Азизим, хафа бўлмагин-у, ҳаммасига ўзинг айбдорсан. Менга бу сўзни айтиш қийин, нима бўлганда ҳам онанг тенги келаман. Яратгандан болаларимнинг, набираларимнинг соғлигини тилайман. Лекин агар турмушга чиқиш тўғри келиб қолса, ҳеч иккиланиб (Худо сақласин) ўтирмасдим. Сен нимага қайғуряпсан, тушунмайман? «Вақти соати билан» деганинг нимаси? Тўғри, ёшлик йилларингни шамолга совургансан. Ўзинг ўйлаб кўр, қуртлаган ёнғоқ на сичқонга, на одамга керак бўлади. Лекин сенга ҳали ҳам кеч эмас. Ҳар хил бўлмағур хаёлларни каллангдан чиқариб ташла. Davomini o'qish