Обжи хоним Моҳрухнинг опаси эди. Аммо, бир кўришда танимаган-билмаган одам бунга асти ишонмасди. Улар умуман бир-бирига ўхшамасди. Обжи хоним озғин, узун бўйли, буғдойранг, қорасоч қиз бўлса-да, кўримсизлиги боис унчалик эътиборни тортмасди. Моҳрух паст бўйли, оқ юзли, қўнғирсоч, кулганида лаблари ёнида кулгичлар ўйнар, истараси иссиқ қиз эди. Уларнинг феъли атвори ҳам фарқли эди… Davomini o'qish
Teglar: Sodiq Hidoyat
Sodiq Hidoyat. Yosh xotinning jafosi
Ўша фурсатда бир заифа йўлимдан чиқди. Э, у хотинмас бир ўт парчаси эдики, асти қўяверинг. Хуллас, у билан оила қурдим. Мен уни еру кўкка ишонмас эдим. Хотин зоти эркакнинг териси остига кириб олмасин экан. Бутун ақлу ҳушимни эгаллаб олганди. Инон-ихтиёрим унинг қўлида эди. Беш йил аввал мендан кўнгли қолдими, ё бошқа бировга кўнгил қўйдими, ҳарқалай “талоғимни бер, кетаман”га тушиб олди. Davomini o'qish