20 октябрь — атоқли ёзувчи Одил Ёқубов таваллуд топган кун
Ёзувчининг сувратини кўрмаган, у билан мулоқотда бўлмаган пайтларингда қиёфасини асарларидан олган энг яхши таассуротларинг, инсоний фазилатлар асосида ўзинг яратасан экан: у, албатта, баланд бўйли, ғоят кўҳли ва фақат яхшилик рамзини ўзида мужассам этган зот бўлиб кўринади… Davomini o'qish

Ёмғир шундай куч билан қуя бошладики, бекат айвонида туришнинг иложи қолмади. Бунинг устига, ғувиллаб шамол эсар, ёмғирни букиб-қайириб айвон остига ҳам урар эдики, устунлар орқасига яшириниш ҳам фойда бермади. Мен плашнинг ёқасини кўтариб, шляпа гардишини пасайтириб, ресторанга қараб чопдим. Ресторанга кираверишдаги айвонча остида ҳам ёмғирдан қочганлар кўп эди. «Ке, шамоллаб-нетиб қолмайин. Барибир кечки овқатга етолмайман», деб ойнаванд, залворли эшикни очиб, ичкарига кирдим… 


Қора камар. Шукур Холмирзаев пьесаси асосида Аброр Ҳидоятов номидаги Ёшлар театрида таниқли режисёр Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган спектаклнинг радиопостановкаси. Ўтган асрниг 90-йилларида ёзиб олинган. Мууаллиф матнини Шукур Холмирзаевнинг ўзи ўқиган. Бош ролларда: Фарҳод Аминов, Обид Юнусов, Тўйчи Орипов.



