10 март — Таниқли шоир Садриддин Салим хотираси куни. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин!
Садриддин Салим Ватанни унинг бир парчаси – ажралмас қисми бўлмиш Бухоро, унинг табиати, одамлари, дунёни лол қолдирган обидалари воситасида шеърга солди, бу қадим ва ҳамиша навқирон шаҳарнинг шонли ўтмиши, бугунги қувонч ва ташвишлари ҳамда ёруғ истиқболини ҳассос бир муҳаббат билан ёниб қаламга олди. Davomini o'qish



Бухоро тарихи қадим, шону шавкати муқим бир шариф диёр. Дунё буни билади. Аҳли олам эътироф этган ушбу ҳақиқат ҳам, албатта, дахлсиз ва боқийдир. Бухоролик дегани, энг аввало, Бухорога муносиб фарзанд бўлиш, жаҳонга илму ирфони билан донг таратган бухорийларга издошликдир. 






