
16 июль – Шоир ва адиб Омон Мухтор таваллуд топган кун.
Ўтган аср эллигинчи йиллар охири, олтмишинчи йиллар бошланишида шахсга сиғиниш иллати фош қилиниб, ҳаётда ўз даври шароити даражасида янги бир «кўтарилиш эпкини» сезилган, адабиётимизга гуриллаб янги бир авлод — Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ҳусниддин Шарипов, Хайриддин Салоҳ, Юсуф Шамансур, Азиз Абдураззоқ, Сайёр, Жамол Камол, Эркин Самандар, Маъруф Жалил, Рауф Парфи, Омон Матжон, Чўлпон Эргаш, Машраб Бобоев ва бошқа қатор шоирлар—катта саф кириб келган эди. Бу сафда ўшандаёқ Омон Мухторнинг ҳам ўзига хос овози ва сўзи бор Davomini o'qish