Туркий уруғлар ва қабилаларнинг шаклланиши бир неча эпосларда ўз ифодасини топган. Масалан, «Алпомиш», «Ўғузнома», «Қўрқут ота китоби», «Манас», «Маадай Қора» каби эпослар шундай хусусиятга эга. Бу достонларда туркийларнинг донишманд оқсоқоли ёки уруғ бошлиғи образи яратилган бўлиб, улар уруғларни бирлаштириш, аҳиллигини таъминлаш, руҳлантиришдек улуғ мақсад билан яшайдилар. Қабилаларнинг шаклланиш даврини акс эттирган эпослар бизнинг замонамизда турли миллат фолклоршунослари томонидан тикланган ёки улар турли халқлар адабиётига нисбат берилишидан қатъий назар улар барча туркий халқларнинг муштарак ёдгорлиги ҳисобланади.
Davomini o'qish