Ne’mat Aminov. «Bir asr hikoyati»dan & Ne’mat Aminov tavalludining 50 yilligiga bag’ishlangan adabiy davra (1987) & Adibga bag’ishlangan «Umr daftari» teledasturi

01117 июль – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Неъмат Аминов таваллуд топган кун

  Бухоронинг олис Ромитан туманида туғилиб, темирчи отаси билан навбатма-навбат сандонга болға урган бу болада истеъдод қайдан пайдо бўлди? Шу пайтгача китобларимизга кирмаган турли-туман қиёфаларни у қайда кўрган? Улар тилидан айтиладиган, ҳалигача биз билмаган ибораларни у кимлардан эшитган? Davomini o'qish

Said Ahmad. Bosgan izim, aytgan so’zim qoladi & Shuhrat. She’rlar & Shoir tavvallud topgan kunga bag’ishlangan «O’zbekiston-24» radiokanalining “Bugun” dasturi.

0_15dbae_2739f71b_orig.png  19 апрель   — Устоз шоир Шуҳрат таваллуд топган кун

Шуҳрат  домлани мен болаликдан билардим. Янада аниқроқ айтсам,ўзларини эмас, шеърларини билардим.  Эсимда: чап томонимиздаги қўшнимиз Мусурмон бобо эртадан кечгача Комилжон Отаниёзов ижро этган қўшиқларни патефонида варанглатиб қўйса, Davomini o'qish

Ustoz Said Ahmad bergan savollar va javoblar

99Бир камтарин қаламкаш сифатида атоқли сўз устаси Саид Аҳмад феномени ҳақида кўп ўйлаб кўрганман. Жамолунгма тизмасидан оғирроқ уқубатларни кўрган бу бетакрор инсонда юмор туйғуси жуда кучли эди. “Дўрмон” ижод уйида атоқли адиб билан гурунглашиб, кўп бора бунга ишонч ҳосил қилганман. Бу “бир чимдим савол ва жавоб”лардан адабиёт мухлислари ҳам баҳраманд бўлсин, дедим… Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. «Toshkentdan maktublar» turkumidan ikkinchi maktub: Said Ahmad

12   Би-би-си Ўзбек хизмати беш йилча аввал  “Тошкентдан мактублар” рукни остида янги лойиҳага қўл урган ва таниқли ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст бу рукннинг муаллифи экани ҳақида хабар берган эди. Саҳифамизда Мурод Муҳаммад Дўстнинг машҳур актёр, Халқ артисти Шукур Бурҳонга бағишланган   биринчи мактуби билан таништирган эдик. Бугунги — иккинчи мактуб машҳур ўзбек адиби Саид Аҳмад ҳақида. Davomini o'qish

Said Ahmad. To’rt hikoya & Kelinlar qo’zg’oloni. Milliy akademik teatr spektakli

03310 июнь — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад  таваллуд топган кун.

   … Одам боласи туғилган юртига ўхшайдими? Билмадим, мен негадир шунақа деб ўйлайман. Дюннинг сувратига қарайман. У менга ҳар куни битта офтоб туғадиган Японияга ўхшаб кўринади. Унга қараганимда буюк Японияни кўриб турганга ўхшайман … Davomini o'qish

«Mitti hikoyalar» kitobidan mitti hikoyalar

Ashampoo_Snap_2018.03.18_16h12m28s_001_.pngШу кунларда Тошкентдаги «Янги китоб» нашриёти томонидан «Митти ҳикоялар: кеча ва бугун» номли китоб нашрдан чиқди. Ундан ўзбек адабиётининг забардаст ёзувчиларидан тортиб қўлига энди қалам олган ёш ижодкорларнинг жажжи ҳикоялари ўрин олган. Davomini o'qish

Omon Muxtor. Uzun yo’lakdagi ikki kishi.

033   Шу куни Саида опа негадир ўзининг ёшлиги, адабиётга илк қадам қўйган йиллари ҳақида гапирди. Ойбек домлани эслади. Улуғ адиб ўқувчилар билан бир учрашувдан сўнг, кеч пайти қиз бола йигитлар орасида турмасин, деб машина кабинасидаги ўз жойини унга бўшатиб берганини ҳикоя қилди. Саид Аҳмад ака гапга бирон марта ҳам аралашмади… Davomini o'qish

Said Ahmad. Shu’la. Oybek domla haqida yodnomalar.

oybek
Ойбек ўша пайтларда болалари билан тор бир уйда яшарди. Ижод қилиш учун мутлақо шароит йўқ эди. Эр- хотин ўйлаб-ўйлаб яшаб турган хонанинг шифти билан поли оралиғида болахона қилишди. Ойбек унга нарвонда чиқар, то сахаргача мук тушиб ёзарди. Ёзиб чарчаган пайтларда қаддини ростласа боши шифтга тегарди. Кундузлари баъзан Эски Жўвадаги «Октябр» кутубхонасига бориб ёзарди. Davomini o'qish

Said Ahmad. Kiprikda qolgan tong. Qissadan parchalar.

011
Ўлмас бирон асар ёзадиган бўлса «одамови» бўлиб қоларди. Бошқа ишларни унутар, фақат ёзаётган асарини ўйларди. Шу пайтларда у меҳмонга ҳам бормас, меҳмон ҳам чақирмасди. Унинг бу одатини билмай тасодифан келиб қолган танишларини қачон кетаркин, деб безовта бўлаверарди. Davomini o'qish

Said Ahmad & Anvar Obidjon. Ustoz va shogird hangomasi.

097
Устоз, кейинги йилларда уйда муқим эдингиз. Сизни осонгина топардик. Бирдан йўқотиб қўйдик…
Бир даврада Сиз ҳақингизда гап қўзғалди-ю, Эркин Воҳидов: “Қаранглар-а, ҳатто Саид Аҳмад аканинг йўқлигигаям кўникса бўларкан”, дея ҳар қачонгидек тагли сўз қотди. Ҳамма тезда тушунди — аслида бу кўникиш мумкин эмасдек бир ҳол.
Мана, суратингиз билан отамлашиб ўтирибман. Биламан, барини эшитиб турибсиз, шунчаки эшитмаганга оляпсиз, холос.
Davomini o'qish

Said Ahmad. Mukammal inson surati

33423 декабр – Ўзбек адабиётининг машҳур намояндаси  Асқад Мухтор таваллуд топган кун.

  Асқад вужуд-вужуди билан шеърга берилиб кетган пайтлар эди. Дўрмоннинг қимиздек ҳавоси, кўм-кўк осмони, қип-қизил чодир ёпинган, куз офтобида лов-лов ёнаётган ўрик туплари, олис юртларга отланган турналарнинг боғ устидан чуғирлаб ўтишлари, далаларга ёнғоқ «экаётган» қарғаларнинг ерга шўнғишлари, майин оқ ипакдек мезон ипларининг унсиз сузиб ўтишлари, яланғоч новдаларга илашиб қолганларининг офтобда чақнашлари Асқаднинг шеърларига шундоққина тўкилиб қоларди. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st.Toshkentdan maktublar: Said Ahmad (02). Klara Setkinning tug’ilgan yili.

099
Оқсоқолнинг энг машҳур саволи Олтариққами, Яйпангами, ишқилиб, водийнинг гўзал гўшаларидан бирига меҳмон тушган чоғларида, узоқ суҳбатлардан ҳориб уйқуга кетган Эркин Воҳидовни туртиб сўрагани: “Анув…Клара Цеткин дегани… нечанчи йилда туғилган эди, Эркин?..” Davomini o'qish