15 август — Таниқли ёзувчи Қамчибек Кенжа туғилган куннинг 75 йиллиги. Адибни чин юракдан қутлаймиз!
Инсон ота-онани танлай олмаганидек, туғиладиган гўшасини ҳам ўзи белгиламайди. Бу — тақдир. Менинг пешонамга ихчам ва тиғиз Андижон вилоятининг одамлари самимий, дилкаш, меҳнаткаш, табиати сўлим, тупроғи унумдор, сувга сероб Гуркуровда таваллуд топиш ёзилган экан, бу саодатдан бениҳоя мамнунман. Яшаётган қишлоғимдан бошқа жойда абадий макон тутишни негадир ақлимга сиғдиролмайман. Davomini o'qish

Жонкуяр ижодкор Абдунаби Бойқўзиевнинг унутилаётган сўзларимиз ва адабий тилимизни бойитишга бағишланган мақолалари билан таништирган эдик. Бугун шу мавзудаги мақолалардан иборат китобни ва китоб ҳақидаги ёзувчи Қамчибек Кенжа билан адабиётшунос олим Маматқул Жўраев мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этмоқни лозим кўрдик. 

