Rahmon Qo’chqor. Yana “Galatepa…”ga qaytib

02    Рус ёзувчиси Григорий Бакланов ўтган асрнинг 80-йилларида “Дружба народов” журналида чиққан мақоласида Мурод Муҳаммад Дўст ҳикоя услубининг бир муҳим жиҳати тўғрисида гапирганди. У ҳам бўлса, М.М.Дўст асарларида ёзилганидан кўра англашиладигани кўпроқ экани, бу ёзилмаган қисм фаросатли ўқувчи онг ва тафаккурига кўчиб, унда ўсиб бориши ҳақидаги фикр эди. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’stning “Galatepaga qaytish” qissasidagi ikki obraz tahlili

091   Ҳозирги замон ўзбек адабиётида ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст ижоди алоҳида ўрин тутади. Унинг “Қайдасан, қувонч садоси?”, “Бир тойчоқнинг хуни”, “Дашту далаларда” ҳикоялари, “Галатепага қайтиш”, “Истеъфо” қиссалари ҳамда “Лолазор” романи ўзбек насри бадиий тафаккуридаги жиддий ўзгаришларни ўзида мужассам этган асарлардир. Хусусан, адибнинг “Галатепага қайтиш” қиссаси шўро даврининг сўнгги йилларида ўзбек зиёлилари онгида рўй берган ижтимоий-психологик эврилишларни акс эттирганлиги билан қимматли. Қиссадаги Тошпўлат Ғайбаров ва унинг дўсти Самад образлари давр зиёлиларининг икки хил типи сифатида намоён бўлади. Davomini o'qish

Behzod Qobulov. Men odamlarni shunday ko’rgim keladi.

022
Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст тили, услуби билан ўзбек адабиёти ва киносига янги нафас олиб кирган ижодкорлардан саналади. Унинг асарларида қаҳрамонларнинг киноя-кесатиқ, қочирим ва нозик сўз ўйинлари борки, баъзилар чўчиб, дангал айта олмайдиган ҳақиқатларни мутлақо табиий йўсинда, битта тагдор жумла орқали ошкор этади. Биз Назар Яхшибоевлару Саидқул Мардон нутқларини шу боис ҳам ўзгача иштиёқ билан ўқиймиз. Davomini o'qish

Adham Arslonov. Galatepa va Bulduruq (Badiiy makon haqida ikki og’iz so’z).

077

   “Лолазор” романи машҳур “Осмон мезонлардан йилтирар эди”, деган жумла билан бошланади. Шундан сўнг, қуйидаги жумлалар келади: “Йигирма йил аввал эди, куз эди, еру осмон тиниқ эди”. Ёзувчи дастлабки саҳифаданоқ вақтни аниқ белгилаб беради. Макон эса кейинчалик аниқлаштирилади: “Кейин дўстларига гапириб юрдики, э биродарлар, Булдуруққа бориб ғаройиб манзара кўрдим, шу десангиз, тиниқ куз осмони мезонлардан йилтираб ётарди”. Davomini o'qish

Umarali Normatov. Suhbat va maqolalar.

0993 январ — Таниқли адабиётшунос олим Умарали Норматов таваллуд топган кун

Хўш, ярим асрлик филология соҳасидаги тинимсиз фаолиятдан мен нима топдим? Топганим шу бўлдики, сўз санъати инсоният яратган, аниқроғи Оллоҳ одамларга ҳадя этган ноёб неъмат, сирли олам эканига такрор-такрор иқрор бўлдим. Чинакам санъат асарини ўқиганимда, томоша қилганимда ҳайратдан ўзимда йўқ яйрайман. Кўнглимда шу соҳага майл-меҳр уйғотгани, ризқимни шу соҳада бергани учун Яратганга шукроналар айтаман. Инсон фаолиятидаги ҳеч қайси соҳа адабиётчалик сир-синоатга бой эмас. Инсон ва унинг табиати, қалби, руҳияти ҳақидаги ҳақиқатни кашф этишда ҳеч бир соҳа адабиёт билан тенглаша олмайди, унинг ўрнини босолмайди. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. Ne’mat Aminov teatri haqida.2 qism.

099
Расулий домланинг юзи чувак, лунжлари андак ичга ботган, жуссаси ориқ. Бақрайган кўзлари катта-катта, мисоли узукдай дум-думалоқ. Ва лекин юздаги барча аломатларни ортда қолдириб олға чиққан ўркачли баҳайбат бурни ҳам бор эдики, Расулий домланинг қиёфасини бир бор кўрган одам умрбод эсдан чиқармасди.
…Ишчи-шоир Расулий домланинг ғазалларидан биргина байти эсимда қолганки, унда муаллиф шоир зотига хос бўлмаган камтарлик намоён этиб, сизу биздан орамизда яшаб юргани учун узр сўрайди:

Ўзимни кўрмагайдурсиз, Ватаннинг булбулидурмен,
Мани ёмон деманг, дўстлар, одамнинг бир туридурмен.
Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st.Toshkentdan maktublar: Ne’mat Aminov teatri.1 qism.

05
Неъмат Аминовнинг раислари, “катта одам”лари шу қадар кўп эдики, баъзида уларни адаштириб ҳам юборардик. Бир қарасанг, у ёш ва керагидан ошиқ даражада ғайратли бўлади. Яна бир қарасанг, раис етмишларни қоралаган кекса одамга айланади. Мункиллаган чолга айланадию Бухоро радиосининг кимдир эски бойдан қолган кўрдеворли, чорбурчак мусулмони ғишт тўшалган ҳовлисида, намозшомгул ва гултожихўроз экилган бир парча ерда донлаб юрган чумчуқларга узоқ тикилиб қолади. Кейин секин овоз беради:
–Ўртоқ Аминў–ўф, бу тараф келинг…
Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st.Toshkentdan maktublar: Said Ahmad (02). Klara Setkinning tug’ilgan yili.

099
Оқсоқолнинг энг машҳур саволи Олтариққами, Яйпангами, ишқилиб, водийнинг гўзал гўшаларидан бирига меҳмон тушган чоғларида, узоқ суҳбатлардан ҳориб уйқуга кетган Эркин Воҳидовни туртиб сўрагани: “Анув…Клара Цеткин дегани… нечанчи йилда туғилган эди, Эркин?..” Davomini o'qish

Mashhura Sheraliyeva. Murod Muhammad Do’stning «Lolazor» romani haqida.

Ashampoo_Snap_2017.01.25_16h11m20s_002_.png   Глобусга қараган кишининг нигоҳи бир вақтнинг ўзида унинг барча томонини қамраб ололмайди. Глобуснинг ҳамма томонини кўриш учун унга бир неча ракурсдан қараш керак бўлади. Шундагина у ҳақида тўлиқ, реал, ҳаққоний тасаввур пайдо бўлади. “Лолазор”да ҳам шундай: муаллиф воқеликни бир неча ракурсдан кузатиб баҳолайди. Davomini o'qish

Adham Arslonov. O’zbekcha yozgan yozuvchi.


     Бу авлод вакиллари орасида тасвир услуби, психологик таҳлилга эга бўлган, воқеликка ва одамларга янгича нигоҳ билан қарай олган, фақат ўзигагина хос бўлган латиф пичинг ва аччиқ кинояга йўғрилган тилга, шева сўзларидан ҳаддан ташқари унумли фойдаланган Мурод  Муҳаммад  Дўст ҳам борки, биз қуйида унинг асарлари тили хусусида фикр юритишга ҳаракат қиламиз. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. Ajdodlarni tinch qo’yaylik.

033   Олдинги саҳифаларнинг бирида ёзиб ўтганимдек, 2-3 кун олдин қўшним, «Ёшлик» журналининг бош муҳарири Собир Ўнардан янги чиққан журнал сонини (2012 йил,4-сон) сўраб олдим. Мурод Муҳаммад Дўстнинг мақоласини ўқимоқчи эдим. Мақола айни шу сонда босилишини билардим. Мақолани синчиклаб ўқиб чиқдим ва энг қизиғи, мана шу сайт саҳифаларида бир-икки ой ичида эълон қилган мақолаларимда (хусусан,»Давомли мактублар» туркумида) акс этган айрим мулоҳазаларимга уйғун фикрларни ўқиб, таниқли адиб билан фикрдошлигимдан қувондим. Davomini o'qish