Yaxshi va yomon. Paulo Koeloning “Iblis va Primxonim” qissasidan rivoyat

07   Черков эса Леонардодан расмни тезроқ тугатишини талаб қилар эди. Бир неча кунлик изланишдан сўнг рассом ўз истагидаги одамга дуч келди. Ахлатлар ичида ётган одам мастликдан ўзини йўқотиб қўйган эди. Леонардо ўз ёрдамчилари ёрдамида, қийинчилик билан бўлса-да, ўша одамни черковга олиб борди. Чунки яна ҳам ёмонроқ одамни қидиришга унинг вақти ҳам, имкони ҳам йўқ эди. Davomini o'qish

Yelena Belyakova. Sharbatga to’la meva yoki bemaza yo’gurt.


Шу йилнинг август ойида Жанубий Америка китобсеварлари нафақат ўз ватани,балки Лотин Америкасидаги кўплаб давлатларнинг нуфузли мукофот ва унвонларига сазовор бўлган бразилиялик машҳур ёзувчи, давлат ва жамоат арбоби Жоржи Амаду таваллудининг 100 йиллигини катта тантана билан нишонладилар.
Жоржи Леал Амаду ди Фария 1912 йил 10 августда Бразилиянинг Баия штатида туғилган. Болалиги Ильеус шаҳрида ўтган. Жоржи 14 ёшидан ижод қилишни бошлайди. Ўн тўққиз ёшида илк асарлари нашр юзини кўради. Рио-де-Жанейро университетининг ҳуқуқ факультетида таҳсил олиш чоғида Амаду ўз даврининг етакчи ғояларини ёқловчи ҳаракат вакиллари сафига қўшилиб қолади. У оддий меҳнаткашлар орасида ўсиб-улғайган эди. Демакки, ёш адибнинг илк романлардаёқ ижтимоий муаммолар ҳақида сўз юритгани бежиз эмас. Адиб ижодини ишқ-муҳаббат оташида ёнаётган тенгқурлари ҳаётига эмас, балки кўпроқ ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун кураш олиб бораётган меҳнаткашлар қисматига бағишлайди. “Карнаваллар мамлакати” (1932 й.), “Какао” (1933 й.), “Ўлик денгиз” (1936 й.), “Қумликлар сардорлари” (1937 й.) асарлари бунинг ёрқин мисолидир. Davomini o'qish