониянинг қадимги пойтахти Киото шаҳри яқинидаги Сага манзилида дунёга келган. Унинг онаси император Го-Комацу канизакларидан бири бўлган. Иккю беш ёшидан бошлаб Риндзай мактабига қарашли Анкоку-дзи  маъбад(монастир)ида таълим ола бошлайди. Davomini o'qish

Mumtoz va zamonaviy yapon she’riyatidan. Abdunabi Boyqo’ziyev tarjimasi

07      Япон шеърияти қадимдан рамзияти билан жозибали, жозибаси билан мураккаб, мураккаблиги билан маҳобат касб этиб келган. Шунинг учунми, бу шеърият ихлосмандлари ҳам бизга айрича иқтидорли, сир-синоатли кўринаверади. Davomini o'qish

Shabnamdagi oy aksi. Mumtoz yapon she’riyatidan namunalar. Tankalar

0654

   Хокку тасаввур уйғотадиган,унга туртки берадиган,ҳар бир ўқувчи қалбида ўзгача кечинма уйғотадиган шеърий жанрдир. Унда ўқувчи шунчаки ўқувчи эмас, хоккудаги ҳар бир образ ва кечинмани ўзича қабул қилиб, ўзи ҳам унинг яратувчисига айланади. Яъни хоккудаги шоир кечинмалари ўзга қалбга кўчиб ўтади, янги кечинма ва туғёнлар ҳосил қилади. (Жаббор Эшонқулнинг «Шабнамдаги ой акси» китобига ёзган сўзбошисидан.).

Davomini o'qish

Mumtoz yapon she’riyatidan. Tankalar (Beshliklar)

989

     «Денгиз япроқлари» китобига ёзган сўзбошида мен танка ҳақида шундай ёзган эдим: Хокку ва танка моҳиятида япон эстетикаси — «саби» ғoялари ётади. Саби «ёлғизлик изтироби» деган маънони билдиради. Саби Будда дини таълимотининг айрим ғоялари таъсирида пайдо бўлган. Японлар рамзий ифодалар орқали саби ҳақида сўз юритади. Япон олими Макото Уеда сўзи билан айтсак: «Саби ёлғизлик кайфиятини белгилайди, аммо бу севимли кишисидан жудо бўлган инсон ёлғизлиги эмас, балки тунда бамбукзор узра шитирлаб тушаётган ёмғир ёлғизлиги, қайдадир, олисда яп-яланғоч тошлар орасида куйлаётган чигиртка ёлғизлигидир… Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Dengiz yaproqlari» kitobiga yozilgan so’zboshi

dengiz_yaproqlari

Денгиз япроқлари. Мумтоз ва замонавий япон шеъриятидан.
Хуршид Даврон таржимаси

Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти., 1988

   Япон шеърияти — кунчиқар мамлакати фуқаросининг энг нозик ва энг сирли туйғулари битилган кундалик дафтардир. Бу дафтар сатрларига беркинган қайғу водийсини кўрмоқ учун киши умрида лоақал битта дарахт ўтқазган, ҳеч бўлмаганда, бир марта ярим тунда тўлин ойга термилиб ўй сурган бўлиши керак. Davomini o'qish