
Шеърлар шоир умри, қалб ва руҳининг харитасига ўхшайди. Тун ва кун, кеча ва кундуз, масофалару маконлар. Ҳар бир китоб бир манзил мисол таассурот қолдиради. Бойсундан Тошкент қадар, Тошкентдан чексиз оламлар қадар йўл. Ою қуёш, замину осмон, фалаклару юлдузлар, кейин – кета-кетгунча чироқлар, чироқлар, дилга яқин ва қадрдон чироқлар. Умр ўтган сари, юкини тарқатиб, улашиб борган сайин шоирнинг юки ортиб, оғирлашиб бораверади. Бу юк камайишга эмас, кўпайишга маҳкум этилган. Шоирлик қисматида азалдан шундай ёзилган. Davomini o'qish