Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул қилинган куннинг 26 йиллиги олдидан
Кўп эртакларда бир воқеа такрорланади: ботир йигит девни енгиб, қилич билан калласини узса, бир бош ўрнида учта бош ўсиб чиқади, уларни кесса, яна… Ҳайрон бўлиб боши қотиб турса, бир чол унга қараб: ”Э болам, бундай қилиб девни енголмайсан, ундан кўра, сен фалон қудуқ ичига тушсанг, унинг тубида бир дарча бор. Уни очиб ичкари кирсанг, ҳужрада бир сандиқ турганини кўрасан, сандиқ ичида бир қути бор. Ана ўша қутича ичидаги қуртни қиличинг билан қиймаласанг, дев ўлади, чунки девнинг жони ана ўша қурт ичида”, дейди.
Ўзбек тилининг ўз юртида беклик қилишига йўл бермай келаётган дев-ку, аниқ, бу – миллатсеварликнинг етишмаслиги, фикрий ялқовлигимиз, ҳамон ҳар нарсадан ҳадик оладиган ғилоф бандаси бўлиб келаётганимиз. Davomini o'qish