Erkin Vohidov. Teran daryo sokin oqar…

0122    Бир воқеани доим эслаб тураман. Бу воқеа раҳматли Озод Шарафиддинов у кишини қандай юксак эҳтиром билан эътироф қилганига далил бўлади. Олимнинг “Тасаввуф” деган китоби эълон қилиниб, халқ ичида кенг тарқалган вақт эди. Озод Шарафиддинов домланинг ҳам бир китоби нашрдан чиқиб, бир куни шу китобнинг тақдимоти бўлди. Шу сабаб билан бир қанча олим ва ижодкорлар у кишининг уйига борган эдик. Озод ака ногирон эдилар, баъзан оромкурсида амаллаб ўтирардилар. Нажмиддин Комилов кириб келганида, устоз Озод акада у кишига нисбатан ҳурмат аломатлари ва муносиб қаршилаб олиш иштиёқи пайдо бўлди. Кўришган вақтларида дарҳол Нажмиддин Комиловнинг қўлларини тутиб, кўзларига сурдилар ва: “Шу “Тасаввуф” китобини ёзган қўлларингизни бир кўзларимга сурай”, дедилар. Davomini o'qish

Akmal Saidov. Sharqni anglash yo’li.

022
Шарқда авлиёлар ҳақида тазкира битиш, уларнинг мақомат ва маноқибларини ёзиш анъанага айланган. Жумладан, Абу Абдураҳмон Муҳаммад ибн Ҳусайн ас-Суламийнинг “Табақоти суфия”, Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг “Манозил ус-сойирин”, Фаридуддин Атторнинг “Тазкират ул-авлиё”, Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс”, Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат”, Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг “Тазкират ул-авлиёи туркий” каби китобларини кўрсатиш мумкин. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Hazrat Sayid Amir Kulol. Xo’ja Muhammad Parron.

kitob

Биринчи асар XIII-XIV асрларда яшаган   буюк шахс, машҳур тариқат арбоби  Ҳазрат Сайид Амир Кулол ҳаёти ва фаолиятидан ҳикоя қилади ва бу муборак зот  таҳсил олган устозлари, таълим берган шогирдлари – Ориф Деггароний, Шамсиддин Кулол, Баҳоуддин Нақшбанд ҳамда Соҳибқирон Амир Темур билан боғлиқ воқеалар тасвирланади. Иккинчи асар  XII-XIII аср бошида яшаган бухоролик таниқли авлиё   Хўжа Муҳаммад Парронга  бағишланган. Бу асар  ҳам тарихий воқеаномалар тарзида ёзилган бўлиб, унда Хўжа Муҳаммад Парроннинг туғилганидан то вафотига қадар ҳаёт йўли, фаолияти, эл-юрт тинчлиги, осойишталиги учун қилган хизматлари бадиий бўёқларда акс эттирилган.Ҳар икки китоб  кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Davomini o'qish

Annamarie Shimmel (Annemarie Schimmel). Jonon mening jonimda (2).

092
Кишининг улкан муҳаббат туфайли беҳуд-девона бўлиб қолиши тўғрисида ҳам анча-мунча ривоятлар мавжуд. Уларнинг ичида энг машҳури Шайх Санъон тарихидир. Шайх тўсатдан бир тарсо қизига кўнгил қўйиб қолади ва унинг висолига етиш учун қизнинг буйруғи билан май ичади ва ҳатто унинг чўчқаларини боқади. Ривоят ниҳоясида шайхни йўлдан оздирган қизнинг ўзи Ҳақ йўлига ўтиб, иймон келтиради ва шайх ўз муридлари ёнига қайтади. Мавлоно Фаридуддин Аттор ўзининг «Мантиқ ут-тайр» китобида бу ривоятни мумтоз асар даражасига етказиб ҳикоя қилгач, ривоят Шарқ ислом оламида маълум ва машҳур бўлиб кетди. Кашмир адабиётида ҳам, Малайзияда ҳам бу асарнинг ўша тиллардаги намуналари бор. 1994 йилда Бухорода бўлганимда таржимон қиз бу ривоятнинг Мир Алишер Навоий қаламига мансуб чиғатой туркча намунасини ички бир эҳтиром билан ҳикоя қилиб, мени жуда ҳайратга солди. Davomini o'qish

Annamarie Shimmel (Annemarie Schimmel). Jonon mening jonimda (1).

09
Айтишларича, кекса бир момо (китобнинг «Момолар» бўлимига қаранг) Пайғамбар алайҳиссаломдан: «Бизга ўхшаган юзларини ажин босган, кўзлари йиринглашиб, мункайиб қолган кампирлар ҳам жаннатга кирадиларми?» деб сўраганида, Ул зот жиддий равишда: «Йўқ, сизга ўхшаган момолар жаннатга қўйилмайди», деб жавоб берган, сўнгра кампирнинг руҳи тушиб кетганини кўргач, жилмайиб қўшиб қўйган: «Сизга ўхшаб мурриб қолган момоларнинг барчаси аввал ўн саккизга кирган бокира қизларга айлантирилади, сўнгра жаннатга киритилади».
Ислом жамиятида энг катта ҳурматга лойиқ зот турмуш қурган аёл, аниқроғи она ҳисобланади. Бу ҳол Пайғамбар алайҳиссаломнинг «Жаннат оналарнинг оёғи остидадир», деган ҳадиси шарифларида ҳам яққол баён этилган. Пайғамбар алайҳиссалом яна шундай деган эканлар: «Агар Аллоҳдан бошқа нимарсага ҳам сажда қилишга рухсат этилганда, аёллар ўз эрларига сажда қилсинлар, деган бўлардим». Бу гаплар аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқли эканлигига бир мунча зиддир, аммо Тавротда ҳам «Бу эркак сенинг хожанг бўлиши лозим», дейилмаганми? Сўфизмда эса аёллар тўла равишда тенг ҳуқуқлиликка эришган, ҳатто баъзи баркамол аёллар «чинакам эркак», деб ҳам тасвирланадилар. Ислом дини нозил этилган кундан бошлаб ҳозирги кунларгача тақводор, ўқимишли ва ёлғиз Аллоҳ таолони севгувчи аёллар бўлган, бор ва бўлади. Ушбу китобчамизда биз ҳам Аллоҳ таолога интилган жон тимсоли бўлган тарихий шахслар бўлмиш шундай аёлларга мурожаат қиламиз.
Davomini o'qish

Kitob taqdimoti: Komilxon Kattayev. Sayid Ota va yassaviya tariqati murshidlari tarixi.

Комилхон КАТТАЕВ, Сайид Ота ва Яссавия тариқати муршидлари тарихи.
Рисола; СамДУ. Самарқанд; 2011. 120 бет.

      XIII-асрда яшаб фаолият кўрсатган Сайид Ота Яссавия-жаҳрия тариқатининг буюк пиру-муршидларидан бири эди. У ҳақда юртимизда ҳозирги қадар бир туркум рисолалар эълон қилинган бўлиб, қўлингиздаги китоб илк монографик тадқиқотлардан биридир. Сайид Ота тўғрисида тарихий манбалар кам бўлсада, бизга қадар сақланган. Ул зотнинг авлодлари ҳозирга қадар юртимиз заминида яшаб келмоқдалар ҳамда улуғ аждодларида қолган меросий манба ҳисобланмиш тарихий ҳужжатларни асраб келмоқдалар.
Рисола авлодларда, давлат ва шахсий архивларда мавжуд манбалардан фойдаланган ҳолда ёзилган. Davomini o'qish

Mahmud As’ad Jo’shon. Buyuklar tuhfasi (Turkiy adabiyotning yuzaga kelishi haqida).


Ҳар замон-ҳар замон янги нашр этилган китоблар билан таништириб боришга уриняпман. Бугун куни-кеча босмадан чиққан ва атоқли тасаввуфшунос олим Маҳмуд Асъад Жўшоннинг 12 мақоласидан тузилган «Буюклар туҳфаси» китоби билан сизни таништирмоқчиман.
Шайх Маҳмуд Асъад Жўшонннинг ота-боболари асли Бухоройи Шарифдан. У 1938 йилда Туркиянинг Чаноққалъа шаҳрида таваллуд топган ва 2001 йилда умрининг охир йилларида макон топган Австралияда вафот этган.
Ҳозиргача эътиборга молик муаллифнинг бир неча асари Ўзбекистонда чоп этилган. Янги нашр билан танишиш ҳам китобхоннинг маънавий оламини бойитади деб ўйлайман.
Асарни ўзбек тилига ёш олим Алимардон Ҳайитов ўгирган. Масъул муҳаррир ва сўзбоши муаллифи: Сайфиддин Сайфуллоҳ.Нашрга таёрловчи: Нодирхон Ҳасан. Китоб «Муҳаррир» нашриёти томонидан 2012 йилда нашр этилган.
Тўплам мундарижасидан ўрин олган «Буюклар туҳфаси» номли мақолани сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Shuhrat Sirojiddinov. Manba mantiqiy mushohadani talab qiladi.

02

“Ҳақиқат – нисбий” деган улуғ ҳикмат бор. Тасаввуфда мутлақ ҳақиқат фақат битта – ягона парвардигор борлиги ва борлиғидир, дейилади. Уни англаш ва идрок этиш ҳақиқатга эришувдир. Буни аксиома деб қабул қилсак, унда биз билган-билмаган барча мутафаккирларнинг ҳақиқатнинг нисбийлиги ҳақидаги қарашлари асос-эътибори билан изланиш босқичларидаги кайфиятларига тааллуқлилиги аён бўлади. Илм – инсон миясига жойланган “ирфон махзани”. Унинг тилсимлари илмий изланишлар, баҳслар, ўқиб-ўрганиш сирасида очилади. Шундай экан, “ҳақиқат – баҳсларда туғилади”, деган ҳикмат ҳам бежиз дунёга келмаган. Davomini o'qish

Baxtiyor Karimov. Jaloliddin Rumiy ma’naviy merosining umuminsoniy madaniyatda tutgan o’rni

kunia

ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИНГ УМУМИНСОНИЙ МАДАНИЯТДА ТУТГАН ЎРНИ

Миллий ўзлигимизни ўзида мужассамлаштирган буюк аждодларимизнинг маънавий мероси халқимизнинг руҳини, ғурур-ифтихорини, қудратини, орзу-интилишларини акс эттирадиган маънавий омиллардан биридир. Шу маънода, ислом оламида ўлмас асарлари билан чуқур из қолдирган улуғ мутасаввиф аллома Жалолиддин Румий меросини илмий асосда таҳлил этиш ва унинг ислом маданиятида тутган ўрнини тадқиқ қилиш масаласи маънавий соҳадаги ислоҳотларимиз ривожида муҳим аҳамият касб этади.
Жалолиддин Румий меросининг ислом маданиятидаги ўрнини тадқиқ қилишда аввало, ўрта асрлар мусулмон Шарқининг муаззам таълимотларидан бўлмиш тасаввуфга эътиборимизни қаратишга тўғри келади. Тасаввуф исломнинг ботиний жиҳатларини қамраб олиб, унинг бош ғояси Аллоҳ таолонинг ризолигига эришиш учун нафсни поклаб гўзал ахлоқ соҳиби бўлишга интилмоқ, яъни Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) хулқи билан ахлоқланишдир. Қуръони карим ва ҳадиси шарифга таянган тасаввуф ислом илм-фани ва маданиятидан муносиб ўрин олган Жалолиддин Румий учун ҳам маънавий етуклик пиллапояси бўлиб хизмат қилган. Мавлоно Румий шахсияти ва ижоди борасидаги тадқиқотларда Мавлоно фикр ва ақида жиҳатдан Қуръонга таянганлиги уқтирилади. Хусусан, Мавлоно Румийнинг «Маснавий” асари ҳақида Н. Комилов қуйидаги фикрларни билдиради:
Davomini o'qish

Turkiy adabiyot bo’stoni. Xoja Ahmad Yassaviy

hoja ahmad

AHMAD YASSAVIY
(1166- yilda vafot etgan)

Ahmad Yassaviyning hayoti haqida ma’lumotlar yetarli emas.U Yassi sharida, Turkistonda ruhoniy oilasida tug‘ilgan. Uning otasi Ibrohim Turkistonning taniqli shayxlaridan bo‘lgan. Onasi Qorasoch momo nomi bilan mashhurdir.Ahmadning yoshligi og‘ir kechgan. Otasi juda erta vafot etgan. Ahmad Yassaviy Arslonbobday yirik mutasavvuf olim qo‘lida tarbiyalangan. So‘ng u Buxoroga borib, Yusuf Hamadoniy qo‘lida tahsil oladi. Ahmad Yassaviy tasavvuf ilmini shu qadar yuqori darajada egallaydiki, xalq orasida «Madinada Muhammad,Turkistonda Xoja Ahmad» degan naql paydo bo‘ladi. Ahmad Yassaviy 1166- yilda vafot etgan. Uning shuhrati adib vafotidan keyin ham pasaymagan. Amir Temur unga alohida e’tiqod bilan qaragani ma’lum. U 1395–1397- yillarda Turkistonda Ahmad Yassaviyning eski qabri o‘rnida yangidan muhtasham maqbara qurdirgan. Bu maqbara hozir ham mavjud. «Hikmat»lar Ahmad Yassaviy merosini jamlagan asaridir.Ularda 240 ga yaqin she’r bor. Ular xalq orasida «Devoni hikmat» nomi bilan mashhur bo‘lgan. Hikmatlarga «Qul Xoja Ahmad», «Xoja Ahmad Yassaviy», «Ahmad ibn Ibrohim»,«Sulton Xoja Ahmad Yassaviy», «Yassaviy miskin Ahmad», «Miskin Yassaviy», «Xoja Ahmad», «Ahmad», «Ahmadiy»,«Qul Ahmad», «Miskin Ahmad» kabi taxalluslar qo‘yilgan. Davomini o'qish